Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2019 йил учун «қора рўйхат» тузди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2019 йилдаги энг катта хавфларни эълон қилди. «Қора рўйхат»га 10 та хавф киритилган.

Глобал грипп пандемияси — энг асосий хавфлардан бири, биз унинг қачон содир бўлишини ва қанчалик хавфли эканини билмаймиз, дея таъкидланади ташкилот ҳисоботида. Сайёрамиз аҳолиси тез кўпаймоқда, аҳоли миграцияси кучаймоқда — гриппни тез тарқатувчилар одамларнинг ўзи.

Яна бир хавф — эмлашдан воз кечиш. Шундай бўлган тақдирда бир пайтлар эмлаш ҳисобига енгилган касалликлар яна «бош кўтариши» ҳеч гап эмас, таъкидланади ЖССТ ҳисоботида.

ЖССТнинг 2019 йил учун тузилган рўйхатида юқумли бўлмаган касалликлар — қандли диабет, саратон ва юрак хасталиклари алоҳида ўрин тутади. Негаки, жаҳон бўйича ўлимларнинг 70 фоизи (41 миллион нафар инсон) шуларнинг оқибатида юз бериши тахмин қилиняпти.

Инсоният саломатлиги учун хатарлар рўйхатида ВИЧ-инфекциялар ҳам бор.

Эбола (Конгода 2019 йилнинг ўзида 460 кишининг ёстиғини қуритди) Зика ва Нипах(мия яллиғланишига олиб келади) вируслари, Яқин Шарқда тарқаган респиратор синдроми коронавируси ҳам хавф-хатарлар рўйхатига киритилди. Қолаверса, Африка ва Жануби-Шарқий Осиё учун хос бўлган Денге безгагидан ҳам ўта эҳтиёт бўлиш талаб этилади.

Манба: xabar.uz

Дўстларингизга улашинг: