Афсун ва диний маросимлар орқали даволаш халқ табобати ҳисобланадими?

Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фото: Пикабу

Низомга мувофиқ, оккультизм-афсун, шунингдек диний маросимлар орқали касалликларни даволаш халқ табобати ҳисобланмайди.

Шунингдек, халқ табобатининг қуйидаги йўналишлари бўйича бир ёки бир неча усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш мумкин:

  • инвазив (акупунктура, су-джок терапия, хижома);
  • ноинвазив (мануал терапия, акупрессура);
  • биологик инвазив (гомеопатия, гирудотерапия, апитерапия);
  • парҳез ва ўсимлик воситаларини қўллаш (фитотерапия, очлик билан даволаш).

Низомга кўра, халқ табобати усулларидан фойдаланиб тиббий фаолият билан шуғулланиш халқ табобати шифокори ва халқ табобати бўйича мутахассис томонидан амбулатория ва стационар турдаги тиббий ташкилотларда амалга оширилади.

Халқ табобати усуллари билан даволашнинг мақсадга мувофиқлигини белгилашда халқ табобати мутахассиси тегишли шифокор билан маслаҳатлашиши шарт.

Тиббиёт ташкилотларида беморларни халқ табобати мутахассислари томонидан қабул қилиш бемор шифокор кўригидан ўтгандан сўнг амалга оширилади ҳамда тиббий кўрик ва текширувлардан ўтган беморнинг амбулатор картасига ёки касаллик тарихига халқ табобатини қўллаш бўйича кўрсатма ёки қарши кўрсатма тўғрисида ёзув киритилиши шарт.

Болалар ва ҳомиладор аёлларга педиатр, умумий амалиёт ёки гинеколог шифокорнинг хулосаси мавжуд бўлганда халқ табобати усулларини қўллаш орқали тиббий хизмат кўрсатишга рухсат этилади.

Халқ табобати мутахассиси беморга қўлланилган халқ табобати усули ва ўтказилган муолажалар ҳақидаги маълумотларни беморнинг амбулатор картаси ёки касаллик тарихига ёзиб қўйиши керак.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Қўқонда марафон (фото)
«Саломатлик куни» муносабати билан оммавий югуриш тадбири - марафон ўтказилди, деб хабар беради Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. Марафонда шаҳарнинг таълим, маданият, ҳуқуқ-тартибот, соғлиқни сақлаш ва спорт муассасалари, кўплаб ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Бутун дунёда тиббиёт текин эмас
Мамлакатимизда сўнгги уч йилда тиббиёт соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Шунга қарамай, ҳали соҳада хусусан, аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида муаммолар бор. Тиббиёт муассасалари, хусусан, 16 ...
«Мўътабар аёл» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида қарори қабул қилинди
Жорий йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, «Мўътабар аёл» кўкрак нишонини 8 март – Халқаро хотин-қизлар ...
Ортиқча вазн-жиддий муаммоми?
Россиялик машҳур диетолог-эндокринолог Вадим Владимирович Крылов тўғри овқатланиш ва семирмаслик сирлари ҳақида аҳоли ҳамда мутахассислар учун бепул семинар-тренинглар ўтказди. Семинар иштирокчилари “Қандай қилиб истаган таомни еб, қоматни сақлаб қолиш мумкин?” мавзусида ...
Тиббиёт тизимида коррупцион ҳолатларнинг сабаблари нимада?
Парламент қуйи палатасида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.  Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан охирги икки ...
Фарғонада уч нафар эгизак: бир қиз, икки ўғил туғилди
Фарғона шаҳар марказий шифохонасининг туғруқ бўлимида  Нозимахон Аҳмаджонова исмли аёл эгизаклар – бир қиз ва икки ўғилни дунёга келтирди. Аёлнинг турмуш ўртоғи Хуршидбек Иброҳимов ҳарбий хизматчи.  Бухоро вилоятида ишлайди. Бу оилада ...
Энди сигарет қадоқларида қўрқинчли суратлар пайдо бўлади
Шавкат Мирзиёев 2018 йил якунида 2019 йилнинг 1 декабригача спитли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлар истеъмолини чеклаш борасида қўшимча чора тадбирларни кўриш бўйича қарор имзолаганди. Фото: ССВ Шу муносабат билан ...
Президент билан АҚШда мулоқотда бўлган таниқли доктор Ўзбекистонга келди
Ўтган йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашганди. Ўшанда давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ...
Ўйламай ҳомиладор бўлиб, бола олдираётганлар сони ортмоқда (видео)
Фото: cont.ws Бугуннинг глобал муаммоларидан бирига айланган ва кўплаб хатарли касалликларнинг «уйғониши»га туртки бўлаётган «Аборт ва унинг асоратлари» ҳақида маълумот олиш учун Тошкент тиббиёт академиясининг 2-акушерлик ва ...
“UzWaterАware” экомарафонига старт берилди
Қўқон шаҳрида “Сув ва экологияни ривожлантириш бўйича саводхонликни ва ҳамкорликни ошириш” дастури доирасида ўтказилаётган экомарафонга старт берилди. Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида ташкил этилган экомарафонда Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, ...
Нима учун одамлар ёшлигидан юқумли бўлмаган касалликларга чалинмоқда?
Бугун 27 июль куни мамлакатимиз бўйлаб «Соғлом оила – соғлом жамият» шиори остида оммавий тадбир ўтказилди.  Фото: UzPharmAgency Жумладан, туман ва шаҳарлар марказида жойлашган истироҳат боғи ва спорт ўйингоҳларида ...
«Ибн Сино қасамёди» десак бўлмайдими?
«Гиппократ – қасамёди»да оқ соч шарқ таъсири аждодимиз Зардўшт «Авеста»да акс эттирган тиббиётга хизмат қилувчи ҳакимлар қасамёдининг руҳи мавжуд. 
Биз қачон тонналаб гуруч дамлаб тўй қилишнинг фазилат эмаслигини тушунамиз?
Яқинда эндигина элликка кирган яхши бир акани тупроққа қўйдик. Ичагида яраси бор экан. Шу очилиб кетибди. Аммо бу одамни ўлдирадиган дард эмас. Ҳарқалай, қолоқ бўлса ҳам медицинамизнинг бунга ақли етади. ...
Россиялик профессорлар фарғоналик бўлажак шифокорлар билан учрашди
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига Россия Федерацияси Калининград шаҳридаги Педагогика ва жаҳон тиллари олий мактаби профессори  Фарид Юзликаев ҳамда Халқаро бизнес мактаби профессори Павел Яшенко ташриф буюрдилар. Улар томонидан ҳафта давомида ...
Фарғона шаҳрида дезинфекция ишлари тўлиқ ва сифатли ўтказилмоқда
Ижтимоий тармоқлар орқали “Ўзбекча дезинфекция” сарлавҳаси билан тарқалган видеоролик бўйича муносабат билдирилди Жорий йилнинг 13 апрель куни Фарғона шаҳар “Кимёгар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги жами 24 та ва Қўқон кўчасидаги кўп ...