Шифокорлар бешик хусусида

Шифокорлар бешик хусусида аниқ бир тўхтамга келишмаган. Улар бешикни мунозарали мавзу ҳисоблайдилар.

Айримлар бешикни муттасил ва суратли тебратиш бола миясига шикаст етказиши, ҳали яхши қотиб улгурмаган бош суягининг қинишига ва мияга қон қуйилишига олиб келиши мумкин, деб ўйлайдилар.

Тадқиқот натижаларига кўра, тахминан ҳар 100 минг гўдакнинг 25 тасида бош суяги деформацияси ёки жароҳатлашини кузатилган. Андижон тиббиёт институти профессори Ришат Османовнинг фикрича, бир хил ҳолатда 10-15 соат узлуксиз ётиш бола соғлиғи учун хавфли. Чақалоқнинг елка, қорин ва оёқ қисмидан қаттиқ боғлаш ҳам қон айланишини бузади, суякларнинг қийшиқ ўсишига сабаб бўлади. Шунингдек, Османов бола бешикда ҳаракатлана олмаслиги натижасида мушаклари яхши ривожланмай қолиши, ҳамда организмда модда алмашинуви бузилиши мумкинлигини таъкидлайди. Эллик йиллик иш тажрибасига эга, болалар ортопеди ва травматолог Козим Қобилов эса бундай қарашларни қўллаб-қувватламайди. Унинг фикрича, бешикда ётиш суякларнинг қийшиқ ўсишига олиб келмайди. Зеро, суякларнинг қийшиқ ўсиши асосан, рахит касаллиги билан боғлиқ. “Бешикдаги қовуз боланинг шаклига мослашади ва умуртқанинг тўғри ўсишига ёрдам беради. Оёқлардаги “О” ва “Х”симон деформацияларнинг бешик билан алоқаси йўқ. Чунки бундай қийшиқ ўсиш ҳолатлари бола юра бошлагандан кейин юзага келиши мумкин”, дейди ортопед Қобилов.

Бешик тебратгада гўдак бош суягининг шикастланиши фақатгина бошнинг ёғоч қисмларига қаттиқ зарб билан урилганда содир бўлади. Одатий бешик тебратишларда бу ҳолатнинг юзага келиш эҳтимоли кам. Шотландиялик педиатрларнинг тадқиқотидаги кўрсатгич ҳам жуда паст (0,00025 %) экани бешикни ёқлайдиган шифокорларнинг эътиборини тортган. Шикастланган чақалоқлар эса бешикни нотўғри тебратиш ёки бошқа сабаблар туфайли зарар кўрган бўлиши мумкин. Қолаверса, гўдакларнинг тўлиқ битмаган ва юмшоқ бош суякларининг компенсатор имкониятлари баланд бўлади. Уларда бош суяк деформацияси кам учрайди. Шунинг учун ҳам мия чайқалаши, бош суяги шикастланиши каби ҳолатларга бешикни сабабчи қилиб кўрсатиш етарли асосга эга эмас. Айниқса, соғлом туғилган бола учун бешикнинг зарар етказиш эҳтимоли жуда кам. Фақат чаноқ-сон бўғими дисплазияси билан дунёга келган болаларни бешикка ётқизмаслик тавсия қилинади.
Баъзи урологларнинг фикрига кўра, бола бешикда ёки маҳкам боғланган йўргакда тагини ҳўл қилганида бир миқдор сийдик қовуғида қолади. Натижада, сийдик йўлларида тош йиғилиши мумкин. Оёқлари букилган ҳолатда эса сийдик қовуқда қолмайди. Лекин ҳозирча ушбу қараш ҳам тўлиқ тасдиқланмаган. Зеро, гўдаклар қовуғида тош йиғилиш ҳолати жуда кам учрайди.

МЕЪЁРИГА РИОЯ ҚИЛИНМАСА …

Шифокорларнинг фикрларидан шундай хулоса қилиш мумкин, тўғри ишлатилганда бешикнинг салбий таъсири йўқ. Қуйида бешикни нотўғри қўллаш оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни келтириб ўтамиз:

Боланинг узлуксиз, узоқ вақт бешкида ётиши зарарли. Кун бўйи бешикда ётиш натижасида, айниқса, қиш ва куз ойларида бола терисига ёруғликнинг тушиши камаяди. Бу эса терида Д витамини синтез бўлишиги тўсқинлик қилади ва рахит касаллигини келтириб чиқаради. Бу касаллик натижасида бола организмида калций алмашинуви бузилиб, суяклар юмшоқлашади, бошнинг энса қисми текисланади. Суяклар қийшиқ ўсиши кузатилади;
Бешикни болани бир томонга қаратиб эмизиш туфайли кўпинча бирламчи бўйин қийшиқлиги келиб чиқади;
Сумак гигиеник талабларга риоя этилмаган ҳолатларда ишлатилганда ташқи жинсий аъзоларда контакт дерматитлар келтириб чиқариши мумкин.

БЕШИК ХУСУСИДА ЗАРУР ТАВСИЯЛАР

Бешикни меъёрида ва тўғри ишлатиш керак. Бунинг учун қуйидагиларга амал қилиш лозим:

Бешикни қаттиқ ерга эмас, кўрпача устига қўйиб тебратиш керак;
Бешикда бола фақат ухлайдиган пайти ётгани маъқул. Уйғоқ маҳалда уни қўлга олиб орқаларини оҳиста уқалаш ва ўйнатиш керак;
Бешикни офтоб тушадиган жойга қўйиш ёки гўдакни маълум пайтларда офтобга олиб чиқиш лозим;
Болани бешикда ётган ҳолда эмизмаган маъқул. Агар шундай қилишга тўғри келса, галма-галдан икки томондан эмизиш керак;
Бешикни оҳиста тебратиш даркор. Тез ёки қаттиқ тебратиш бола учун хавфли;
Чақалоқни 1 ёшгача ёки ўзи мустақил юрадиган бўлгунча бешикка белаш тавсия этилади. Зеро, бу пайтга келию болада пешобини назорат қилиш қобилияти шаклланган бўлади;
Сумакни ишлатишдан олдин юмшоқ бўлиши учун ёғга ботириб олиш керак. Вақти-вақти билан тозаланиб, гигиенага эътибор бериш лозим;
Бешик юзини сунъий матодан тикилган қалин пардалар билан ёпиш қатъиян ман этилади.
Бешикни иситиш ускуналари ёнига қўймаслик керак. Қуруқ ҳавода ион таркиби бузилиб, болага ноқулайлик туғдиради ва кўп йиғлашига сабаб бўлади;
Вақти-вақти билан бешик пардаларини очиб, ўрин-кўрпаларни шамоллатиб туриш керак;
Қовуз кўрпачаси пахтадан ва юпқа бўлишига аҳамият бериш керак. Чунки боланинг тўшаги ўта юмшоқ бўлмаслиги керак;
Бироқ бош қисмига юмшоқ ёстиқ қўйиш боши “пачоқ” бўлиб ўсишидан сақлайди;
Хатна қилинган гўдакни бешикка сумаксиз белаш керак;
Оёқ ва қўлбоғларни жуда қаттиқ боғламасликка ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим.

muslima.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Стрептомицин қачон кашф этилган?
1943 йил 19 октябрда Альберт Шатц томонидан (1920-2005) ва Зельман Ваксман (1888-1973)лар томонидан стрептотрицин топилган. Аммо бу антибиотик моддалар синовчилар томонидан кенг қабул қилинмади, чунки улар кучли заҳарли моддалардан ташкил топган ...
Ордер қандай олинади?
Аввало, туман ва вилоят миқиёсидаги клиникаларда даволаниш учун беморлар дастлаб, бирламчи тиббий-санитария бўғини (ҚВП, ОП) умумий амалиёт шифокорларининг текширувидан ўтади. Текширув натижасига кўра, бемор ихтисослашган тиббий ёрдамга муҳтож деб топилса, туман (шаҳар) ...
Қон қуюқ бўлса, юрак тез чарчайдими?
Қон — ҳаётбахш суюқлик, у одамнинг юрак-қон томир тизими бўйлаб оқиб, бутун танани, аъзо ва тўқималарни кислород ҳамда озиқ-моддалар билан таъминлайди. Инсон организмидаги барча жараёнлар қон ёрдамида амалга ошади. Қон ...
Мутахассис таҳлили: Кунига 400 грамм мева ва сабзавот ейиш озми ёки кўп?
Кўп йиллар давомида соғлом овқатланиш учун таҳминан 400 грамм мева ва сабзавотларни кун давомида беш марта бўлиб ейиш керак деб қаралган. 2017 йилда ўтказилган текширувлар эса бу миқдорни икки баробар ...
Рецепт ёзишни биласизми?
Рецепт расмий ҳужжат бўлиб, уни ёзган шифокор, шу билан бирга дорини тайёрлаб берган доришунос ҳам рецептнинг тўғрилиги учун юридик жиҳатдан жавобгардир. Рецептлар ягона нусхали махсус варақаларда аниқ ва равшан ёзилган ...
Оқ тут ва қора тут
Буюк табиб Абу Али Ибн Сино нордон тут оғиз ва томоқ шишларини қайтаради, барги эса томоқ шишлари ва оғриғига фойдадир, қуритилгани  ёмон яраларга шифо бўлади деб ёзган. Алломанинг ёзишича, тутнинг ...
Холециститни гиёҳлар билан даволаш
Холецистит ўт (сафро) пуфагининг яллиғланиши  бўлиб, дунёда энг кўп тарқалган касалликлардан биридир.  Аёллар холециститга эркаклардан кўра 3-4 марта кўп мубтало бўлади.
Буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилиш қандай тартибда рухсат этилади?
Яқин қариндошлар орасида буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби ҳақида вақтинчалик низомга кўра, тирик яқин қариндошлар орасида буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилишга рухсат этилади. Фото: ...
Ўғил кўриш тадбири ҳақида Ибн Сино маслаҳатлари
Ўғил туғилиши сабаби эр уруғининг иссиқлиги, мўллиги ҳамда жинсий яқинлик хотиннинг ҳайздан пок бўлиш вақтига тўғри келишидадир.
Баҳорги аллергияни бартараф этишда шифокорларнинг оддий тавсиялари
Фото: telegra.ph Баҳорда кўпчилик аллергиядан азият чекади. Буни асосий сабаби ўсимликларни гуллаши натижасида чанглар ажратиб чиқариши. Даволаш жуда қийин бўлган ҳолат, лекин аллергия симптомларини енгиллатиш мумкин. Аллергияга ...
Ҳаракат – бу ҳаёт эканлигини қачон англаб етамиз?
Аҳолининг кенг қатламини бадантарбия билан шуғулланишга, турли машқларни мунтазам бажаришга жалб қилиш учун яна қандай йўл тутиш керак? Жисмоний тарбия муҳимлигини кўрсатиш учун ҳаракат – бу ҳаёт эканлигини, ҳаракат қилмаган одам ...
Мактаб ўқитувчиси ҳар йили мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтиши шартми?
Меҳнат кодексига мувофиқ иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул ...
Тоғрайҳон фойдасини биласизми?
Доришунос Мирзамир Мирзашарипов фойдали дамламалари ҳақида: Ҳайз бошланишидан олдин оғриқ пайдо бўлади, айниқса ҳайз бошланган дастлабки икки кунда аёл қийиналади. Бу ҳолат ҳайз ажралмаси пайдо бўлиши билан бошланиб, то ҳайз ...
Ходим ҳомиладор бўлса уни бўшатиш мумкинми?
Мумкин эмас. Қонунчиликда ҳомиладор ва боласи бор аёллар бир қатор имтиёзлар тақдим этилган. Фото: pravotnosheniya.info Улардан бири ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган ...
Офтоб уришидан эҳтиёт бўлинг! Биринчи ёрдам қандай кўрсатилади? (инфографика)
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакатимиз аҳолисини кунлари кутилаётган қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво ҳақида огоҳлантирди, деб ёзмоқда xabar.uz Фото: «Narmedicyna.ru» Албатта жазирама иссиқда эҳтиёт чораларни кўриш шарт. Ҳозир офтобда кўп ...