Аутизм: синдромми ёки ўзига хос руҳий ҳолат?

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, синдромнинг илк белгилари 2-3 ёшда намоён бўла бошлайди. Асаб тизимидаги бузилишлар туфайли бола ташқи таъсирларга, атрофидаги воқеаларга мутлақо бефарқ ёки аксинча ўта таъсирчан бўлади. Чақирганда эътибор қаратмайди, бир нуқтага тикилиб қолади, нигоҳи доимо тарқоқ бўлиши ҳам мумкин. Бир хил ҳаракатни ҳеч бир сабабсиз такрорлаш ҳолатлари ҳам учрайди.

Фото: Vesti.Ru

Аутизм хасталик эмас, уни синдром ёки ўзига хос руҳий ҳолат деб юритиш тўғрироқ бўларди, деб ҳисоблайди шифокор-психоневролог Нозим Санақулов.

«Аутизм нима сабабдан вужудга келиши номаълум. Асосан ирсий мойиллик бунга туртки бўлиши мумкин. Уни даволашда дори воситалари, физиотерапия муолажаларидан мия фаолиятини яхшилаш учун қўшимча сифатида фойдаланилади, лекин асосан болани ижтимоийлаштиришга, кўпроқ мулоқотга жалб қилишга эътибор қаратилиши керак», – дейди у.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бош мутахассиси Нилуфар Мансурованинг сўзларига кўра, ҳудудлардаги кўптармоқли марказий поликлиникаларда логопед-психоневролог мутахассислари бўлиб, улар аутизм ташхиси қўйилган болалар билан муайян тарзда шуғулланади.

Шунингдек, «Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5590-сонли фармон ижросини таъминлаш бўйича вазирликнинг чора-тадбирлар режасига сурункали касалликлари ва ногиронлиги мавжуд бўлган болалар учун ҳудудий реабилитация марказларини ташкил этиш орқали болаларни соғломлаштириш ва реабилитация қилишни кенгайтириш масаласи киритилган.

Айни пайтда эса аутизмни даволаш бўйича реал ҳаракатлар Республика болалар ижтимоий мослашув маркази (РБИММ) ва хусусий марказлар томонидан амалга оширилиши назарда тутилади.

Асосий масъулият марказ зиммасида

Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ҳозирги кунда аутист болаларга бепул хизмат кўрсатаётган асосий давлат муассасаси ҳисобланади. 2004 йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил қилинган бу марказда сурункали касалликлар, ногиронлик, психофизиологик ривожланишнинг бузилиши мавжуд бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади. Унинг қамрови жуда кенг бўлиб, аутизм унинг бир тармоғи, холос. У ерда массаж, бассейн, даволовчи гимнастика машғулотлари, логопед, психолог, дефектолог ёрдами йўлга қўйилган. Даволанувчилар умумий тиббий кўрикдан ҳам ўтишлари мумкин.

Бош биноси пойтахтда жойлашган марказнинг Самарқанд ва Фарғона вилоятларида филиаллари мавжуд.

«Биз ўз филиалларимиз ҳар бир ҳудудда бўлишини истаймиз, албатта. Туман ва шаҳар ҳокимлари жой ва жиҳозлар таъминотини ўз зиммаларига олишганда, биз мутахассис етказиб берган бўлардик. Шунда бизнинг хизматларимизга эҳтиёжи бўлган чекка ҳудудлар аҳолисини ҳам қамраб олиш осонлашарди», – дейди марказнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Лола Мўминова.

Унинг сўзларига кўра, аутист болаларни имконияти чекланганлар учун ихтисослаштирилган боғча ва мактабларга бериш нотўғри. Бунда бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатадиган муҳитга тушиб қолади ва унда регрессия (орқага кетиш) кузатилиши мумкин.

«2 апрель — Бутунжаҳон аутизм муаммоси ҳақида маълумотларни тарқатиш куни доирасида доимий равишда тадбирлар ўтказиш орқали аутист болаларга ҳақиқатдан аутизм деган ташхис қўйилишига эришдик. Яқин 3-4 йилгача бу ташхис қўйилмасди. Умумий ақли заифлик деб бериларди ёки аутизм билан ёндош келган бошқа сурункали хасталик кўрсатиларди. Бу эса ҳисоботларда нотўғри кўрсаткичларнинг кетишига олиб келган. Ўз-ўзидан даволанишга эътибор ҳам етарлича бўлмаган, боладаги ҳолат мактабга қабулдан олдинги тиббий кўрик чоғида аён бўлган», – дея қўшимча қилди мутахассис.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда республика психоневрология диспансери мавжуд. Унда айнан болалар церебрал фалажи даволанади. Аутизм учун ҳам шунга ўхшаш мажмуавий хизмат кўрсатувчи марказ бўлса, керакли муолажаларнинг барчасини бир жойда олиш имконияти мавжуд бўлса, болани бу синдромдан чиқариб олиш имкони бор. Кейинчалик уларни инклюзив таълим асосида боғча ва мактабда ўқитиш орқали нормал ҳаётга тўла мослаштириш мумкин.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ҳиндистонлик  шифокорлар Фарғонада
Фарғона шаҳридаги "Юлдашев номли МДМ" даволаш-диагностика марказида Хиндистоннинг етакчи профессорлари-онколог Чопра Ракеш  ва терапевт Санжай  Сехраватлар саратон касаллиги ва уни даволаш йўллари мавзусида маъруза ўқидилар. Тадбирда шифокорлар, турли ташкилотлар вакиллари  ва оммавий ...
Биз қачон тонналаб гуруч дамлаб тўй қилишнинг фазилат эмаслигини тушунамиз?
Яқинда эндигина элликка кирган яхши бир акани тупроққа қўйдик. Ичагида яраси бор экан. Шу очилиб кетибди. Аммо бу одамни ўлдирадиган дард эмас. Ҳарқалай, қолоқ бўлса ҳам медицинамизнинг бунга ақли етади. ...
Фармацевтика маҳсулотлари шифокорлар томонидан электрон рецепт орқали тайинланади
Фото: glavny.tv Аҳолини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. 2019 йил 1 июлдан фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ...
8 мингдан ортиқ иштирокчи «Мустақиллик марафони»да қатнашди
Фарғонада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят ички ишлар ва соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида «Мустақиллик марафони» ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда. Марафон Ўзбекистон мустақиллигининг ...
Сенат раиси шифокорларга миннатдорчилик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент қўйи палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева нутқ сўзлади: “...Сўнгги уч йилда кўплаб ислоҳотлар ...
ДХХ Фарғонада “Трамадол” контрабандаси билан шуғулланган шахсларни қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаси контрабандаси ва савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ...
Ростдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойга 5 минг боғ исириқ жўнатдими?
Йил охирида парламентдан ва бош прократурадан қаттиқ дакки олган Соғлиқни сақлаш вазирлигида аҳвол аслида қандай? Юзлаб шифокорлар ва тиббий ходимлар калтакланиши, улар қадр қиммати ер билан битта бўлишида кимларнинг ҳиссаси ...
Тез ёрдам шифокорининг бир куни
Ўтган муддат ичида энг кўп танқидга учраган тиббиёт сохаси бу, шубҳасиз тез тиббий ёрдам хизматидир. Хўш, тез тиббий ёрдамнинг камчиликлари нималардан иборат? Чақирувга кеч қолиб бориш, дори-дармонларнинг етишмаслиги, сифатсиз тиббий ...
Ўзбекистон нотўғри овқатланишдан ўлим ҳолатлари даражаси бўйича «етакчи» бўлди
Германиядаги Фридрих Шиллер номидаги университет олимлари нотўғри овқатланиш сабаб юз берадиган ўлим ҳолатлари даражаси бўйича Европа мамлакатлари рейтингини тузишди. Тадқиқот 1990 йилдан 2016 йилгача бўлган даврдаги маълумотларга асосланади, деб хабар ...
Фарғонада «Келажакни терроризмсиз қурамиз» шиори остида ҳалқаро ёшлар фестивали ўтказилди
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатимизда хавфсизлик, давлатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида, амалга оширилаётган тадбирлар доирасида 11-12- март кунлари ...
Бутун дунёда тиббиёт текин эмас
Мамлакатимизда сўнгги уч йилда тиббиёт соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Шунга қарамай, ҳали соҳада хусусан, аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида муаммолар бор. Тиббиёт муассасалари, хусусан, 16 ...
Бугун Халқаро қулоқ ва эшитиш саломатлигини ҳимоя қилиш куни
Бутунжахон соғликни сақлаш ташкилоти 3 март кунини махсус кун - Қулоқ ва эшитиш саломатлигини ҳимоя қилиш куни деб таъсис этилди ва ҳар йили 3 март куни Халқаро қулоқ ва эшитиш саломатлигини ҳимоя қилиш куни ...
Фарғонада мактаб ўқувчиси кимёвий модда ичиб вафот этгани ростми?
Турли ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 17-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан мажбурлаб кимёвий модда ичдирилганлиги боис вафот этганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Хўш, бу воқеа қанчалик рост? Мухбиримиз ...
Коронавирус: Фарғонада аҳвол қандай? (видео)
  Айни пайтда вилоят ҳокимлиги томонидан “Коронавирус инфекциясини юртимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари режаси” ишлаб чиқилган. Шу асосда вилоятимизга ушбу инфекцияга қарши профилактик ишлар тизимли асосда олиб ...
Дорихоналар фаолиятидан кўнгил тўладими?
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг сифатли дори-дармон воситаларига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш, шунингдек фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилиш борасида ...