Танасидан 11 та игна олиб ташланган Азизбек яна операция қилинади

Ўтган йилнинг январь ойида 11 ойлик Азизбекнинг танасидан 15 дона игна топилиб, ундан 11 донаси олиб ташлангани хабар қилинганди. 9 соатлик мураккаб операция, икки ойлик муолажалардан сўнг гўдак соғломлаштирилиб, уйига жавоб берилганди.

Фото: uz24.uz

Ҳозир Азизбек 1 ёшу 8 ойлик, унинг аҳволи қониқарли, доимий равишда мутахассислар назоратида.

Гўдакнинг танасида қолган яна 4 дона игнани ҳам олиб ташлаш режалаштирилмоқда. Игналарнинг иккитаси бўйиннинг 5-,6-,7- умуртқалари тўғрисида, биттаси 3- ва 4- кўкрак умуртқалари рўпарасида яна биттаси 1- ва 2- қовурғалар орасида жойлашган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу игналар бола ҳаётига хавф туғдирмайди. Унинг соғлиги тўлиқ тиклангач, баҳор ойларида қолган игналар олиб ташланади.

Манба: uz24.uz

Дўстларингизга улашинг: