Холециститни гиёҳлар билан даволаш

Холецистит ўт (сафро) пуфагининг яллиғланиши  бўлиб, дунёда энг кўп тарқалган касалликлардан биридир.  Аёллар холециститга эркаклардан кўра 3-4 марта кўп мубтало бўлади.

Бу хасталик аста-секин ривожланади, ўнг қовурға остида симилловчи оғриқ пайдо бўлади. Баъзан кўнгил айнийди, нажас суюқ келади. Биз эса бепарво бўлиб, оғриқ ўтиб кетар, дея бамайлихотир юраверамиз.

Холецистит ўткир ва сурункали бўлади. Ўткир холецистит парҳезга риоя қилинмаганда, яъни ёғли, қовурилган, жуда аччиқ таом тановул қилинганда бошланади. Оғриқ ўнг қовурға остида пайдо бўлиб, баъзан елкага, юрак ёки бел соҳасига ўтиши мумкин. Кўнгил айниши, қусиш, қорин дам бўлиши, ич келиши кузатилади. Тана ҳарорати 38 С даражагача чиқиб, бош оғриғи, кўп терлаш юзага келади. Шундай белгилар бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ўткир холецистит аста-секинлик билан сурункалига айланади. Ўт-тош хасталиги, ошқозон шираси етишмовчилиги билан боғлиқ гастрит, сурункали панкреатит (ошқозоности бези яллиғланиши), ҳазм йўллари аъзолари хасталикларидан ривожланади.

Сурункали холециститни дард қўзғалмаганда гиёҳлар ёрдамида даволаш мумкин. Ўт-сафро чиқишини яхшилаш мақсадида сафро ҳайдовчи гиёҳлар қўлланилади. Сафро ҳайдовчи омиллар холеретик ва холекинетик кабиларга бўлинади. Холеретиклар сафро ва сафро кислоталарининг ҳосил бўлишини маромига келтирса, холекинетиклар уларнинг оқишини яхшилаб, сафро халтаси кучини оширади. Гиёҳлар ёрдамида даволаш узоқ давом этади. Бу касалликда ёрдам берадиган бир неча йиғма чойларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

Тенг миқдорда далачой (зверобой) ўти, маккажўхори попуги ва бўзноч (бессмертник) гуллари олинадида, яхшилаб омихта қилинади. Шу йиғмадан бир ош қошиқ олиниб, устига 200 мл қайноқ сув қўшилади ва сув ҳаммомида ярим соат мобайнида паст оловда қайнатилади. Кейин 10 дақиқа совитилади. Яна қайноқ сув қўшиш орқали буғланиш оқибатида йўқотилган суюқлик миқдори 200 мл.га етказилади. Тайёр қайнатмадан кунига 70мл.дан 3 маҳал таомдан 20 дақиқа олдин ичилади.

Оқ қайин (берёза) барги, арча меваси, эрмон (полpнp горpкая) ва бўйимодарон (тисячелистник) ўтлари тенг миқдорда олинади. Аралашманинг бир ош қошиғи 200 мл қайноқ сувга солинади, оғзи берк идишда паст оловда 20-25 дақиқа қайнатилади. Оловдан олиниб, 15 дақиқа дамланади. Сузилгач, бир пиёладан эрталаб ва кеч-қурун таомдан ярим соат олдин ичилади. Бу мал-ҳам сафро-пешоб ҳайдовчи омил сифатида яхши наф келтиради.

3 қисм қичитқи ўт (крапива), 2 қисм момақаймоқ, 2қисм наъматак илдизлари аралаштирилади. Бир ош қошиқ йиғма 250 мл қайноқ сувга солинади ва сув ҳаммомида 15 дақиқа қайнатилади. Кейин 3 соат мобайнида дамланади. Бу вақтда 1 қисм мойчечак (ромашка) гули, 2 қисм далачой ва 3 қисм тирноқгул (ноготки, календула) аралаштирилади ва бир ош қошиқ йиғма 200 мл қайноқ сувга солиниб, 40 дақиқа дамланади. Шундан кейин юқоридаги қайнатмага қўшилади. Аралашма ҳажми ярим литрга етгунча қайноқ сув қўшилади. Сўнг таомдан олдин кунига 2 ош қошиқ-дан 4 маҳал ичилади. Шу тариқа 2 ой мобайнида 10 кунлик танаффус (ҳар 5 ҳафтада) билан даволанилади. Даволаш муолажаси йилига 2 марта амалга оширилади.

Арча мевасидан ташқари юқорида келтирилган доривор гиёҳларнинг ҳаммасини дорихоналардан топиш мумкин. Ёзилиши бўйича дамлама тайёрлаш қийин кўринсада, амалда анча осон.

Даволаниш жараёнида парҳезга риоя қилиш даркор. Спиртли ичимликлар, аччиқ ва ёғли таомлар қалампир, саримсоқ-пиёз, ёғли гўшт, қўй гўшти, сариёғ, серёғ сут, серёғ, балиқ гўшти тавсия этилмайди. Қаҳва, какао, шоколод, газли ичимликларни ҳам чеклаш талаб этилади. Сабзавотлар, кўкатлар (укроп, кашнич)ни кўпроқ истеъмол қилиш керак. Мевали шарбат ичиш ва кунига оз-оздан 6 марта овқатланиш даркор.

М. Мирзашарипов, доришунос

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Мактаб ўқитувчиси ҳар йили мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтиши шартми?
Меҳнат кодексига мувофиқ иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул ...
Қон қуюқ бўлса, юрак тез чарчайдими?
Қон — ҳаётбахш суюқлик, у одамнинг юрак-қон томир тизими бўйлаб оқиб, бутун танани, аъзо ва тўқималарни кислород ҳамда озиқ-моддалар билан таъминлайди. Инсон организмидаги барча жараёнлар қон ёрдамида амалга ошади. Қон ...
Соғлом турмуш тарзини қандай ташкил қилиш керак?
Соғлом турмуш тарзи, инсоннинг узоқ умр кўриши, соғлом бўлиши, фарзандларнинг камолини кўришида муҳим аҳамиятга эга. Соғлом турмуш тарзи деганда нималарни тушунамиз?
Турп: Оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради
Танангиз мадорсизланаётганини сезаяпсизми, давосини узоқдан ахтарманг-да, уйдаги бор маҳсулотларга диққат қаратинг. Мисол учун, кузда пишадиган қарсилдоқ турпга. У шамоллашда асқотишини ҳаммамиз биламиз, аммо хотирани чархлаши, сариқ касалидан кейин жигарга энг керакли ...
Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлардан қандай фойдаланиш мумкин?
Президент қарорига мувофиқ хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган. Бунда бўшаган маблағлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий ҳимояга ...
Бодринг —  шифосига офарин
Бодринг бир йиллик ўсимлик бўлиб, ошқовоқлилар оиласига мансуб. Бодрингнинг истеъмол қилина бошланганига олти минг йилдан ошди. Унинг ватани шимоли – шарқий Ҳиндистондир. Грекчада «оғур» сўзи « пишмаган, хом» маъносини англатади. ...
Шифокорлар бешик хусусида
Шифокорлар бешик хусусида аниқ бир тўхтамга келишмаган. Улар бешикни мунозарали мавзу ҳисоблайдилар.
“Бир ҳафтада оздираман”. Тиббий фирибгарликнинг услубларини биласизми?
Кўчаларда самарали табобат усуллари, тезкор озиш курслари, ҳамма нарсани даволовчи аппаратлар ва хориждан келган жарроҳлар ҳақида эълонларни кўп учратамиз. Лекин бундай эълонларга ишониб бўладими? Фото: Nur.kz Бемор одам ...
Ходим ҳомиладор бўлса уни бўшатиш мумкинми?
Мумкин эмас. Қонунчиликда ҳомиладор ва боласи бор аёллар бир қатор имтиёзлар тақдим этилган. Фото: pravotnosheniya.info Улардан бири ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган ...
Қуёш нури терингизни куйдирдими? Осон ва фойдали даво чоралари!
Ҳар сафар баҳор, ёзда инсонни қийин аҳволга солувчи муаммо пайдо бўлади — кимдир қуёш нуридан ҳимояловчи кўзойнагини ёки лосьонини унутиб қолдиради ва териси ёқимсиз куйишларга дуч келади. Бундай жароҳат бир ...
Бўйин териси ёш кўринсин десангиз…
Фото: TutKnow.ru Бўйин терисини мунтазам тозалаб туринг. Бунда юз терисини тозаловчи воситалардан (совун, кўпикли совун, скраблар) бўйин териси учун ҳам фойдалансангиз бўлади. Бироқ йўриқномасида “ёғли тери учун”, ...
Туя сути фойдалими ёки зарарли?
Туя сути таркибида аминокислоталар, кўп миқдорда темир моддаси тутганлиги сабабли жуда фойдали саналади. Фото: islam.kz Юқоридаги таркибий тузилмалар билан камқонликда жуда яхши самара беради. Сут таркибидаги фосфор ва ...
Қанд касалига қарши энг яхши чора: инсулин ўрнига қаҳва…
Швейцариялик олимлар диабетга йўлиққан инсонлар учун ҳақиқий совға тайёрлашяпти, деб хабар бермоқда «Usa.one». Чунки улар бу хасталикка қарши курашишнинг мутлақо янги усулини ишлаб чиқишди. «Швейцарча усул»да бош роллардан бирини кофеин ўйнайди: бу ...
Ордер қандай олинади?
Аввало, туман ва вилоят миқиёсидаги клиникаларда даволаниш учун беморлар дастлаб, бирламчи тиббий-санитария бўғини (ҚВП, ОП) умумий амалиёт шифокорларининг текширувидан ўтади. Текширув натижасига кўра, бемор ихтисослашган тиббий ёрдамга муҳтож деб топилса, туман (шаҳар) ...
КОРОНАВИРУС: у қандай касаллик, уни юқтириб олмаслик учун нима қилиш керак? ⠀
2019 йилнинг декабрь ойида Хитойда аввал маълум бўлмаган коронавирус тури аниқланди. Касаллик ўлимгача олиб борадиган юқумли зотилжам ривожланишига олиб келади. Фото: 24 Канал Вирус ҳозиргача кам ўрганилган. Биринчи ...