Бугуннинг гапи: Ҳозирги беморлар зўр усулини топиб олишган – портал!

Шифокорларнинг давлатдаги, жамиятдаги ўрни беқиёс, бу шубҳасиз. Лекин сўнгги йилларда бу соҳа бўйича ҳам зиддиятли фикрлар кўп учрамоқда. Тизим ходимлари маошлар камлигидан, моддий техник база сустлигидан, аниқ белгиланмаган ва оғир иш вақти каби муаммолардан шикоят қилишса, беморлар шифокорларнинг порахўрлигидан, етарли эътибор қаратмаслиги ва малакаси пастлигидан нолишади. Бир қарашда ҳар икки томон ҳам ўзича ҳақ. Келинг, ҳар икки томоннинг фикрларини ўрганамиз.

Фото: fsh.uz

Бемор нуқтаи назари

Шифохонага ишингиз тушса, тамом бўлдим деяверинг. Таниш-билишингиз бўлсаку яхши, агар ҳеч кимга суянмай борсангиз навбат кутиб умрингиз ўтиб кетади. Бир амаллаб шифокорга кирганингизда ҳам қўл учида кўради ва оламжаҳон дориларни ёзиб бериб, қўлингизга тикилиб туради. Атаганингизни қистириб, дорихонага жўнайсиз. У ерда шифокор белгилаган дориларнинг нархини эшитиб, капалагингиз учади.

Яна камига диагностика учун беш-олти жойга жўнатади ва керак-нокерак аппаратларга тушиб, бор-будингиздан айриласиз. Наҳотки, шифокорлар турли-туман ускуналарга шу қадар суяниб қолган бўлсалар?

Айниқса туғруқхоналарда вазият чатоқ. Бола эсон-омон дунёга келсин деб сўраганини берасиз, яна камига чиқиб кетаётганингизда ҳам суюнчи деб аллақанча пулингизни шилиб олишади. Бермайман десангиз иложи йўқ, қатор бўлиб тургандан кейин, болангиз уларнинг қўлида бўлганидан кейин нима ҳам қилардингиз?..

Оғир операциялар пайтида жарроҳларнинг куни туғади. Аввал келишиб, берадиганингизни бериб қўймасангиз, операциянгиз ҳам чўзилади, соғ-саломат чиқишга ҳам кафолат йўқ.

Энг алам қиларлиси, кўпчилиги ўз касбининг сирларини билмайди, таваккалига дори ёзиб бераверади. Сизнинг саломатлигингиз иккинчи даражали.

Шифокор нуқтаи назари

Агар ҳаётимни қайта бошлаш имконияти бўлганида, шу касбни танламасдим! Мутлақо жиддий айтяпман. Тўғри, кўча тозалаш, пахта териш, ягана қилишга очиқдан-очиқ мажбурлашларидан қутулдик. Аммо ҳалиям бюджетнинг пулини бекордан-бекорга еб ётибсан, деган миннатли гаплардан халос бўлганимиз йўқ. Ўша бюджет бизга маош учун ажратаётган пулнинг ўзи кулгили.

Фото: fsh.uz

Хўп, айтайлик мен пора олмайман ва ҳалол ишлайман. 1,3-1,5 миллион сўм ойлик оламан. Хўш, бу пулга оиламни, ўсиб келаётган уч боламни боқишим мумкинми? Лекин шугина маошнинг ҳам осмон қадар жавобгарлиги бор — бемор учун сиз шифокорсиз, ойликни оляпсизми, давлат сизни ўқитганми, вазифангизни бажаришингиз шарт! Балки сиз контракт тўлаб, ўз пулингизга ўқигандирсиз, маошингиз тирикчиликка етмас, лекин бунинг кимга қизиғи бор?

