Тадқиқот: Юрак касаллиги бор одамга спиртли ичимлик қандай таъсир қилади?

Сент-Луиседаги Вашингтон университети олимлари 24 йил давомида спиртли ичимликнинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганишди. Натижада улар юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчи ва спиртли ичимликларни оз миқдорда истеъмол қилувчилар умуман ичмайдиган ва ичкиликка ружу қўйган одамларга нисбатан бир йил кўпроқ яшайди, деган хулосага келишди.

Фото: ukp55.ru

Олимлар 6 минг нафар кекса америкаликнинг саломатлиги ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишди. Тадқиқот давомида иштирокчиларнинг бир қисмида енгил шаклидан тортиб оғир туригача бўлган юрак етишмовчилиги келиб чиққан.

Алкогол истеъмол қилиш юрак касаллиги бор одамларга қандай таъсир қилишини аниқлаш мақсадида иштирокчилар уч гуруҳга бўлинди: спиртли ичимликларни умуман ичмайдиганлар, меъёрида ичадиганлар ва ичкиликка муккасидан кетганлар.

Олимларнинг таъкидлашича, спиртли ичимликларнинг бундай таъсири сабаби ҳали батафсил ўрганилмаган. Бироқ вино ва пиво каби спиртли ичимликлар қон томирларини кенгайтириши ва қон босимини тушириши маълум.

“Агар аввалдан спиртли ичимлик ичмайдиган бўлсангиз, яхшиси, ичишни бошламаганингиз маъқул”, – дейди тадқиқот муаллифларидан бири Дэвид Браун.

Август ойидаги яна бир халқаро олимлар гуруҳи «алкоголли ичимликларни “меъёри»да истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарсиз» деган фикр хато экан, деган хулосани беришганди.

Манба: turon24.uz

Дўстларингизга улашинг: