Тиббий ходимларнинг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлиги мажбурий суғурталанади

Ўзбекистонда “Тиббий фаолият ва тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурида айтилган. Бу ҳақида kun.uz хабар беради.

Фото: STAR Travel

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ–5590-сон Фармони билан тасдиқланган 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурининг 6-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

тиббий ходимларнинг касбий фаолиятни амалга оширишда жавобгарлиги ва мажбурияти, шунингдек улар томонидан фуқароларга хизмат кўрсатилганлиги;

тиббий ходимларнинг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда хизмат вазифаларини бажариш вақтида уларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар — Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги.

Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати — 2019 йил август, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати — 2019 йил сентябрь.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Айрим тиббий хизматлар хусусий ташкилотлар ваколатига ўтказилади
Лаборатория, гемодиализ бўлимлари, стерилизация бўлимлари ва бошқа ихтисосликлар босқичма-босқич хусусий тиббий ташкилотлар ваколатига ўтказилади. Давлат тиббиёт ташкилотларининг ёрдамчи бўлинмалар (овқатланиш блоклари, кирхона ва бошқалар) фаолиятини таъминлаш ҳамда айрим тиббий хизматлар бўйича функциялари давлат-хусусий ...
Мудофаа вазирлигида ҳарбий инновацион тиббий марказ очилди
Мудофаа вазирлигида ҳарбий мобил инновацион тиббий марказнинг тақдимотига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Xabar.uz"хабар берди. Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти Замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан ...
Дориларни рецептсиз сотганлик учун жарима солиниши мумкин
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси еттинчи қисмига тегишли тузатишларни киритиш таклиф қилинмоқда, деб хабар бермоқда «Norma.uz». Қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган. Ушбу норма диспозициясига яна иккита ҳуқуқбузарликни киритиш таклиф қилинмоқда: рецепт ...
Фуқароларнинг репродуктив саломатлиги тўғрисида янги қонун имзоланди 
Ўзбекистон Республикаси президенти “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 15 февралда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда маъқулланган. ...
ОИTСга қарши курашиш бўйича янги қарор лойиҳаси эълон қилинди
«Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда. [caption id="attachment_2214" ...
Хасталикнинг олдини олган афзал
Ҳар йили Халқаро сил касаллигига қарши кураш куни муносабати билан вилоятимиз шаҳар ва туманларида турли хил тадбирлар ўтказилади. 
Фарғонада вакциналар сақлаш омборхонаси фойдаланишга топширилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИСЕФ, ГАВИ каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликдаги дастурга мувофиқ “Соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси асосида Фарғона вилояти ДСЭНМ ҳудудида вакцина сақлаш учун янги замонавий омбор биноси ...
Ўзбекистон фуқаролари 2019 йилдан бошлаб аллергия паспортларини олишлари мумкин
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари халқаро экспертлар билан ҳамкорликда ноёб ҳужжат – молекуляр даражада аллергик таъсирчанлик паспорти, аллергия паспортини жорий этиш бўйича дастурни амалга оширмоқдалар. Бу ҳақида kun.uz хабар ...
Жамоат соғлиғини сақлашда Куба эришган натижаларни Ўзбекистон ҳам такрорлай олиши мумкинми?
Тасаввур қилинг: шифокор уйингизга келиб, юрак-қон босимини ўлчаяпти. Кейин, хонадондаги барча билан суҳбат қилиб, кўп саволлар беради. Тўғри овқатланиш, мушак ва қон айланиши бўйича фойдали маслаҳатларни айтади. Касаллик хавфи юқори ...
Дори воситаларини улгуржи, чакана реализация қилиш ва йўқ қилиш қандай амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6-апрелдаги 185-сонли қарори билан фармацевтика соҳасида яна 3 та низом тасдиқланди. Айрим амалдаги қарорларга ўзгартиришлар киритилиб, баъзи ҳужжатлар ўз кучини йўқотди.
Хусусий тиббиёт муассасалари барча турдаги солиқлардан 5 йилга озод этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. 
Ўзбекистонда илк бор спорт тиббиётига бағишланган йирик анжуман бўлиб ўтди
Фото: kun.uz Маълумки, сўнгги йилларда ўзбекистонлик спортчилар катта ютуқларга эришишмоқда. Бу муваффақиятлар заминида спотчиларимизнинг меҳнати билан бирга Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказ ходимларининг меҳнати ҳам алоҳида ўринга ...
ОИВ инфекцияси бўйича янги қарор имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб ёзмоқда xabaruz.com. Унга кўра, ...
Тиббиёт ходимларини ижтимоий ҳимоялаш давр талаби
Жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан "Тиббиёт ходимларини ижтимоий ва ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг ...
Тиббиётчиларга янги автомашиналар
Бош қомусимиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллик байрами арафасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тез тиббий ёрдам муассасаларига 12 та “Хундай” русумли махсус жиҳозланган реанимацион автомашиналар тантанали равишда топширилди. Қувонарлиси, биргина ...