Охирги пайтларда маошлар ошиши ҳақида яхши хабарлар эшитдик, умид билан кутяпмиз…

Бир кунда 10 соатгача ишлайман, яна кунора навбатчилик. Аммо беморларнинг норозилиги тинмайди. Ҳозирги беморлар зўр усулини топиб олишган – портал! Бир куни ҳамшира бир бемор бола учун отасига иккита «памперс» олиб келишни айтибди. Бояги отанинг ҳаммаёқни бошига кўтариб дўқ уришини кўрсангиз эди. Нима эмиш, давлат ҳамма нарсани таъминлаб қўйганмиш, ҳаммасини бепул беришимиз керак эмиш. Тўғри, охирги йилларда таъминот анча яхшиланди, лекин ҳали ҳамма нарсани давлат таъминлаб қўйишига анча бор. Умуман, ўзи ҳеч қачон бундай бўлмаган, бўлмайди ҳам.

Қишлоқдаги шифокорнинг ҳолига бир қаранг — мол ҳам боқади, деҳқончилик ҳам қилади, керак бўлса пахса ҳам уради. Ахир у ҳам не умидлар билан 7-8 йил суягу-ўлик титкилаб ўқиган. Шу қишлоғимга фойдам тегсин деб қайтиб келган. Яганада ҳам, пахта теримида ҳам у бор. Қишлоқда одам йўталса ҳам унга қараб чопади. Яхшиям халқимиз хизматини қуруқ қўймайди. Укол қилди дея иккита нон қистириб жўнатади. Лекин охирги пайтларда мана шу берганини миннат қилганларнинг бир тоифаси пайдо бўляпти.

Поликлиникадаги дўхтирларга янаям қийин. Эшигининг олди ҳамиша гавжум, лекин тузалиб кетақолмайдиган беморларнинг дафтарлари бир хирмон. Ҳар ташрифга саҳифа-саҳифа тўлдириб ташланади. Бу ерда энди нон бериш урф эмас — сахийроқлар беш-ўн минг сўм ташлаб кетишади, бошқалари шунчаки раҳмат. Шифокор шунга ҳам хурсанд, шундай тушумларга ҳам шукр қилиб кўча тозалаш, бинони таъмирлаш, обуна, ишидан ташқари уйма-уй юриб ҳамманинг ҳолидан мажбурий хабар олишларни ҳам ичига ютиб бажаради.

Тез ёрдам шифокорлари иши ҳамманикидан ҳам оғир, маст-аластни эплаган ҳам, депрессияни амаллаган ҳам, камига борган жойида калтак еган ҳам шулар. Тўғри, маоши кўпроқ, бандлиги камроқ. Лекин улар ўтказган битта тун бошқаларнинг бир неча кунига тенг.

Шундай қизиқ одамларимиз борки, тўй қилса қоплаб пул сочади. Лекин саломатлигига келганда хасислиги тутади. Белгиланган муолажалар ўзи учун, лекин шуни ҳам пул сарфламаслик учун қабул қилмаслик пайида бўлади. Дори буюрсанг арзонлигига учиб сифатсизини харид қилади, кейин шунча ичиб нега тузалмаяпман деб эътироз ҳам билдиради.

Соғлом турмуш тарзи, бадантарбия деган тушунчалар умуман ёт бўлиб улгурган!

Лекин организм маълум даражага келиб, бир дард тутганидан кейин шифокорнинг ҳузурига чопади ва дарҳол даво топмаса, бутун тизимни ёмонлай бошлайди. Хўш, шу пайтгача қаерда эдингиз? Ичмаслик, чекмаслик кераклигини билмасмидингиз? Эрталаб туриб бироз югуриш кераклигидан бехабармидингиз? Энди қандай қилиб дарров тузатиб юборишни талаб қиласиз?

Аброр Зоҳидов

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Хушёр бўлинг! 1 триллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар қалбаки
Маълумотларга кўра, бугунги кунда халқаро миқёсдаги умумий савдо ҳажмининг 7 фоизи ёки 1 триллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар қалбаки экан. Бу ҳақда "Халқ сўзи онлайн" хабар берди. Дунёдаги истеъмол қилинаётган алкоголь ...
Оила бузилишига асосан эркаклар сабабчи экан
Фото: minbar.uz Кимлардир муроса қилади, кимлардир арзимаган нарсага тортишади. Психолог Жон Готтманнинг тадқиқоти кўрсатишича, оилаларнинг тез бузилишига асосий сабаб эркакларда эмоционал интеллектнинг сустлигидир. Эмоционал интеллект – ўзгаларнинг ва ўзининг истаги, ...
Фарғонадаги боғчада 20 га яқин бола овқатдан заҳарлангани ростми?
Фото: bryansk.aif.ru Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга - «Боғчанинг 20 га яқин боласи овқатдан оммавий заҳарланди» номли мақоласига расмий муносабат билдирди. Мақолада ...
Бутун дунёда тиббиёт текин эмас
Мамлакатимизда сўнгги уч йилда тиббиёт соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Шунга қарамай, ҳали соҳада хусусан, аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида муаммолар бор. Тиббиёт муассасалари, хусусан, 16 ...
“Муолажа”га муҳтож тиббиёт маскани” номли танқидий мақолага муносабат
Ёзёвон туманидаги 35-қишлоқ оилавий поликлиника келгуси йилда инвестиция дастури доирасида бутунлай янги қиёфага киради.  Бу хақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Шу йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон миллий ...
«Ҳамшира-2018» кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида қўшма қарор қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қўшма қарорига мувофиқ  юртимиз бўйлаб "Ҳамшира-2018" кўрик-танловини турли босқич ва муддатларда "Йилнинг энг яхши ҳамшираси" кўрик-танлови ...
Уч эгзакнинг отасига Президент “Cobalt” совға қилди
Қўқоннинг «Давронбек» маҳалласида яшовчи Жасурбек ва Муслимахон Маматқуловлар оиласида 2018 йил 22 декабрь куни уч ўғил эгизак дунёга келган. «Невараларимиз давлатимиз раҳбарига ўхшасин деб, уларга Шавкат, Миромон, Мирзиё деб исм қўйдик», ...
Жасоратингизга тасанно, фарғоналик шифокорлар!
Дунё бўйлаб, хусусан, мамлакатимизда шифокорларнинг ўз касбига садоқати, халқимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз соғлиғи йўлида туну кун қилаётган меҳнати барчамиз учун жасорат намунаси бўлмоқда. Давлатимиз раҳбарининг бу сўзлари коронавирус инфекциясига қарши курашаётган барча тиббиёт ходимларига ...
Фарғонада республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди
Фарғонада “Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилишнинг долзарб муаммолари: шошилинч тиббий ёрдамнинг шифохонагача бўлган босқичини замонавий тамойиллари ва ривожланиш истиқболлари” мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика шошилинч тиббий ...
«Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!»
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Қарор билан давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ...
Соҳа раҳбарлари ахборот бердилар
Бугун Фарғона вилоятида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун  “2019 йилда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар самараси ҳамда 2020 йилдаги истиқболли вазифалар” юзасидан брифинг ўтказилди. Фото: Муқимжон Қодиров Брифингда 2019 ...
Тез ёрдам шифокорининг бир куни
Ўтган муддат ичида энг кўп танқидга учраган тиббиёт сохаси бу, шубҳасиз тез тиббий ёрдам хизматидир. Хўш, тез тиббий ёрдамнинг камчиликлари нималардан иборат? Чақирувга кеч қолиб бориш, дори-дармонларнинг етишмаслиги, сифатсиз тиббий ...
Тиббиёт ходимлари учун ҳақ тўлаш тизими ўзгарди
Фото: Gazeta.uz Ўзбекистон Респубикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонунининг 10–моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар  бўйича 2017-2019 ...
ТИББИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ: ўқув йили қисқарди, ўқув дастурлари-чи?
Тиббиёт соҳасини замонавий фикрлайдиган, чуқур билимли, масъулиятни ҳис этадиган, ҳар жиҳатдан етук кадрлар билан таъминлаш масаласига бугун давлат даражасида эътибор қаратилмоқда.
Фарғонада “Саломатликни тарғиб қилиш кунлари” ўтказилмоқда
Аҳолининг тиббий билим ва тафаккурини юксалтириш,  оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳар бир инсоннинг ўзи ва яқинлари саломатлиги учун масъуллигини ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Саломатликни тарғиб қилиш кунлари” ...