Олимлар ОИВга қарши курашишнинг янги усулини топди

Франциянинг Пастер институти олимлари метаболик фаолликни тўхтатиш хусусиятига эга ингибиторлар ёрдамида ОИВ (инсонда орттирилган имунодефицит вируси) билан зарарланган ҳужайраларни йўқ қилиш усулини аниқлади, дейилади «РИА Новости» хабарида.
Фото: ВИЧ.инфо
Қайд этилишича, бугунги кунда ОИВни даволаш жараёни фақат инфекцияни блоклашни ўз ичига олиб, бунда вирус батамом ўлмайди, балки ҳужайраларда “фаол бўлмаган” захира шаклида сақланиб қолади. Янги усул эса, яъни даволашда метаболик фаолликни тўхтатувчи ингибиторлардан фойдаланиш организмда ана шундай “фаол бўлмаган” вирусли ҳужайраларни йўқ қилиш имконини беради.
Францияликлар олимларнинг ОИВга қарши курашдаги янги усули инфекция бемор организмида бутун ҳаёти давомида сақланиб қолади, деган хулосани ўзгартириши мумкин.
Малоҳат Ҳусанова, ЎзА

Дўстларингизга улашинг: