Ҳасан табибнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди

Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 2019 йил 19 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилинган табиб Х.И.нинг фаолиятини ўрганиш ҳаракатлари олиб борилди.

Фото: videonews.guru

Фуқаро Х.И. Шаҳрихон шаҳар “Наврўз” МФЙ, Ҳуррият кўчасида табиблик фаолияти билан шуғулланиб келган.

Унинг хонадонига кунига 300-400 нафар фуқаролар, асосан Шаҳрихон тумани, қўшни туман-шаҳарлар, вилоятлар ва хатто қўшни Республикаларда яшовчи фуқаролар келиб кетган. Ташриф буюраётган фуқароларнинг аксариятини юрак-қон томир, эндокрин тизими ва бошқа оғир касалликлар бўйича мурожаат қилаётганлар ташкил қилган.

Халқ табобати соҳасидаги қонунчиликда белгиланган талаблар, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатувчи шахсларнинг ҳуқуқий мақоми ва улар томонидан кўрсатилган хизматлар оқибати учун жавобгарлик белгиланганганлиги тўғрисида Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 28.11.2018 йилда Х.И.га тушунтириш бериш билан бирга, лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланган тақдирида жавобгарликка тортилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.

Лекин, Х.И. огоҳлантирилишига қарамасдан ўзининг ноқонуний фаолиятини давом эттириб келганлиги боис, Шаҳрихон туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан унга нисбатан 13.12.2018 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 165-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Шаҳрихон туман маъмурий судига юборилган.

Шаҳрихон туман маъмурий судининг 24.12.2018 йилдаги қарорига кўра, Х.И.га нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари, яъни 1.013.650 сўм жарима жазоси тайинлаган.

Кейинги текширув давомида Х.И ҳозиргача табиблик фаолияти учун лицензия олмаганлиги аниқланган бўлиб, Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан Х.И. келгусида лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланган тақдирида жиноий жавобгарликка тортилиши хақида расмий огоҳлантирилиб, Шаҳрихон туман ИИБ ва Шаҳрихон туман ДСИ томонидан кўрилган ташкилий чора-тадбирлар натижасида Х.И.нинг ноқонуний фаолияти тугатилди.

Манба: prokuratura.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Энг яхши фармацевтларга «Олтин юлдузча» мукофоти топширилди
Олтин юлдузча мукофоти йилнинг энг яхши аптекаси, ишлаб чиқарувчиси, энг яхши иш берувчиси ва бошқа қатор номинациялар бўйича ўз эгаларига топширилди Тошкент шаҳридаги Фармацевтика институтида ўтказилган Ўзбекистондаги 1-фармацевтика анжуманида Ўзбекистон тарихида ...
“Трамадол” савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш тадбирлари давомида айрим фуқароларнинг жинояти фош этилди. Марғилон шаҳрилик, 1982 йилда туғилган А. ...
357 нафар бўлажак стоматолог қасамёд қилди
Фото: minzdrav.uz Унда қайд этилганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 4 июндаги “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, юртимиздаги ...
СТАТИСТИКА: Ўзбекистонда бир йилда 40 шифокорга ҳужум бўлган
Фото: Днепр Час Сўнгги бир йилда шошилинч тиббий ёрдамда ишлайдиган шифокорларга 40 дан зиёд ҳужум бўлган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги юридик бўлими бошлиғи Руслан Муҳаммадиев маълум қилди. Аксарият ...
Умра зиёратчилари тиббий кўриги туман тиббиёт бирлашмаларида ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси маълумотига кўра, Умрага борувчи зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш яшаш манзилидаги туман тиббиёт бирлашмаларида ташкил этилади. Бу ҳақда KUN.UZ сайти хабар берди [caption id="attachment_2976" align="aligncenter" ...
Баҳодир Аҳроров: “Шогирдларимнинг ўз касбига бўлган садоқатини кўриб қувонаман ва улар билан фахрланаман”
Бугунги кунда тез тиббий ёрдами хизмати фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада шифо марказларини замонавий тиббий жиҳозлар, асбоб-ускуналар, керакли дори-дармонлар, автомашиналар билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар бажариб келинмоқда. Шунингдек, тизимда меҳнат ...
Фарғонада ёш-у, қарига эҳтиром кўрсатилди (фото)
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали касаба уюшмаси ташкилоти томонидан тадбир ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” шиори остида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона ...
Ҳомиладор аёлларнинг имтиёзлари қандай?
Меҳнат кодексига асосан ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат аҳолисига коронавирусдан огоҳлантирувчи СМС хабарнома жўнатишни бошлади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи мобил компаниялар билан ҳамкорликда қўл телефони фойдаланувчиларига СМС хабарнома жўнатишни бошлади. Вазирлик СМС хабарномада дунёнинг турли мамлакатларида кузатилаётган коронавирус билан боғлиқ ҳолатларни назарда тутиб, ...
Фарғонада беморларга инсулин ўз вақтида берилмоқдами?
Фото: daryo.uz «daryo.uz» таҳририятига Фарғона вилоятининг Риштон туманидан мурожаат келиб тушди.  Унда шундай дейилади: «Ассалому алайкум, «Дарё»! Мен сизларга Риштон туманидан ёзяпман. Риштон туманида қандли диабет билан оғриган беморлар танг ...
“Халқ саломатлиги – мамлакат келажаги” мавзусида тиббий кўрик ўтказилди
“Ҳар қандай касалликни даволагандан кўра, ун олдини олган маъқул” деб бежиз айтилмаган албатта. Ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик инсонга доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Ёзёвон тумани раиси ...
Коралл кальций ҳар дардга даво эмас!
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда мамлакатимизга четдан олиб келинаётган коралл кальций биологик фаол қўшимчаси ҳақида ҳар хил шов-шувли маълумотлар тарқатилмоқда. Жумладан, каролл кальций жуда кўп дардларга шифо бўлиши, ҳатто, онкологик касалликларда ...
ЖИНСИЙ ТАРБИЯ: келин-куёвга маслаҳатлар (3-қисм)
Келин ва куёвнинг қовуша олмаслик сабабларига қуйидагилар киради: Йигитлардаги, яъни куёвлардаги сабаблар: Аёл руҳиятини тушунмаслик, уни «эритиш» услубларидан бехабарлик; Жинсий мулоқотни ўта муракаб ва мушкул иш деб билиш; Руҳий тайёр эмаслик: ...
Фарғонада “Она-бола” жамғармаси иш бошлади
Фото: XDP.uz Бугун, 3 февраль куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев қабуллар уйида Исроил ва Россия тиббиёт жиҳозлари мутахассислари ҳамда тадбиркорлар билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ...
Кимлар давлат бюджетидан имтиёзли тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга?
Давлат бюджетидан имтиёзли тиббий ёрдам оладиган фуқаролар рўйхати 16 позициягача кенгайтирилди.