ОИВ ва сил касаллиги қўшилиб келган ҳолатлар

Одам иммунотанқислик вирусининг аниқланганлигига ҳали ҳеч қанча муддат бўлганлигига қарамасдан, у бутун инсоният учун хавф солиб, ҳозирги кунда бутун дунёни қамраб олганлиги барчамизга аён бўлиб турибди.  

ОИВ инфекцияси билан зарарланган одамларнинг 95 фоизи  ривожланаётган давлатлар ҳудудларида яшаб, шу ҳудудларда зарарланган шахслар сони янада кўпайиб бормоқда. Зарарланган шахсларнинг аксарияти катта ёшдаги аҳоли ҳисобланиб, бу шундоқ ҳам иқтисодий аҳволи унчалик яхши бўлмаган давлатларда ишлаб чиқарувчи ёшдаги аҳоли орасида ногиронлик ва ўлим кўрсаткичи ошишига олиб келмоқдаки, оқибатда давлатнинг иқтисодий ночорлигини янада кучайишига сабаб бўляпти. Асосан, Африка қитъаси, Жанубий Америка, Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари ОИВ кенг тарқалган ҳудудлар ҳисобланади.  ОИВ билан зарарланган шахсларда ОИВнинг клиник босқичига, иммун  тизимининг зарарланиш даражасига қараб, турли инфекцион касаллик қўз-ғашлари мумкин. Аммо пневмококклар, салpмонеллалар ва сил мико-бактериялари ОИВнинг ҳар қандай клиник босқичида ҳам касаллик қўзғашлари мумкин. Ушбу инфекциялардан энг хавфлиси ва энг катта зарар етказиши мумкин бўлгани — сил микобактерияларидир. Маълумки, бутун дунёда сил касаллиги муаммоси ҳам энг долзарб масалалардан ҳисобланиб, сил касаллигининг кенг тарқалиши ҳудуди ҳам юқорида ОИВ шахслари кенг тарқалган ҳудуд билан бир хил бўлиб, ушбу иккала инфекциянинг бир шахсда биргаликда учраш ҳоллари кундан-кунга кўпайиб бормоқда. ОИВ билан зарарланган шахсларнинг 1\3 қисми сил билан зарарланганлиги аниқланган. ОИВ билан зарарланган шахслар сонини камайтириш чоралари кўрилмаса, улар орасида сил беморлари сони ҳам шунчалик тез кўпаяди ва уларнинг сил таёқчалари ажратувчилари аҳоли орасида кенг тарқалишига сабаб бўладилар. Шу тариқа ОИВ сил билан қўшилиб келиши эпидемиологик вазиятни издан чиқишига, ишлаб чиқарувчи ёшдаги шахслар орасида ногиронлик ва ўлим кўрсаткичининг юқори бўлишига олиб келади. ОИВ билан зарарланган шахсларнинг асосий қисми силдан  ўлишига олиб келади. Сил касаллиги СД-4 лимфоцитларнинг 300 мкл.дан паст ҳолларида ривожланиши кузатилади. Бу иммун тизимининг анча чуқур кучсизланганлигини билдириб, ушбу ҳолга тушгунча бошқа инфекциялар ҳам организмда анча кучли патологик ўзгаришлар келтириб чиқаришга улгурган бўлади. Бу эса, эндигина аниқланган сил касаллигини даволаш самарадорлигини кескин пасайтириб юборади. ОИВ инфекциясининг эрта ва енгил иммунотанқислик босқичларида реактивация  ёки реинфекция ҳисобига иккиламчи сил касаллиги ривожланиб, бу оддий силдан  деярли фарқ қилмайди. Кўп ҳолларда ўпка сили беморлари сил таёқчалари ажратувчилар ҳисобланадилар ва бактериоскопияга асосланган ҳолда осонгина ташхис қўйиш мумкин. Аммо иммун танқислиги кучайган сари ўпка ва ўпкадан ташқари аъзолар зарарланиши худди бирламчи силга ўхшаш бўлиб, ташхис қўйиш бирмунча қийинлашади. Силнинг тарқалган, оғир формалари (милиар, диссеминацияланган) учраши кўпаяди. Иммунодепрессия фонида ўпка силининг сил таёқчалари ажратмайдиган турлари (шу жумладан  милиар сил) оғир  формалари ривожланиши ва унинг организмда бошқа  инфекциялар ривожланишининг клиник белгилари ҳам қўшилиб келиши, сил касаллигига  ташхис  қўйишни анчагина қийинлаштириб ташлайди. СД-4 лимфоцитлар сони 100 мкл. ва ундан пасайганда эса, сил бактеримияси ривожланиб, 10-20% ОИВ билан зарарланган ва госпитализация қилинган беморларда аниқ-ланиши мумкин. Бундай ҳолларда ўлим кўрсаткичи 32 фоиздан ортиши мумкин. Бир неча йиллар мобайнида сил ва ОИВ муаммолари билан шуғулланувчи мутахассислар алоҳида-алоҳида, ўз йўлларида мустақил фаолият олиб бордилар. Аммо кейинги кузатишлар ва тажрибалар муаммоларни биргаликда ҳал қилишга мажбур эканликларини кўрсатди.

