Фарғона вилояти ҳокими “Ватанга хизмати учун” ордени билан тақдирланди

Фото: ferpravda.uz

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев байналминал жангчилар  ва қуролли кучлар ветеранларининг ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий ҳимояси ва ёшларга ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси беришдаги катта ҳиссаси учун “Ватанга хизмати учун” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақида ferpravda.uz сайти хабар беради.

Фурсатдан фойдаланиб, “Фарғона шифокори” газетаси таҳририяти жамоаси ушбу эътироф билан табриклайди.

Дўстларингизга улашинг: