Инсон 150 йил яшаши мумкинми?

Англиялик доктор Алекс Жаворонков бу саволга “ҳа” деб жавоб бермоқда. Илм-фаннинг шарофати билан инсон 150 йилгача яшай олишини таъкидлаётган мутахассис буни ўз мисолида исботламоқчи.

Асли россиялик 37 ёшли Жаворонков биотехнологиялар бўйича мутахассис, айни пайтда Буюк Британияда ишлайди, қариш бўйича ўтказилган халқаро тадқиқотларни ўрганиш мақсадида International Aging Research Portfolio номли лойиҳага асос солган. Унинг қизиқиш доираси анча кенг, аммо қаришга қарши курашни ўзининг энг асосий иши деб билади. Алекс Жаворонковнинг таъкидлашича, тиббиёт эришган ютуқлар ва антибиотикларнинг кенг қўлланиши шарофати билан одамлар ўйлаганларидан кўпроқ умр кечиришлари мумкин. “Менимча, ҳатто ҳозир 70 ёшда бўлганларнинг ҳам 150 йил ва ундан кўпроқ яшашга имконияти катта”, – дейди у.

Доктор Жаворонков бу назариясини ўз мисолида исботлаб бермоқчи. У ҳар куни юзга яқин дорилар ва биологик фаол қўшимчаларни қабул қилмоқда, шу орқали камида 150 йил яшашига ишонмоқда. Нега энди айнан 150 йил? Яқинда австриялик тиббиётчилар ўзлари ўтказган тадқиқот натижасини эълон қилишди. Уларнинг таъкидлашича, тиббиёт қўлга киритган ютуқлар туфайли қарилик энди 74 ёшдан кейингина бошланмоқда. Жаворонков эса инсон камида яна шунча яшай олишига ишонмоқда.

Албатта, у фақатгина дори-дармон қабул қилиб, 150 ёшга етишини қўл қовуштирганча кутиб ўтиргани йўқ: спорт билан мунтазам равишда шуғулланади, шифокорлар кўригидан ўтади ва ўз қонининг таркибини ўзи кузатиб боради. Авваллари узоқ умр кўрувчилар ҳақида сўз борса, уларнинг иммунитети кучли экани, бу эса бир қатор омиллар, хусусан, генетика билан изоҳланиши айтилар эди. Доктор Жаворонков эса инсоният тез орада тиббий муваффақиятларнинг меваларини ҳис қила бошлашини таъкидламоқда. “Фикримча, икки-уч йилдан кейин ёшликни узайтирадиган ва саломатликни мустаҳкамлайдиган самарали фармакологик ечим топилади, – дейди у. – Шундан кейин регенератив тиббиёт ва генетиканинг умримизни узайтиришга хизмат қиладиган ютуқлари кўп куттирмайди”. Унинг айтишича, узоқ умр кўришнинг асосий душмани биология эмас, иқтисодиёт, ижтимоий омиллар ва одамларнинг хулқ-атворидир. Инсон онги эса энг катта жанг майдонидир.

Алекс Жаворонковни илмий доираларда қўллаб-қувватлаётганлар анчагина. Кўпчилик мутахассислар фикрига кўра, инсон ўртача ҳаёт давомийлигидан бемалол ўта олади. Бунинг учун бир қатор оддий қоидаларга амал қилиши, кифоя. Масалан, пиёда юриш, шакар, туз ва ёғ истеъмолини камайтириш, ҳаётни узайтиришга ёрдам берадиган мавжуд дорилар, хусусан, статинлардан фойдаланиш. Бир қарашда ҳаммаси оддийдек, аммо одамларни ўзлари учун фойдали бўлган машғулотларнинг самарасига ишонтириш осон эмас. Кардифф университети олимларининг тадқиқоти бунга ёрқин мисол бўла олади. Улар 1979 йилда 2500 нафар эркакдан бешта қоидага амал қилишни сўрашди: тўғри овқатланиш, кўпроқ ишлаш, спирли ичимликлардан тийилиш, вазнни назорат қилиш ва чекмаслик. Деярли қирқ йилдан кейин бу қоидаларга атиги 25 киши амал қилиб келаётгани маълум бўлди. Табиийки, улар қолганларга нисбатан соғломроқ бўлиб чиқди.

Доктор Жаворонков 150 йил яшашни истовчиларга қуйидаги маслаҳатларни бермоқда:

– Ўзингизни руҳан қаришдан асранг. Назарий жиҳатдан етиш мумкин бўлган ва бунинг учун саъй-ҳаракат талаб этиладиган ёшни танланг. Масалан, Жаворонковнинг ўзи 170 йил яшашни исташини айтмоқда.

– Ўзингизга кўпроқ вақт ажратинг. Соғлиқни мустаҳкамлаш бизнесда ютуққа эришишга интилишдан муҳимроқ. Мунтазам ўқинг ва атрофингиздаги инсонларни ҳам ўқитинг.

– Ёшлар билан, айниқса, ёш олимлар ва докторлар билан дўстлашишга ҳаракат қилинг. Одатда олимлар узоқроқ умр кўради ва ақлий салоҳияти бошқаларникидан кўпроқ.

– Қариш жараёнларини ўрганинг. Ана шунда сизда ишонч ҳосил бўлади ва умрни узайтирадиган дориларни иккиланмай қабул қила бошлайсиз. Бундай дориларнинг айримлари аллақачон сотувга чиққан.

– Жисмоний ҳолатингиз яхши бўлсин, кунига етти соат ухланг, истеъмол қилинаётган калориялар миқдорига диққат қилинг. Соғлиқни асранг, турли яллиғланишлар ва касалликларга йўл қўйманг.

– Тиббий кўриклардан ўтиб туринг. Қон таркиби ва қон таначалари сонини, юрак уришини текширинг.

– Геропротекторлар – умрни узайтиришга ёрдам берадиган моддалар қабул қилишни бошланг.

– Кўпроқ яшашни исташ учун ҳаётингизни қизиқроқ қилинг.

tib.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Узоқ уйқу диабет ва юрак касалликларига олиб келади
Шифокорлар  дам олиш кунларида узоқ вақт ухлаш саломатлик учун зарарли эканини аниқлашди.
Нима учун тиббий кўрик натижалари сир тутилади?
Фуқаролигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ идоралари томонидан никоҳи рўйхатдан ўтказиладиган барча фуқаролар Оила Кодексига мувофиқ белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади.
Хитойда экзотик ҳайвонларни ейиш одатдагидек давом этмоқдами?
Фото: "УзА" Ҳозирда Хитой дунёдаги иккинчи куч бўлишига қарамай, соғлиқни сақлаш тизими кўрсаткичлари бўйича дунёда 47-ўринни эгаллайди. Хитойни Ғарб давлатлари билан таққослаганда, бундай кўрсаткичлар баъзида унутилади. Ўзининг ...
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳақида нималарни биласиз?
ЖССТ миссияси Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) га 1948 йилда асос солинган бўлиб, у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослашган таркибий бир агентлиги ҳисобланади. Ташкилот Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган бош ...
Энг соғлом мамлакат номи аниқланди
«The Local»нинг хабар қилишича, Испания энг соғлом мамлакат, дея расман тан олинди. Бу ҳақида pv.uz хабар беради. Фото: pv.uz «Bloomberg» томонидан тузилган дунё мамлакатлари индексига кўра, 2017 йилда олтинчи ...
Ниҳоят, саратонга қарши вакцина яратилди
Фото: xabar.uz Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, янги кашфиёт саратон ўсмаларига анъанавий таъсир ўтказувчи усул — кимётерапияга зарурат қолдирмайди. «Rambler»нинг ёзишича, инновацион препарат меланомадан бутунлай қутулишга ёрдам беради ҳамда келгусида ...
Олимлар смартфон ва планшетлар руҳий касалликларга олиб келишидан огоҳлантиришди
CHEO тадқиқот институти олимлари болалар ва ўсмирларнинг электрон гаджетлардан фойдаланиши мия фаоллигини камайтириши ва нормал ривожланишга тўсқинлик қилишини аниқлашди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди. Пировард натижада, смартфон ва планшетлар ...
(18+) Жинсий алоқа интенсивлигига касбий фаолият таъсир қиладими?
Фото: elle.ru Бу саволнинг аниқ жавоби йўқ. Лекин сўровномалар ақлий фаолият билан шуғулланадиганлар орасида жинсий алоқанинг кам бўлишини кўрсатган. 1836 йилда Broussais математика билан шуғулланиш жинсий алоқани ...
Олимлар ОИВга қарши курашишнинг янги усулини топди
Франциянинг Пастер институти олимлари метаболик фаолликни тўхтатиш хусусиятига эга ингибиторлар ёрдамида ОИВ (инсонда орттирилган имунодефицит вируси) билан зарарланган ҳужайраларни йўқ қилиш усулини аниқлади, дейилади "РИА Новости" хабарида. ...
Эркаклар учун ҳам контрацептивлар пайдо бўлиши мумкин
Ота бўлиб қолишни истамаган эркакларда ҳозиргача танлов кам эди: улар ё вазэктомия қилиши мумкин эди, ё презервативдан фойдаланар эди, ё вақтида "чиқариб олиши" керак эди.  Сақланишнинг учала усули ҳам идеал эмас. ...
Хитойдан эксклюзив интервью (видео)
Коронавирус соат сайин дунёга тарқалиб бормоқда. Коронавирус ўзи нима? У ҳақдаги хавотир ва ваҳималар қанчалик асосли? Бу вирус Ўзбекистонга ҳам таҳдид соляптими? Хитойда тадқиқот олиб бораётган ўзбекистонлик олим Бахтиёр Шералиев билан ...
Ўзбеклар дунёда энг носоғлом овқатланувчи миллатлардан экан
Ўзбекистонликлар дунёда энг носоғлом овқатланадиган халқлардан бўлиб чиқди. Кундалик овқатланиш билан боғлиқ касалликлар ва улар сабаб бўлаëтган ўлим сони бўйича дунëнинг 195 давлатида ўтказилган илмий тадқиқот хулосасига кўра¸ бундай ўлим ...
Онкологиядан ҳам қўрқинчлироқ касалликлар ҳақида
Ҳозирги кунда энг хавфли касалликлардан бири онкология ҳисобланади. Қўрқинчли «саратон» ташхиси ҳақиқий ҳукм каби жаранглайди. Афсуски, бу дардга дучор бўлганлар сони йилдан-йилга ортмоқда. Диспансеризациядан ўтаётганда давосиз дардни эшитишдан қўрқамиз, Интернетда саратон ...
Талабаларни ҳайратга солган профессор
Фото: pravmir.ru Профессор талабаларига психология дарсини ўтаркан, бир касалнинг касаллик тарихини айтиб берди: “Касал на гапиради, на айтганингизни англайди. Баъзан соатлаб тушунарсиз сўзлар айтади. Вақт ва макон ҳақида ...
Ирсий кўрликни ген терапияси билан даволаса бўладими?
«Editas Medicine» ва «Allergan» компаниялари олимлари кўрликнинг ирсий шакли — Лебер амаврозидан қийналаётган одамларнинг кўриш қобилиятини тиклаш учун CRISPR дан фойдаланишни режалаштирмоқда, дейилади «xabar.uz» хабарида. Бу болаларда учрайдиган ирсий кўрликнинг энг кенг ...