Қандли диабетга чалинган беморлар учун махсус пойабзал яратилди

Бухоро муҳандислик – технология институти докторанти Мадинабону Муҳаммедова қандли диабетга чалинган беморлар учун махсус пойабзал яратди. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар берди.

Фото: «Халқ сўзи Online»

— У оёққа тушадиган босимни пасайтиради, товондаги қон айланишини яхшилайди, — дейди қандли диабет билан оғриган беморлар учун рационал пойабзал конструкцияси ва технологиясини яратиш устида илмий изланишлар олиб бораётган М. Муҳаммедова. — Биз бир гуруҳ беморларга шу пойабзални тақдим этган ҳолда тажриба – синов ишларини олиб бордик.Улар оёғидаги жиддий яллиғланишлар атиги бир ойда барҳам топди.

Бухорода бўлиб ўтган «Қиш –2019» кўргазмасида бўлғуси олиманинг изланишлари кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Дўстларингизга улашинг: