Абдулла Арипов: «Болалар ўлими кўрсаткичлари юқорилигича сақланиб қолмоқда»

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот анжумани доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлигини оналар ва болалар ўлими муаммосига эътибор қаратишга чақирди.

Фото: kun.uz

Бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири бўлган аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида қатор мақсадли миллий дастурлар амалга оширилмоқда. Болаларнинг ирсий ва туғма касалликлар билан туғилишининг олдини олиш мақсадида республика ва ҳудудий скрининг марказлари ташкил этилди. Қишлоқ врачлик пунктлари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникаларини оптималлаштириш орқали бирламчи тиббий санитария ёрдамини кўрсатиш тизими такомиллаштирилди. Бироқ шунга қарамасдан, оналар ва болалар ўлими ҳолатларининг олдини олишга доир ишлар етарлича самара бермаяпти.

«Афсуски, ҳомиладор аёллар тўлиқ чуқурлаштирилган скрининг текширувларидан ўтказилмаяпти, оналар ва болалар ўлими кўрсаткичлари юқорилигича сақланиб қолмоқда. Шунингдек, аҳоли ўртасида руҳий ҳолат бузилишини, хулқ-атвор бузилишини ташхислаш ва уларни даволашни ташкил этиш талаб даражасида эмас. Бу эса, ўз навбатида, оила, турмуш даражасидаги салбий ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу масалаларни, албатта, чуқур ўйлаб кўриши керак», — дея таъкидлади Бош вазир.

Шунингдек, пойтахтдаги оилавий поликлиникалардан бирининг шифокори томонидан берилган ҳомиладор аёллар бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш таклифи жуда яхши таклиф бўлгани таъкидланди ва бу дастурни тузиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига 1 ой муддат берилди.

Бундан ташқари, Абдулла Арипов турмуш қуриш ёшини 18 ёш этиб белгилашга доир таклифни кўриб чиқиш вазифасини берди.

«Борган сари билағонлар томонидан белгиланган ёшни сунъий равишда тушириш ҳолатлари кузатилмоқда. Ўйлашимча, инсон организми, унинг жисмоний ҳолати бунга тайёр бўлиши керак. Ўзи ёш бола бўлиб, қўлида боласи бўлса, қандай қилиб уни катта қилади?! Бу масала ҳам Адлия вазирлиги билан биргаликда кўриб чиқилади», — деди у.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ёзёвонда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Ёзёвон туманида мустақиллик байрамининг 27 йиллигига бағишланган халқ сайли ўтказилди. Фото: Азизжон Эрматов Сайил давомида уюштирилган тиббий кўрикда ижтимоий-патронаж ва рақамли рентген кўчма амбулаторияси ёзёвонликлар хизматида бўлди. Тиббий ...
Ногиронлик гуруҳи қандай тартибда белгиланади?​
Мамлакатимизда ногиронлиги бор фуқаролар қандай ижтимоий ҳимоя қилинади? Ногиронлик гуруҳи қандай белгиланади? Ушбу жараён канча муддат талаб қилади? Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси раҳбари Умарали НАЗАРМАТОВ бу ҳақда қуйидагиларни маълум қилди: — ...
“Йилнинг энг яхши шифокори – 2019” республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг яхши шифокори” республика кўрик-танловида 39 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди. Унга кўра «Йилнинг энг ...
Сиз Коррупцияга муросасизмисиз?
Фото: kp.kg Порахўрликни фош этувчи мақолалар ёзганмисиз? Кўрсатув ёки эшиттириш тайёрлаганмисиз? Ўз постларингизда дата-журналистика инструментлари ёрдамида порахўрларнинг кирдикорларини фош этганмисиз? Унда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва ...
Қувалик шифокор «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди 
Фото: Муқимжон Қодиров "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ...
Президент билан АҚШда мулоқотда бўлган таниқли доктор Ўзбекистонга келди
Ўтган йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашганди. Ўшанда давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ...
Нуқсонли болаларни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал
Соғлом фарзанд дунёга келишида ҳар бир аёл саломатлиги муҳим ўрин тутади. "Соғлом она - соғлом бола" тамойили асосида мамлакатимизда ибратли ишлар амалга оширилаётгани нуқсонли болалар туғилишининг олдини олмоқда. Мухбиримиз Фарғона ...
Юртимизда “Тиббиёт посбонлари” фаолияти тажриба тариқасида йўлга қўйилди
Қарийб бир ойдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи жойларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ...
Ҳиндистонлик  шифокорлар Фарғонада
Фарғона шаҳридаги "Юлдашев номли МДМ" даволаш-диагностика марказида Хиндистоннинг етакчи профессорлари-онколог Чопра Ракеш  ва терапевт Санжай  Сехраватлар саратон касаллиги ва уни даволаш йўллари мавзусида маъруза ўқидилар. Тадбирда шифокорлар, турли ташкилотлар вакиллари  ва оммавий ...
«Аҳолини, айниқса, ёшларни қандли диабет касаллигидан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари: натижалар, муаммолар ва ечимлар»
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида ана шундай мавзуда матбуот анжумани ўтказилди. Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими Анжуманда таъкидланишича, эндокрин касалликлар орасида қандли диабетга ...
«Буважон, нима учун бу айнан мен билан содир бўлди?»
Авваллари мен соғлом эдим. Бу хасталикка учраганимга атиги 4-5 ой бўлди. Иситмам 39 даражагача кўтарилиб, узоқ вақт тушмай турди. Лимфатик тугунларим кучли яллиғланди.  Фото: japsix.ru Мен ўзимни жуда ...
Чилим чекишни чеклаш тўғрисидаги қонун имзоланди
Президент томонидан имзоланган “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги” 15 моддадан иборат қонун имзоланди.  Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 20 июнда қабул қилинган. Сенат томонидан 2018 йил ...
Профилактика –касалликларни олдини олади
Аҳоли ўртасида ноинфекцион яъни юқумли бўлмаган ва турли хилдаги юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш асосан аҳолини санитария маданияти даражасига, соғлом турмуш тарзини шаклланганлигига, тўғри ва соғлом овқатланишга ...
Коронавирус: Фарғонада аҳвол қандай? (видео)
  Айни пайтда вилоят ҳокимлиги томонидан “Коронавирус инфекциясини юртимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари режаси” ишлаб чиқилган. Шу асосда вилоятимизга ушбу инфекцияга қарши профилактик ишлар тизимли асосда олиб ...
Ўзбекистон онкологлари анжумани: таҳлил, мулоҳаза
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9-10 ноябр кунлари Фарғона шаҳрида "Хавфли ўсмалар профилактикаси, скрининги ва канцер-регистрнинг долзарб муаммолари" мавзусидаги Ўзбекистон онкологларининг XV-конференциясида бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик. Конференциянинг биринчи куни Республика ...