“Бир ҳафтада оздираман”. Тиббий фирибгарликнинг услубларини биласизми?

Кўчаларда самарали табобат усуллари, тезкор озиш курслари, ҳамма нарсани даволовчи аппаратлар ва хориждан келган жарроҳлар ҳақида эълонларни кўп учратамиз. Лекин бундай эълонларга ишониб бўладими?

Фото: Nur.kz

Бемор одам борки, атрофдаги барча нарсадан ўзининг дардига шифо излайди. Кўчадан эшитилган маслаҳат ва тавсия кўпинча малакали тиббий консултациядан кўра кўпроқ ишонч уйғотади. Айнан шундан кўпчилик «бизнесменлар» унумли фойдаланади.

Аксарият ижтимоий тармоқларда ва деворларга ёпиштирилган эълонларда қуйидаги мазмундаги гапларга кўзингиз тушади:

«Космонавтларни текширадиган позитрон аппаратида соғлиғингизни текширинг. Бу энг аниқ кўрсатади ва бутун бошли организмни синчиклаб текширади. Бизнинг клиникамизда пайшанба ва шанба кунлари мутлақо бепул!»

Ёки мана бунақа:

«Зарарсиз озмоқчимисиз ёки чиройли семирмоқчимисиз? Биздаги малакали диетолог бепул маслаҳатлар беради. Ўлчовлар хам мутлақо бепул. Шошилинг».

Бу эълонлардаги «бепул» сўзи мўъжизавий қудратга эга бўлиб, кўпинча соғлом фикрлашга тўсқинлик қилади. Келинг, ҳозирги кунда оммалашиб бораётган тиббий фирибгарликларни биргаликда фош қиламиз.

Маркетинг ҳозирги кунда харидор (бемор) талабини жуда яхши ўрганган. Реклама ва бошқа йўллар орқали бу талабни чархлаб, оширади ва шу орқали манфаат топади. Содда қилиб айтганда, у харидордаги эҳтиёжни маълум мақсадли йўналишга солади. Агар эҳтиёж бўлмаса, уни пайдо қилади. Эҳтиёж бўлса, уни актуаллаштиради. Ва якунида ўзи кўзлаган ечимни сизга таклиф қилади. Масалан сиз соғломсиз. Демак сизда дорига ёки биоқўшимчаларга эҳтиёж йўқ. Маркетинг бу ерда сизда аввал эҳтиёжни шакллантириши керак. У тахминан қуйидагича йўл тутади. «Сиз соғломсиз. Аммо шу соғломликни доимо сақлаб қолишни истайсизми? Бутун умр шу ёшлик ва навқирон бўлишничи?»

Бу саволлардан сўнг сизда албатта ҳозирги ҳолатингизни сақлаб қолиш, бошқачароқ айтганда, эҳтиёж шаклланди. Масалан, сизнинг вазнингиз меъёрдан кўра беш килограмм оғир. Сиз озишни истайсиз. Энди маркетинг семиришни зарарлари,асоратлари тўғрисида сизга маълумот беради ва шу билан бирга қисқа вақтда озишни таклиф қилади.

Лекин ҳақиқат шундаки, бу ечимлар кўпинча асоссиз ва самарасиз бўлиши мумкин. Демак, асосий маркетинг ўйинлари билан танишиб чиқсак.

Мўъжизавий диагностик аппарат.

Юқорида келтирган мисолимда ҳам шуни айтгандим. Ҳозирги кунда BAD бозори Ўзбекистонда қизиган. Шу туфайли буларни сотиш учун харидорни ишончига кириш зарур. Бунга кўпинча шундай ёлғон мўъжизакор аппаратлар ёрдам беради. Кўпинча бу аппаратлар ихчам,кўтариб юришга қулай,максимал катталиги телевизорчалик келади. Товарларини ўтказувчилар бу аппарат ҳақида афсона айтишади. Масалан, бу аппаратда космонавтлар текширилган ва бу оддий аҳолидан яшириб келинган. Ёки, бу аппарат сизнинг биоқувват майдонингизни текшириб, ҳужайраларингизни ичини кўради. Бу албатта ғирт ёлғон гаплар.

Кўпинча бу аппаратлардаги текширувларни ёки бепул қилиб қўйишади ёки арзонга текширишади. Ечимни эса ўзларини дориларини таклиф қилиш орқали кўрсатишади.

Мўъжизавий дори ва биоқўшимчалар.

Ўзбекистон умуман дунё фармбозорида умуман фойдасиз дорилар статистика бўйича энг кўп сотиладиганлар қаторида туради. Сабаби — фойдасиз дорилар рекламаси кучли бўлади. Албатта, фойдали дорилар ҳам бор. Энди дори ва BAD’лар тўғрисидаги фирибгарлик нимадан иборат?

Дори ёки BAD ҳақида ҳам ажойиб афсоналар тўқиш мумкин. Масалан, бу дори Ҳимолай тоғининг чўққисида ўсадиган замбуруғ илдизидан ёки Африкадаги илоннинг ёғидан олинган дейишади. Инсон психологиясида қиммат, номаълум ва камёб нарса кучлироқ тасир кўрсатади деган тушунча бор. Шу тушунчадан фирибгарлар унумли фойдаланади. Қўшимчасига интернетдан топилган расмлар ва фикрлар билан бойитади. Қарабсизки, аслида 10 сўмга арзимайдиган дорини 100 сўмга сотиб оласиз. Энг қизиғи, яқинларингизга ҳам буни тавсия қиласиз. Шу билан улар бизнеси юриб кетади.

Афсонавий шифокорлар.

Кейинги пайтда Ҳиндистон, Исроил, Россия ва бошқа мамлакатлардан кучли профессор шифокорлар олиб келиб текширтириш урф бўлди. Улар орасида ҳақиқатан ҳам ўз касбининг усталари бор; шу билан бирга, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, ёлғон обрўлилари ҳам учраб туради.

Масалан, мен хусусий клиника очганман ёки юқорида айтилганидек дориларимни ўткизмоқчиман. Бунинг учун мўъжизавий аппарат ўрнига «кучли чет эллик мутахасис»ни жалб қилиш менга фойдалироқ бўлади. Сабаби — халқ кўпроқ шунга ишонади. Бунинг учун, дейлик, Ҳиндистонга бораман. Оддийроқ клиникада арзон-гаровга ишловчи мутахассис топаман. У билан маълум пул эвазига келишаман. Ўзбекистонга олиб келаман. Ана энди рекламада унинг сурати ва у ҳақдаги афсоналарни баён қиламан: «Ҳиндистонлик кучли мутахассис, минглаб беморларни операция қилган, ўз соҳасида илмий иш қилган, жаҳонда 15-ўринда турувчи жарроҳ Ананд Капур текширувига шошилинг!»

Ким текшириб ўтирибди у кучли ёки кучсиз мутахассис эканлигини? Шундай экан, ҳар доим ҳам чет элдан келган шифокорларга ишонавериш ярамайди.

Ҳар хил тақинчоқлар.

Кўпинча биоқувват берувчи, тетиклаштирувчи, ёшартирувчи деб хилма-хил тақинчоқларни реклама қилишади. Маркетинг шундай қудратга эгаки, оддий тошни ҳам миллион долларга пуллаши мумкин. Ўзбекистон фармбозорида бу каби тақинчоқлар бироз камайиб қолди. Бу тақинчоқлар ҳақида ҳам афсоналар тўқилади: «инсонда энергетик нуқталарни активлаштиради ва сиз абадий ёшарасиз» ва ҳ.к. Лекин афсуски, бундай тош-тақинчоқлар таъсири ҳалигача тасдиғини топмаган.

Хулоса қилиб айтганда, ҳар қандай мўъжизавий, тез таъсир кўрсатади деб айтилган, ёшартирадиган, оздирадиган, айниқса бепул тиббий хизматлар тагида маркетинг ўйинлари ётади. Соғлиғингизни ақлингиз билан ҳимоя қилинг.

«Дарё» колумнисти Абдулазизхон Акрамов

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Соғлом турмуш тарзини қандай ташкил қилиш керак?
Соғлом турмуш тарзи, инсоннинг узоқ умр кўриши, соғлом бўлиши, фарзандларнинг камолини кўришида муҳим аҳамиятга эга. Соғлом турмуш тарзи деганда нималарни тушунамиз?
Ўтириш – соғлиққа зарар. Мунтазам офисда ишлайдиган ходимлар бундай хавфдан қандай қутулиши мумкин?
Фото: NTTS.LT Сўнгги пайтда кишилар кўп вақтини ўтирган ҳолда, кунини ортиқча жисмоний ҳаракатларсиз ўтказишга одатланиб қолди. Бунга аввало, замонавий офис иш тартиби ҳамда иш столида ишлашнинг бир ...
Буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилиш қандай тартибда рухсат этилади?
Яқин қариндошлар орасида буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби ҳақида вақтинчалик низомга кўра, тирик яқин қариндошлар орасида буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилишга рухсат этилади. Фото: ...
КОРОНАВИРУС: у қандай касаллик, уни юқтириб олмаслик учун нима қилиш керак? ⠀
2019 йилнинг декабрь ойида Хитойда аввал маълум бўлмаган коронавирус тури аниқланди. Касаллик ўлимгача олиб борадиган юқумли зотилжам ривожланишига олиб келади. Фото: 24 Канал Вирус ҳозиргача кам ўрганилган. Биринчи ...
Қолипли нон картошка касаллигига чалинадими?
Нондаги картошка касаллиги бу — иссиқлик 36 даражадан ошганда юзага чиқади. зарарланган ноннинг ички юмшоқ қисми ёпишқоқ бўлиб, ундан ёқимсиз ҳид келади. бу аломатларни ноннинг ташқи қисмидан сезиб бўлмайди. Бу ...
Қон қуюқ бўлса, юрак тез чарчайдими?
Қон — ҳаётбахш суюқлик, у одамнинг юрак-қон томир тизими бўйлаб оқиб, бутун танани, аъзо ва тўқималарни кислород ҳамда озиқ-моддалар билан таъминлайди. Инсон организмидаги барча жараёнлар қон ёрдамида амалга ошади. Қон ...
Қанд касаллигига даво излаётганларга фойдали маслаҳат
  Ёшим етмиш бирда. Бундан 30 йилча муқаддам қанд касаллиги билан қаттиқ оғригандим. Чанқоғим қонмай дармонсиз эдим, кўзим хиралашиб, тишларим тушиб кетганди. Даволансам ҳам фойда бермади.
Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан қандай фойдаланиш мумкин?
Президент қарорига мувофиқ хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган. Бунда бўшаган маблағлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга ...
Гиёҳли шарбат ёки газли сув: қайсини танлайсиз?
Ҳаво ҳароратининг юқорилиб кетиши, инсоннинг сувга бўлган эҳтиёжини оширади. Кўчадаги ёшларнинг чанқоқни қондириш учун қўлида турли хилдаги газли ичимликларни олиб юрганини кўрамиз. Дўконларда ҳам бундай ширин газли ичимликлар харидоргир ҳисобланади. Аслида ...
Карам дилга малҳам
Доришунос Мирзамир Мирзашариповнинг таъкидлашича, карамнинг етмиш хили мавжуд экан.
Куйганда шошиб қолманг! Биринчи тез ёрдам!
Оловдан куйганда Куйган одамни юқори ҳароратли ёки тутунли худуддан олиб  чиқинг ва ёнаётган кийимни ўчириб, ечинг. Ярага ёпишиб қолган матони қирқиб, жойида қолдиринг. Узук, билагузук, соат, умуман, тери шишганида тўқималарга шикаст ...
«Бири тош бор дейди, бири эса йўқ. Кимга ишонай?»
«Агар сизга жарроҳлик амалиётини буюришса, ишонч ҳосил қилиш учун иккита мутахассисга кўриниш керак дейишади. Мен шундай қилдим. Биринчи УТТ натижалари менда тош борлигини кўрсатди, иккинчиси эса йўқлигини. Кимга ишониш керак?» Асадулла ...
Офтоб уришидан эҳтиёт бўлинг! Биринчи ёрдам қандай кўрсатилади? (инфографика)
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакатимиз аҳолисини кунлари кутилаётган қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво ҳақида огоҳлантирди, деб ёзмоқда xabar.uz Фото: «Narmedicyna.ru» Албатта жазирама иссиқда эҳтиёт чораларни кўриш шарт. Ҳозир офтобда кўп ...
«Ибн Сино қасамёди» десак бўлмайдими?
«Гиппократ – қасамёди»да оқ соч шарқ таъсири аждодимиз Зардўшт «Авеста»да акс эттирган тиббиётга хизмат қилувчи ҳакимлар қасамёдининг руҳи мавжуд. 
ЖИНСИЙ ТАРБИЯ: келин-куёвга маслаҳатлар (2-қисм)
Алпомишзодалар жинсий тарбияси  Ўғил бола туғилганда қуйидаги ҳолатларга эътибор бериш, ўзига хос жинсий тарбиянинг бошланишидир: А) жинсий олат — закарнинг ҳолати, унинг бошчаси, кертмагининг тери билан қисилиб қолган ёки қолмаганлигига, яъни фимоз ...