Патронаж хизмати: уч босқичли янги тизим аҳолини тўлиқ қамраб оладими?

Замонавий тиббиётда касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал, деган тамойилга катта аҳамият қаратилмоқда. Шу асосда аҳоли орасида, оилаларда тиббий тарғибот олиб борадиган, бирламчи тиббий-профилактик ёрдам кўрсатишга ихтисослашган тиббиёт муассасалари ҳамда оила шифокори хизмати кенг оммалашяпти.

Фото: uz24.uz

Аҳолига энг яқин бўғин

Мамлакатимизда ҳам жаҳон тиббиётининг илғор услубларидан самарали фойдаланилаётир. Хусусан, юртимизда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишга ихтисослаштирилган қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ оилавий поликлиникалари, шаҳар оилавий поликлиникалари, туман ва шаҳар марказларида кўп тармоқли марказий поликлиникалар ташкил этилиб, улар фаолияти замон талаби ва аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб такомиллаштирилмоқда. Ушбу тизимда малакали шифокорлар билан бир қаторда, 80 минг нафардан кўпроқ ўрта тиббиёт ходимлари эл саломатлиги йўлида меҳнат қиляпти.

Шу билан бирга, бу йўналишда аҳолига энг яқин бўғин — патронаж хизмати йўлга қўйилиб, унинг мақоми, мақсади ва вазифаси аниқ белгиланди. Айтиш жоизки, бирламчи тиббий-санитария бўғинида ишлаётган ўрта тиббиёт ходимларининг 26 минг нафардан кўпроғи айнан патронаж ҳамширалардир. Кейинги йилларда патронаж хизматини ривожлантириш, бу йўналишда фаолият юритаётган ўрта тиббиёт ходимларининг малака ва маҳоратини ошириш, патронаж ҳамшираларни иш жараёнида зарур бўладиган тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлашга йўналтирилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Патронаж ишларини юритишда давлат, жамоат ташкилотлари, тиббиёт муассасалари ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Маҳаллаларда “Саломатлик мактаблари” фаолият юритяпти.

Янада фаолроқ ишлаш талаб этилади

Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, патронаж хизматидан кутилган натижага тўлиқ эришиб бўлмаяпти. Қишлоқ жойларда патронаж қамрови сифатини янада яхшилаш, диспанцеризация ишларини замон талаблари даражасида ташкил этиш, аҳолининг барча қатламига ҳамширалик ёрдамини самарали кўрсатиш, тиббий маданиятни юксалтириш каби ишларни янгича мезон ва таъсирчан усулларда олиб бориш долзарб аҳамият касб этаётир.

2018 йил 9 ноябрь куни Президентимиз раислигида тиббиёт тизимидаги ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи асносида тиббиёт ходимлари билан учрашувларда бу масалаларга яна бир карра эътибор қаратилиб, патронаж хизматини манзилли йўлга қўйиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлигида ушбу йўналишдаги долзарб вазифалар ижросига бағишлаб жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида иккита видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасалари мутасаддилари, шунингдек, маҳалла, таълим муассасалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари қатнашди. Йиғилишда патронаж ишларининг натижалари таҳлил этилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Тиббий-ижтимоий муаммоларнинг самарали ечими

Дарҳақиқат, соғлиқни сақлаш тизими олдида турган кўплаб долзарб вазифаларни ҳал этишда патронаж хизмати муҳим ўрин тутади. Зеро, соҳа мутахассислари бевосита аҳоли орасига кириб, оилаларда иш олиб боради. Яъни, патронаж ҳамширалар тиббиётнинг аҳолига энг яқин бўғинидир. Уларнинг билими, дунёқараши ва салоҳияти нечоғлик юқори бўлса, халқимизнинг тиббиётимиз ҳақидаги тасаввури ҳам ижобий бўлади.

Шу боис, мазкур йўналишда ишлар яхши йўлга қўйилса, жамиятдаги кўплаб тиббий-ижтимоий муаммоларга самарали ечим топиш мумкин. Оналик ва болалик муҳофазасини олайлик. Масалан, бирор хонадонда ҳомиладор аёлда бехатар оналикка таъсир этувчи касаллик белгилари сезилса-да, унинг оғир оқибатларга олиб келишини аёлнинг турмуш ўртоғи ёки бошқа оила аъзолари ўз вақтида тушуниб етмаслиги мумкин. Бунинг салбий асоратларини эса патронаж ҳамшира яхши англайди. Қолаверса, муаммога қарши кураша олиш салоҳиятига ҳам эга бўлиш керак. Бунинг учун нима қилиш лозим?

Аввало, ҳомиладор аёлни вақтида соғломлаштириш чораларини кўриш зарур. Шундагина патронаж ҳамшира нафақат тиббиёт ходими, балки эл саломатлиги учун фидойи ва меҳрибон инсон сифатида халқ ишончини қозонади.

Ана шундай муҳим мезонлардан келиб чиқиб, патронаж хизматини янги босқичга кўтариш давр талабига айланди. Шу мақсадда патронаж ишларини юритишнинг янгича, такомиллашган тизими йўлга қўйилди.

Фото: fsh.uz

Нимаси билан афзал?

Эндиликда патронаж ишлари уч босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда аҳоли ҳар олти ойда хатловдан ўтказилади. Мақсад аҳоли орасида патронаж кўмагига эҳтиёжманд қатламни белгилаб олишдир. Кутилаётган натижа қуйидаги жадвалда акс этган:

Иккинчи босқичда патронаж ҳамшира, умумий амалиёт шифокори ва тор мутахассислар иштирокида аҳоли хонадонларида мақсадли патронаж тадбирлари ташкил этилади. Бугун мамлакатимизда 10 миллиондан кўпроқ аҳоли (умумий аҳолига нисбатан қарийб 33 фоиз) патронаж кўмагига муҳтож. Ушбу аҳоли орасида шундай қатлам борки, уларга, биринчи навбатда, патронаж хизмати кўрсатилиши лозим. Булар – парваришга муҳтож ёлғиз қариялар, ногиронлар ва ўзга парваришига муҳтож шахслар, 1 ёшгача ва ногирон болалар, ҳомиладорлар, янги туққан оналар. Эндиликда ушбу қатлам орасида мақсадли патронаж ҳар ҳафтада, белгиланган режа асосида ташкил этилади. Самарадорлиги қуйидагича:

Учинчи босқичда патронаж тадбирларини ташкил этишда бирламчи тиббий-санитария тизими ходимларига вилоят ва республика миқёсидаги даволаш муассасалари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлар олимлари яқиндан кўмак беради. Бу тадбир эндиликда ҳар ойда ташкил этилиб, унда сурункали касалликка чалинган, ихтисослаштирилган тиббий кўмакка муҳтож беморлар қамраб олинади. Беморларни касаллигига қараб амбулатор ёки стационар шароитда туман, вилоят ҳамда республика муассасаларида даволаш чоралари кўрилади.

Кўриниб турибдики, уч босқичли патронаж ишларини сифатли ва тизимли ташкил этишда ҳам асосий масъулият патронаж ҳамширалар зиммасига тушади. Зеро, ҳар бир патронаж ҳамшира ўзига бириктирилган оилалардаги аҳволни яхши билади. Шу боис, патронаж ишларининг сифатли ва тизимли ўтишида, бу тадбирдан ҳеч бир инсоннинг четда қолмаслигини таъминлашда, айниқса, беморлар, ногиронлар, ўзгалар кўмагига муҳтож инсонларни эътибордан четда қолдирмасликда патронаж ҳамширанинг фаоллиги ва фидойили муҳим роль ўйнайди.

Айни пайтда патронаж хизматига бу борада яқиндан кўмак бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида ва ҳудудий тиббиёт муассасаларида янги тартибдаги патронаж ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш ва тизимли мониторинг қилиш мақсадида махсус ишчи гуруҳи шакллантирилган. Ҳамкор ташкилотлар билан қўшма режалар тузилаяпти.

Бундай эзгу ишлардан асосий мақсад халқимизнинг тиббий хизматдан рози бўлишига эришишдир. Одамлар қачон тиббий хизматдан рози бўлади? Қачонки, ҳар бир инсон ўз вақтида кафолатланган, малакали тиббий ёрдам олишга, ўзи ва яқинларининг соғлиғи давлатимизнинг мустаҳкам ҳимоясида эканига ишонч юқори, соғлиғи мустаҳкам бўлса. Яъни тиббиётда, жумладан, патронаж соҳасидаги фаолият самарадорлигини оширишда ҳисобот эмас, одамларнинг кайфиятига асосий урғу қаратиш лозим бўлади.

Умуман айтганда, олдимиздаги улкан вазифаларни самарали ҳал этиш учун тиббиётимизнинг салоҳияти етарли. Барчамиз бир жамоа бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда ишласак, кўзлаган мақсадимизга, албатта, эришамиз.

Эльмира БАСИТХАНОВА,

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Тиббиёт ходимига тажовуз учун жавобгарлик кучайтирилади
Бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида учраб турган нохуш ҳолатлардан бири – бу беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ҳолатлари тез-тез учраётганидир. Олинган маълумотларга кўра, 2018-2019 ...
Тиббиёт муассасаларида беморларга тайёрланадиган таомлар сифатини қандай баҳолайсиз?
Ҳудудий бирлашма томонидан вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган давлат тиббий хизмат кўрсатиш муассасалари томонидан аҳоли (истеъмолчилар)га кўрсатилаётган хизматлар сифати ва ҳолатини ўрганиш мақсадида ўтказилган ижтимоий сўровномада 1146 нафар истеъмолчилар қатнашган. Сўровнома ...
Ижтимоий сўров: Ўзбекистонликлар оилада нечта фарзанд бўлишини хоҳлайди?
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Фуқароларнинг репродуктив қарашлари, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ ҳақидаги жамоатчилик фикри” мавзусида сўров ўтказди. Ундан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз фуқароларининг репродуктив қарашлари, “репродуктив саломатлик” ...
Ўзбекистонда ДНК маълумотлари миллий базасини яратиш режалаштирилмоқда
Бу жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилган Давлат томонидан геном маълумотларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида кўзда тутилган. Ҳужжат Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган. Фото: Gazeta.uz Қонундан мақсад давлат ...
Махсус  тактик  ўқув машғулотлари
Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ўта хавфли касалликларнинг четдан кириб келиши ҳамда мавжуд табиий ўчоқлардан келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида махсус тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Терроризм ва тажовузкор экстремизм ижодкор ёшлар нигоҳида
Ёшларни терроризм ва диний экстремизмнинг ёт ғояларидан асраш, уларнинг бу борадаги хабардорлигини ошириш мақсадида республикамизнинг санъат коллежлари, хусусан Фарғона санъат коллежида ўқувчилар ўртасида комикслар танлови бўлиб ўтди. Европа Иттифоқи ташкилотининг молиявий ...
Ортиқча вазн-жиддий муаммоми?
Россиялик машҳур диетолог-эндокринолог Вадим Владимирович Крылов тўғри овқатланиш ва семирмаслик сирлари ҳақида аҳоли ҳамда мутахассислар учун бепул семинар-тренинглар ўтказди. Семинар иштирокчилари “Қандай қилиб истаган таомни еб, қоматни сақлаб қолиш мумкин?” мавзусида ...
Абу Али ибн Сино мероси мажмуаси барпо этилади
Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги Афшона қишлоғида халқ табобати маркази, экобоғ (қишки боғ), ҳовуз, миллий чойхона, табиий гиёҳлар, дориворлар, аллома ижоди ва табобатга оид адабиётлар савдо шохобчаси, кутубхона ҳамда замонавий меҳмонхонани ...
103 ёшли бобо узоқ умр кўриш сирини айтди
Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги Деҳқонтўда қишлоғида бир хонадон бор. Бу ерда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 103 ёшли Боратали ота Ҳакимов истиқомат қилади. Хонадон доимо отахон билан суҳбатлашиш ва дуосини олмоқчи ...
Сиз Коррупцияга муросасизмисиз?
Фото: kp.kg Порахўрликни фош этувчи мақолалар ёзганмисиз? Кўрсатув ёки эшиттириш тайёрлаганмисиз? Ўз постларингизда дата-журналистика инструментлари ёрдамида порахўрларнинг кирдикорларини фош этганмисиз? Унда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва ...
ЖИНСИЙ ТАРБИЯ: келин-куёвга маслаҳатлар (3-қисм)
Келин ва куёвнинг қовуша олмаслик сабабларига қуйидагилар киради: Йигитлардаги, яъни куёвлардаги сабаблар: Аёл руҳиятини тушунмаслик, уни «эритиш» услубларидан бехабарлик; Жинсий мулоқотни ўта муракаб ва мушкул иш деб билиш; Руҳий тайёр эмаслик: ...
Шифокор ва дорихона ўртасидаги «келишувлар»га тақиқ қўйилади
Фото: ru.stockfresh.com Тиббиёт ходимлари томонидан беморларга дори воситалари рецептини ёзиш бўйича қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик жорий этилади. Бу Президентнинг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика ...
Қувада “Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” тадбири ўтказилди
Фото: TTA Fargʻona filiali Қува туманида аҳоли гавжум бўлган жойларда аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи тарғиботи» тадбири ташкил этилди. Тадбирда Тошкент Тиббиёт ...
Аҳолининг “аллергик паспорти” ишлаб чиқилади
Аллeргик кaсaлликлaрни прoфилaктикa қилиш, уларга ташхис қўйиш вa дaвoлaшни тубдан тaкoмиллaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидaги Президент қарори қабул қилинди. Қарор билан аллергик касалликларни эрта аниқлаш учун 18 ёшга тўлмаган ва хавф остида бўлган ...
Баракалла, офарин, Шуҳратжон!!
Фарғона вилояти Чимён қишлоғида яшовчи Шуҳратжонннинг матонати, қобилиятига таҳсинлар айтсак арзийди. Соғлом одам ҳам баъзи пайтда ўзида бундай чидам, ирода намоён этиши жуда қийин. Жисмоний нуқсонга қарамай ҳаётда ўз ўрнини топиб, ...