Аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифати оширилади

Ўзбекистонда аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмат сифати оширилади ва профилактик тадбирлар қамрови кенгайтирилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Фото: Новости Узбекистана

Қайд этилишича, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

онкологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича махсус скрининг дастурини қабул қилиш ва унинг молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаш;

аёлларда бачадон бўйи ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш учун махсус скрининг дастурини тасдиқлаш;

бачадон бўйи ва кўкрак бези саратони “канцер регистри”ни шакллантириш;

тиббиёт муассасаларини саратонга қарши дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш;

хайрия маблағларини жалб қилиш учун махсус ҳисоб рақамига эга жамоат онкология ҳаракатини шакллантириш бўйича амалий чора-тадбирлар назарда тутилади.

Бажариш муддати — 2019 йил 1 май, ижро учун масъуллар — Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, ТИВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

ЖИНСИЙ ТАРБИЯ: келин-куёвга маслаҳатлар (3-қисм)
Келин ва куёвнинг қовуша олмаслик сабабларига қуйидагилар киради: Йигитлардаги, яъни куёвлардаги сабаблар: Аёл руҳиятини тушунмаслик, уни «эритиш» услубларидан бехабарлик; Жинсий мулоқотни ўта муракаб ва мушкул иш деб билиш; Руҳий тайёр эмаслик: ...
Бугуннинг гапи: Ҳозирги беморлар зўр усулини топиб олишган – портал!
Шифокорларнинг давлатдаги, жамиятдаги ўрни беқиёс, бу шубҳасиз. Лекин сўнгги йилларда бу соҳа бўйича ҳам зиддиятли фикрлар кўп учрамоқда. Тизим ходимлари маошлар камлигидан, моддий техник база сустлигидан, аниқ белгиланмаган ва оғир ...
Энг яхши фармацевтларга «Олтин юлдузча» мукофоти топширилди
Олтин юлдузча мукофоти йилнинг энг яхши аптекаси, ишлаб чиқарувчиси, энг яхши иш берувчиси ва бошқа қатор номинациялар бўйича ўз эгаларига топширилди Тошкент шаҳридаги Фармацевтика институтида ўтказилган Ўзбекистондаги 1-фармацевтика анжуманида Ўзбекистон тарихида ...
Соғлиқни сақлаш вазирлигини қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлигини Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги этиб қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот тизимларини тубдан ...
Халқ билан мулоқот — инсон манфаатлари сари чорлайди, аммо…
Соғлиқни сақлаш тизими доимий янгиланиб, такомиллашиб бораётган соҳалардан биридир. Бугунги кунда бу йўналишда яратилаётган илғор технологиялар тиббий таҳлил ишлари сифатини юксалтириш, касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш имкониятини янада кенгайтирмоқда.
Тиббий хизмат сифати телетиббиёт ёрдамида оширилади
Ўзбекистонда Ягона тиббий ахборот марказини ташкил этиш ва «Ақлли тиббиёт» тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Уларни яратиш ва ривожлантириш бўйича концепция лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақида norma.uz хабар беради. [caption id="attachment_2266" ...
Тиббиёт ходимлари учун ҳақ тўлаш тизими ўзгарди
Фото: Gazeta.uz Ўзбекистон Респубикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонунининг 10–моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар  бўйича 2017-2019 ...
Ижтимоий тармоқлардаги танқидий чиқишга муносабат билдирилди
Ўзбекистон туман туғруқхона бўлимида барча шароитлар етарли, аёллар ва чақалоқлар махсус ўрин-жойларда ётиб даволанмоқда Фото: Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати Куни кеча ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят ...
Дориларнинг яроқлилик муддатига оид янги Низом қабул қилиниши кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дори воситаларининг яроқлилик муддатларига нисбатан ...
Бувайдалик 4 фарзанднинг онаси соғаймоқда
2018 йилнинг 6 феврал куни тўртинчи фарзандини дунёга келтиргач, комага тушиб қолган, 2019 йилнинг январ ойигача беҳуш ётган Мадинахон Йўлдошева ҳақида аввал ҳам хабар берилган эди. Интернет нашрларида бу аёл ҳақида ...
Россиялик профессорлар фарғоналик бўлажак шифокорлар билан учрашди
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига Россия Федерацияси Калининград шаҳридаги Педагогика ва жаҳон тиллари олий мактаби профессори  Фарид Юзликаев ҳамда Халқаро бизнес мактаби профессори Павел Яшенко ташриф буюрдилар. Улар томонидан ҳафта давомида ...
Афсус-надомат чеккандан кўра…
Шивалаб ёғаётган ёмғир шифохона деразасидан кўчага боқиб ўтирган Ноиланинг юрагини баттар эзади. Унинг йўловчиларга ҳаваси келади. Эрталаб севимли ишига, кечқурун оиласи бағрига шошилган одамдан бахтли инсон борми?!
Зарарли касбларда ишлаймиз, нега эрта нафақага чиқолмаймиз?
Бувайда тумани, Янгиқўрғон қишлоғи, Ибрат кўчасида исиқомат қилувчи Эркиной Турсунова 1987 йилдан буён тумандаги тиббиёт бирлашмасига қарашли “Юқумли касалликлар шифохонаси”да узликсиз равишда кичик тиббий ходим лавозимида ишлаган. Имтиёзли равишда пенсияга ...
Энди ҳар бир аёлга малакали акушерлик ва гинекологик амбулатор ёрдам кўрсатилади
Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, улар саломатлигини асраш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келган. Президентимизнинг жорий йил Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқида ҳам ҳомиладор аёлларни скрининг кўригидан ўтказиш ...
Меҳнат мигрантлари-касаллик сабабчисими?
Ўтказилган эпидемиологик таҳлиллар натижасида кейинги вақтда  вилоятимиз аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси эпидемик жараёнида  ўзгаришлар рўй бераётганлигини кўрсатмоқда. Олиб борилган профилактик ишлар аҳолининг хавфли гуруҳларига мансуб қатлами, гиёҳвандлар ўртасида  касалланишнинг камайишига ...