Юрак операцияси: Паризода соғайиб, ўзини яхши ҳис қилмоқда

Паризоданинг уч ойлигида соғлиғи билан боғлиқ муаммолар, яъни, иштаҳасизлик, қўл-оёқлар совуши ва юз кўкариши пайдо бўлди.

Фото: “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди

Врачлар кўригидан сўнг унда туғма юрак нуқсони аниқланди. Шифокорларнинг муттасил кузатиши ва дори-дармонлар билан даволаниши натижасиз ўтиб, Паризодага юрак операцияси зарур деб топилди.
2017 йилнинг октябрь ойида Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди кўмагида қизалоқнинг юраги Франциялик етакчи кардиожарроҳлар томонидан операция қилинди. Операция муваффақиятли ўтди, Паризода соғайиб, ўзини яхши ҳис қилмоқда, касаллик энди уни безовта қилмаяпти.
«Sen Yolg’iz Emassan» Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 90дан зиёд мураккаб юрак операциялари амалга оширилди, улардан 16 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада бажарилди.

Дўстларингизга улашинг: