Дориларнинг яроқлилик муддатига оид янги Низом қабул қилиниши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дори воситаларининг яроқлилик муддатларига нисбатан қўлланиладиган чегаравий муддатларни белгилаш (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатидан фоиз нисбатида) ва ушбу муддатлар тугаган ҳолларда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасига порталига жойлаштирилди.

Қарор билан “Дори воситаларининг яроқлилик муддатларига нисбатан қўлланиладиган чегаравий муддатларни белгилаш (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатидан фоиз нисбатида) ва ушбу муддатлар тугаган ҳолларда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига йўл қўймаслик тўғрисида”ги Низом иловага мувофиқ тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

Қуйида ушбу Низомнинг тўлиқ матни билан танишшингиз мумкин.

Дори воситаларининг яроқлилик муддатларига нисбатан қўлланиладиган чегаравий муддатларни белгилаш (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатидан фоиз нисбатида) ва ушбу муддатлар тугаган ҳолларда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига йўл қўймаслик тўғрисида
НИЗОМ
 Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тиббиёт амалиётида қўлланиладиган дори воситаларининг яроқлилик муддатларига нисбатан қўлланиладиган чегаравий муддатларни белгилаш (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатидан фоиз нисбатида) ва ушбу муддатлар тугаган ҳолларда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишини тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш учун, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, тадбиркорлик муҳитини тубдан яхшилаш, соғлиқни сақлаш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сон “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ мазкур Низом ишлаб чиқилди.

2. Мазкур Низом ишлаб чиқарувчи томонидан дори воситалари, дори препаратларини (кейинги ўринларда дори препаратлари) ўрнатилган, умумий яроқлилик муддатидан фоиз ҳисобида қолдиқ яроқлилик муддатини ҳисобга олган ҳолатда, ушбу муддатлар тугаган ҳолларда дори препаратлари истеъмол ўрамини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига йўл қўймаслигини белгилаб беради.

2-боб. Асосий тушунчалар ва атамалар

3. Дори воситалари – касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстанциялар), дори препаратлари;

дори препаратлари — дозаланган, идишга жойланган-ўралган, қўлланилиш учун тайёр дори воситалари;

дори воситаси қадоғи — дори воситаларини қўллаш жараёнида бузилиши, зиён етиши  ва йўқотилишини олдини олиш, шунингдек атроф муҳитни ифлосланишдан муҳофазалаш воситалари ёки комплекс воситалари;

дори воситасининг норматив ҳужжати — дори воситаларининг сифат кўрсаткичлари, меъёрлари ва сифатини назорат қилиш усулларини, уларнинг физик-кимёвий, физик, биологик, биокимёвий, микробиологик хусусиятлари ва сифатини назорат қилишнинг бошқа усулларини ўз ичига олган ҳужжат;

маркалаш — истеъмолчи учун дори препарат ҳақидаги маълумотлар  сақлаган ёрлиқлар, наклейка (стикерлар)га, товар белгиси, шартли белгилар ва расмлар;

дори препаратининг яроқлилик муддати — дори препаратини норматив ҳужжатларга мувофик ишлаб чиқарилган ва сақланган, барча талабларига тўлиқ жавоб берадиган вақт оралиғи;

дори препаратининг сақлаш муддати — дори препаратини яхши сақлаш шароитида дори препаратларининг сифат ва хавфсизлик талабига мувофиклиги вақт оралиғи;

дори препаратининг сақлаш шароити — дори препаратининг белгиланган яроқлилик муддати давомида хавфсизлигини таъминлаш шартлари кўрсатилади (температура, ёруғликдан сақлаш, ёнғин жихатидан хавфли, дори воситасининг қадоғини очилганидан кейинги сақлаш шароити ва бошқалар).

3-боб. Дори препаратларнинг яроқлилик муддатларига нисбатан қўлланиладиган чегаравий муддатларни белгилаш талаб ва шартлари

4. Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”  қонунига мувофиқ, давлат дори воситаларининг асосий турларини бемалол олишни ва улар сифатли бўлишини кафолатлайди, шунингдек, дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш ва улгуржи реализация қилиш тақиқланади.

5. Дори препаратининг яроқлилик муддати: “муддатгача яроқли (ой, йил)” ёки “гача (ой, йил)”, бунда яроқлилик муддати ёзилган бўлса “муддатгача яроқли (ой, йил)” ёки “гача (ой, йил)” яроқлилик муддатини аниқланиши кўрсатилган ойнинг 1 санасидан қилиб белгиланиши керак.

6. Дори препаратининг яроқлилик мудатининг тугаши санаси-индивидуал ўрам (одатда ёрлиқ)да кўрсатилган, унгача дори воситаси тўғри сақланган ҳолда тасдиқланган норматив ҳужжатларга мос келиши керак бўлган сана.

7. Дори препаратининг яроқлилик муддатининг тугаш санасида фақат ой ва йил кўрсатилган ҳолда, кўрсатилган ойнинг охирги санаси яроқлилик муддатининг тугаши санаси ҳисобланади.

4-боб. Дори препаратларини етказиб бериш тартиби

8. Дори препаратлари яроқлилик муддатини ҳисобини қилганда, ёрлиқда кўрсатилган амал қилиш муддатини 50 фоиз миқдоридан кам бўлмаган, тиббий иммунобиологик препаратларнинг яроқлилик муддати 30 фоиздан кам бўлмаган  муддатда Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва  божхонада расмийлаштируви амалга оширишга рухсат берилади.

9. Шу билан бирга дори препаратларининг яроқлилик муддати икки йил ва ундан кам бўлса, қолган яроқлилик муддати 50 фоиздан кам бўлмаган  муддатда Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва божхонада расмийлаштируви амалга оширишга рухсат берилади.

5-боб. Инсонпарварлик ёрдами тариқасида келиб тушган дори воситасини истеъмолчи қадоғи билан олиб кириш

10. Одатда, инсонпарварлик ёрдами тариқасида тақдим этилган барча дори препаратнинг яроқлилик муддатининг колган қисми камида 50% бўлганда Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва  божхонада расмийлаштируви амалга оширишга рухсат берилади.

11. Инсонпарварлик ёрдами юборувчи ташкилот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ёзма келишувга асосан, ёки бошка давлат ташкилот, ёхуд тўғридан-тўғри давлат даволаш-профилактика муассасаларига юборилганда, улар томонидан дори препаратининг яроқлилик муддати тугагунига қадар ишлатилишига кафолат берганда истисно тариқасида дори препаратларнинг қолдиқ яроқлилик муддати шартнома шартларига асосан тартибга солиниб, Ўзбекистон Республикасига олиб киришга ва  божхонада расмийлаштируви амалга оширишга рухсат берилади.

6-боб. Якуний қоидалар

12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

Манба: qalampir.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Қўқон шаҳар ҳокими экомарафонда кўчат экмоқда (фото)
Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов Европа иттифоқи молиявий кўмагида “UzWaterАware” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган экомарафонда таниқли театр актёрлари билан бирга кўчат экмоқда. – Бугунги экомарафон давомида икки мингдан ортиқ кўчат экилиши режалаштирилган. ...
Олимлар инсулин таблеткасини синовдан ўтказишди
Гарвард университети олимлари каламушларда янги турдаги инсулин ҳапдорисини синаб кўришди, деб хабар бермоқда «AFP». «ТАСС» ёзишича, бу ишланма миллионлаб кишиларни кунлик эмлашлардан халос қилиши мумкин, деб ёзмоқда хабар.уз Шу пайтгача таблетка яратишга ...
Малакали мутахассис эди
Бевақт ўлим Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директорининг тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган Ўлмас Акрамович Саиджоновни орамиздан олиб кетди. У.Саиджонов 1961 йил 15 ...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўз ишига совуққонлик билан қараган масъул ходимлар вазифасидан озод этилди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, бу борадаги саломатлик кўрсаткичларини янада яхшилашда ижобий натижаларга эришилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жойларда бу борада олиб борилаётган ишларни мунтазам мониторинг қилиб бормоқда. ...
“Маънавий қашшоқ бўлманг!” ёки “Фарғона шифокори”ни барча тиббиёт ходимлари ўқийдими?
Доно халқимизда ҳикматлар бисёр. Тоғу-тошлар орасидан шарқираб оқатган сув пишиб етилгандай авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ҳар бир ҳикматда олам-олам мазмун мужассам. Буюкларимиз “Қаторда норинг бўлса, юкинг ерда қолмайди”, деб бежиз айтишмаган. “Фарғона ...
Ўзбекистонда “Digital Health Care” телетиббиёт лойиҳаси амалга оширилади
Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин пойтахтимиздаги Инҳа университетида бўлиб, Ўзбекистон – Корея ҳамкорлигида амалга оширилиши режалаштирилган телемедицина лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Фото: uza.uz Президент Мун Чжэ Ин ...
Диабет ойлигида фаол қатнашайлик!
Юртимизда ҳар йили ноябрь ойида қандли диабетга қарши кураш ойлиги ўтказилиш анъанага айланиб қолди.
Ўзбекистонда кўрсатилаётган перинатал ёрдам халқаро стандартларга жавоб беради
Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Перинатал тиббиётнинг долзарб муаммолари” мавзусида I халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда. Унда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИСЕФ, ЮНФПА экспертлари, Россия, Германия, Украина, Қозоғистон сингари давлатларнинг ...
Коррупциянинг олдини олишда ҳар биримиз масъулмиз
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида Ўзбекистон Республикасинниг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва келгуси вазифаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Дорихоналар фаолиятидан кўнгил тўладими?
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг сифатли дори-дармон воситаларига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш, шунингдек фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилиш борасида ...
Ҳомиладор аёлларнинг имтиёзлари қандай?
Меҳнат кодексига асосан ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ...
Вуханда беморларга ёрдам берган қурилмалар Тошкентга олиб келинди
Вухан шаҳрида COVID-19 нинг оғир кўринишларини даволашда юқори самара берган КТЭА ўпка касалликларини даволаш учун электрон аппаратлар Тошкентга олиб келинди. Қурилмалар шифохоналарга коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун беғараз ...
Хитойлик офтальмологлар хайрия акция ўтказишди
Шу кунларда «Гуанмин Юннан» госпиталининг бешта етакчи врач-офтальмологи ва тўққизта волонтёрдан иборат Хитой делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етмоқда. Улар ўзлари билан медикаментлар ва тиббий ашёлар кўринишидаги гуманитар юкни олиб келган. Уч кун ...
Янги концепция: Фуқароларнинг жисмоний фаоллиги оширилади
Ҳукумат қарори билан 2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Фото: pressa.ursmu.ru Концепция доирасида мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб жисмоний тарбиянинг инновацион усуллари ...
Соғлик — инсон учун бeрилгaн энг улуғ туҳфa экaн
Ҳурматли таҳририят! "Фарғона шифокори" газетасини ўқиб бораман.