Фарғонадаги минтақалараро цитогенетик лаборатория нимаси билан афзал?

Хабарингиз бор, янги йилнинг илк кунлари вилоят “Она ва бола скрининг“ марказида минтақалараро цитогенетик лаборатория ташкил этилиб, юқори технологик тиббиёт диагностика ускуналари билан жиҳозланган эди.
Фото: fsh.uz
Хўш, бу бошқа лабораториялардан нимаси билан фарқ қилади? Марказ раҳбари Манзура Салимова шундай дейди:
— Фарзанд ҳар томонлама соғлом бўлиб туғилиши, ота-она учун ҳам, жамият учун ҳам фақат қувонч келтиришига эришишимиз лозим. Бунинг учун марказимизда туғруққача бўлган даврда ҳомилада ривожланиш нуқсонини аниқлаш ва унинг олдини олиш тадбирларини ўтказиш (туғруққача ирсий касалликлар скрининги), ирсий ва туғма касаллик билан туғилганларга ва шундай фарзандлари бор оилаларга тиббий-генетик маслаҳат берилмоқда.
Фото: fsh.uz
Ўтган йилда марказимиз томонидан 28 минг 580 нафар ҳомиладор аёл иккиламчи скрининг текширувлардан ўтказилиб, 251 нафар ҳомиладор аёлларнинг ҳомиласида туғма нуқсонлар ривожланаётганлиги аниқланиб, ҳомилани тўхтатишга тавсия берилди.
Фото: fsh.uz
Ўтган йил ноябрь ойидан бошлаб, марказ болаларда цитогенетик тадқиқотларни татбиқ этиш ва ўтказиш учун рақамли микроскоп ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланди. Бу эса Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида хромосома синдромларига чалинган болаларни аниқлашни ошириш ва ташхис қўйиш имконини беради.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Терроризм ва тажовузкор экстремизм ижодкор ёшлар нигоҳида
Ёшларни терроризм ва диний экстремизмнинг ёт ғояларидан асраш, уларнинг бу борадаги хабардорлигини ошириш мақсадида республикамизнинг санъат коллежлари, хусусан Фарғона санъат коллежида ўқувчилар ўртасида комикслар танлови бўлиб ўтди. Европа Иттифоқи ташкилотининг молиявий ...
«Ибн Сино қасамёди» десак бўлмайдими?
«Гиппократ – қасамёди»да оқ соч шарқ таъсири аждодимиз Зардўшт «Авеста»да акс эттирган тиббиётга хизмат қилувчи ҳакимлар қасамёдининг руҳи мавжуд. 
Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Гулнора Урманова Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Г.Урманова бунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб ...
Фарғонада ёш шифокорлар қасамёд қабул қилди (видео)
Фарғона шаҳридаги  Ислом Каримов номли вилоят театр ва концерт саройида Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали талабаларининг “Талабаликка бағишлов” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққан институт ректори Ғофиржон Султонов мамлакатимизда ...
“Йилнинг энг яхши шифокори – 2019” республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг яхши шифокори” республика кўрик-танловида 39 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди. Унга кўра «Йилнинг энг ...
Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2018 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 17 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига мувофиқ: -мутасадди ташкилотларга жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини азалий анъана ва қадриятларимиз ...
Нима учун одамлар ёшлигидан юқумли бўлмаган касалликларга чалинмоқда?
Бугун 27 июль куни мамлакатимиз бўйлаб «Соғлом оила – соғлом жамият» шиори остида оммавий тадбир ўтказилди.  Фото: UzPharmAgency Жумладан, туман ва шаҳарлар марказида жойлашган истироҳат боғи ва спорт ўйингоҳларида ...
«Ҳамшира-2018» кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида қўшма қарор қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қўшма қарорига мувофиқ  юртимиз бўйлаб "Ҳамшира-2018" кўрик-танловини турли босқич ва муддатларда "Йилнинг энг яхши ҳамшираси" кўрик-танлови ...
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги XXIII — Тошкент халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди
«Ўзэкспомарказ» да маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва компанияларимиз билан биргаликда жаҳоннинг 18 мамлакатидан келган 200дан ортиқ компания вакиллари иштирок этдилар. 20 апрелга қадар давом этган кўргазмада республикамизнинг барча ҳудудларидан келадиган тиш докторлари ...
Ҳиндистонлик  шифокорлар Фарғонада
Фарғона шаҳридаги "Юлдашев номли МДМ" даволаш-диагностика марказида Хиндистоннинг етакчи профессорлари-онколог Чопра Ракеш  ва терапевт Санжай  Сехраватлар саратон касаллиги ва уни даволаш йўллари мавзусида маъруза ўқидилар. Тадбирда шифокорлар, турли ташкилотлар вакиллари  ва оммавий ...
8 мингдан ортиқ иштирокчи «Мустақиллик марафони»да қатнашди
Фарғонада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят ички ишлар ва соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Мустақиллик марафони» ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда. Марафон Ўзбекистон мустақиллигининг ...
Яна бир шифокор сабабсиз ҳақоратланиб, калтакланди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд вилояти Қўшработ туман тиббиёт бирлашмасида ўз хизмат вазифасини бажараётган шифокорни беморнинг яқинлари калтаклаганлиги ҳолатлари акс этган материаллар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганилди. Бу ҳақда "УзА" хабар ...
“Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ташкил этилди
Фарғона шаҳар педагогика касб-ҳунар коллежи мажлислар залида шаҳар партия Кенгаши томонидан партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида ўқувчи қизлар, педагог аёллар учун очиқ мулоқот ташкил этилди. Коллеж маъмурияти, Фарғона шаҳар тиббиёт ...
Шифокорлар майдонда
Фото: fargona.kasaba.uz Фарғона вилоятининг барча шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларида ҳамда вилоят тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 300 нафарга яқин шифокорларидан ташкил топган 22 жамоа ўзаро беллашдилар. Муросасиз ...
Қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилди
Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қизлар ва фертил ёшдаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самардорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Республика қизлар саломатлиги маркази, ...