Суд-тиббий экспертиза бюроси номи ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд тиббий хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4049-сонли қарорига асосан суд-тиббий экспертиза бюроси ва уларнинг туман, шаҳарлараро бўлинмалари номи ўзгарди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий экспертиза бюроси эндиликда Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий Маркази деб номланди.
Фарғона вилоят суд-тиббий экспертиза бюроси эса Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий Маркази Фарғона филиали деб юритилмоқда.
Филиалнинг Қўқон, Марғилон, Бағдод, Ўзбекистон туманлараро бўлинмалари эса эндиликда пунктлар деб деб аталмоқда.