А. Сайфидинов,
вилоят ОИТСга қарши кураш маркази врач — инфекционисти

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Қизамиқни чақалоққа юқиши қанчалик хавфли?
Фото: budzdorovoy.ru Қизамиқ вирусли касаллик бўлиб, ўта юқори юқувчанликка эга. У ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Вирус тошмалар пайдо бўлишидан икки кун аввалдан бошлаб, тошмалар мавжуд даврнинг илк ...
Эҳтиёт бўлинг, ўткир юқумли ичак касалликлари!
Фото: maikop.bezformata.ru Ўткир юқумли ичак касалликларини келтириб чиқарувчи микроорганизмлар айнан илиқ-иссиқ шароитларда тез кўпаяди. Касалликни турли микроорганизм ва бактериялар келтириб чиқаради. Ушбу касалликларнинг кеч баҳор, ёз ва ...
Бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда нега кўпаймоқда?
Фото: Cosmopolitan Бачадон бўйни саратони дунёда аёллар орасида энг кенг тарқалган онкологик касалликлардан бири. Ёш аёлларнинг бу хасталикдан ўлиши бўйича Ўзбекистон дунёда тўртинчи ўринга чиқиб олган. Ҳар йили ...
Сиз ҳар куни тўғри овқатланяпман деб ўйлаяпсизми?
Cиз ҳар куни эрталабки нонуштада нималар истеъмол қиласиз? Ширин чой, сариёғ ва қовурилган тухум дастурхонингиздан ўрин олган, шундайми? Тушликда-чи? Албатта қуюқ таомлардан тановул қиласиз. Кечки нонуштада ҳам оила даврасида ёғлиққина ...
Кўз сили касаллиги: тасниф, ташҳис ва даво
Маълумотга кўра сил касаллигини келтириб чиқарувчи бактериялар Немис олими Роберт Кох томонидан 1882 йил 24 мартда кашф этган. 
Буйракда тошлар қандай пайдо бўлади?
Бу касаллик асосан организмда моддалар алмашинувининг бузилиши сабабли келиб чиқади. Шу билан бирга касалликнинг бошқа омиллар хам сабабчи: -етарли миқдорда суюқлик ичмаслик сабаб организмда сув алмашинувининг бузилиши; -пешоб йўлларидаги инфекциялар; -пешоб хажми камайганда ...
Муҳими: Эътиборсиз бўлмайлик!
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти  маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили 50 минг нафар одам, 1 млн ҳайвон қутуриш касаллиги билан хасталанади. 10 млн. нафардан ортиқ одам ҳайвонлар тишланишидан жабрланади. Шунга ...
Инсоннинг бош ва бўйин соҳасида мураккаб аъзони тиклаш амалиёти қандай якун топди?
Сўнгги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасида қатор янгиликлар рўй беряпти. Тиббиёт ходимларининг изланишлари сабаб бугунги кунда инсон саломатлигини сақлаш ва даволашда ўзига хос ютуқларга эришилмоқда. Журналист Шуҳрат Исломов ана шундай изланувчан ...
Сувчечак — хавфли юқумли касаллик
Ҳар йили қиш ва баҳор мавсумларида болалар ўртасида сувчечак касаллиги учрайди.  7 ёшгача бўлган деярли барча болалар шу хасталик билан касалланади. Сувчечак (varicella)-ўткир вирусли инфекция бўлиб, кучсиз интоксикацияга нисбатан хавфсиз кечиши, ...
Кўзойнаклар кўришни пасайтиради(ми?)
Фото: Центр Микрохирургии Глаза Кўз ташқи ахборот олиш воситаларининг энг асосийси саналади. Болаликданоқ кўзларни эҳтиёт қилиш керак. Қуйида кўз тўғрисида нотўғри тушунчалар ҳақида айтиб ўтамиз. Эрта ривожланишга ...
Ёз мавсумида ўткир юқумли ичак касалликлари билан қандай курашилади?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили юқумли ичак касалликларига чалинаётганларнинг  70 фоизини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Ёзнинг иссиқ кунлари бошланиши билан  аҳоли орасида ўткир ...
Растаропша — танангизни хасталикдан ҳимоялайди
Растаропшанинг дориворлик хусусиятларини ўрганиш 2000 йиллик тарихга эга. Биринчи марта I-асрда рим врачи, табибшунос Диоскорид Педанийнинг «Доривор воситалар ҳақида»ги илмий асарида растаропшанинг дориворлик хусусиятлари қайд этилган.
Нима сабабдан 40 ёшдан кейин кўриш ўткирлиги пасаяди?
Фото: "АиФ" 40 ёшдан кейин кўриш ўткирлиги қандай ўзгаради? Ёш ўтган сари кўпчилик инсонларнинг кўрув тизимида жиддий ўзгаришлар бўлади. Яъни инсон узоқ масофадаги буюмларни кўриши сақлансада, яқин масофадаги ...
«Бавосирнинг (геморрой) давоси нимада?
Бавосир (геморрой) асосан, ўтириб ишлайдиган ва камҳаракат кишиларни қийнайдиган касалликлардан бири.  У тўғри ичак веналарининг варикоз кенгайиши бўлиб, унинг ички, ташқи ва аралаш турлари мавжуд. Олимларнинг олиб борган тадқиқотлари натижасига ...
Глаукома — сурункали  ва кўрликка олиб келувчи касаллик
Глаукома- бу кўз ички босимининг доимий ёки вақти-вақти билани ошиши, кўрув майдонининг торайиши, кўрув нерви ҳужайраларини глаукоматоз зарарланиши ва охир оқибатда кўрликка олиб келувчи сурункали касаллик ҳисобланади.