Аҳоли қайси тизимлардан кўпроқ норози?

Бу борада Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳисоботи эълон қилинди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг қуйи тузилмалари томонидан йил давомида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунлари ҳамда федерация кенгаши томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг марказий ва ҳудудий ижро этувчи органлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома ижросини таъминлаш борасида аҳолининг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2018 йилда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, соҳалар кесимида таҳлил қилинганда истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми савдо соҳасига тегишли экани аён бўлмоқда.

2017 йилда энг кўп мурожаат табиий газ таъминоти юзасидан келган эди. 

– савдо соҳасига 4083 та;

– табиий газ таъминоти соҳасига 2409 та; 

– электр таъминоти соҳасига 1908 та; 

– сув таъминоти соҳасига 795 та; 

– коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига 648 та; 

– алоқа соҳасига 453 та; 

– транспорт соҳасига 382 та; 

– соғлиқни сақлаш соҳасига 248 та;

– бошқа соҳаларга 2163 та. 

Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мобайнида ҳудудларда айнан савдо, табиий газ ва электр таъминоти соҳалари бугунги кунда ечимини кутаётган ишлар кўплигидан далолат бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда фуқаролар федерацияга жами 14127 та мурожаат тушган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич камайиб, 13089 тани ташкил этган.

ЎзА

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Соғлиқни сақлаш вазири «Facebook»да ўз саҳифасини очди
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов «Facebook» ижтимоий тармоғида ўз расмий саҳифасини очди, деб ёзади xabar.uz. «Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиш, инсон манфаатларини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг устувор ...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги калтакланган шифокор масаласига муносабат билдирди
Хабарингиз бўлса, шу йилнинг 3 август куни Олтиариқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Полосон шаҳарчасидаги тез тиббий ёрдам бригадаси шифокори Шуҳратжон Сирожиддинов  чақирувга борган вақтида калтакланган эди. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш ...
Фарғонада соғломлаштириш маскани иш бошлади (фото)
Фото: "УзА" Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев давлат идоралари хизматчиларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритиб, бу ...
Тест синовлари муддати 1 августдан 15 августгача икки сменада ўтказилади
Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарор билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги ...
Фарғонада гемодиализ бўйича марказ ташкил этилиши мумкин
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 13 декабрь куни пойтахтимизда ўз ишини бошлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлиснинг иккинчи кунида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг ...
Соғлиқни сақлаш тизимидаги энг долзарб муаммо…
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан“ Аҳоли саломатлигини сақлашга оид конституциявий нормалар ижросини таъминлаш – давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши” мавзусида давра суҳбати бўлиб ...
Ўзбекистонда тиббиётчи талабалар бир ташкилот – UMSA га бирлашди
Бугун 22-октябр куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигида тузилган Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг ассоциациясининг (Uzbekistan Medical Students Association) таъсис анжумани бўлиб ...
Тиббий хизмат сифати телетиббиёт ёрдамида оширилади
Ўзбекистонда Ягона тиббий ахборот марказини ташкил этиш ва «Ақлли тиббиёт» тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Уларни яратиш ва ривожлантириш бўйича концепция лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақида norma.uz хабар беради. [caption id="attachment_2266" ...
«Ўзбекистонда ичак гелминтозлари касалликларининг долзарблиги, диагностика ва даволаш»
Кўпинча оналар фарзандининг кам овқат ейишидан, инжиқлигидан, уйқуси безовталигидан шикоят қилишади. Боласининг териси оқариб бораётганидан, тез-тез боши оғришидан, қорин соҳасидаги оғриқларидан хавотирга тушишади. Албатта, хавотирланишга жиддий сабаб бор. Дилбандингизга гижжа ...
«Аҳолини, айниқса, ёшларни қандли диабет касаллигидан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари: натижалар, муаммолар ва ечимлар»
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида ана шундай мавзуда матбуот анжумани ўтказилди. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими Анжуманда таъкидланишича, эндокрин касалликлар орасида қандли диабетга ...
Энди ҳар бир аёлга малакали акушерлик ва гинекологик амбулатор ёрдам кўрсатилади
Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, улар саломатлигини асраш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келган. Президентимизнинг жорий йил Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқида ҳам ҳомиладор аёлларни скрининг кўригидан ўтказиш ...
Тиббиёт коллежлари фаолияти босқичма-босқич такомиллаштирилиб борилади
Бугун мамлакатимизда ёшларни ўзи танлаган соҳанинг малакали мутахассиси бўлиб етишиши учун тизимда изчил ислоҳотлар ўтказилиб, таълим муассасаларининг моддий-техник базаси замон талабига тўлиқ жавоб бериш учун амалий ишлар қилинмоқда.
Фарғонада яна бир шифокор калтакланди. Бу ҳолат қачонгача давом этади?
Фарғонада бемор қиз ва унинг онаси тиббиёт ходимларига тажовуз қилиб, ҳамширага жароҳат етказди. 2020 йил 28 январь куни Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳолати юз берди. Бу ҳақда ...
Шифокор деонтологияси ва тиббий аҳлоқ
Ўзбекистон Республикаси врачи — олий тиббиёт маълумотини олган, ўз билими, тажрибаси ва малакасини касалликларнинг олдини олиш ва беморни даволашга, инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга бағишлаган шахсдир.
Халқ билан мулоқот — инсон манфаатлари сари чорлайди, аммо…
Соғлиқни сақлаш тизими доимий янгиланиб, такомиллашиб бораётган соҳалардан биридир. Бугунги кунда бу йўналишда яратилаётган илғор технологиялар тиббий таҳлил ишлари сифатини юксалтириш, касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш имкониятини янада кенгайтирмоқда.