Президент қарори: Ўзбекистонда яна бир Марказ ташкил этилади

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази ташкил этилади.
Фото: vitvesti.by
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрда “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан Соғлиқни сақлаш, Жисмоний тарбия ва спорт, Инновацион ривожланиш вазирликлари ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Республика диетология ўқув-илмий маркази негизида давлат муассасаси шаклида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳузурида юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда Марказнинг ҳудудий бўлимларини, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ҳузуридаги “Саломатлик” марказлари негизида юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда Марказнинг туман ва шаҳар бўлинмаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди.
Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
  • соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликлар ва уларнинг хавф омилларига қарши курашиш ҳамда олдини олиш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатини тиббиёт профилактикаси билан интеграциялаштириш бўйича оммавий тадбирларни ўтказиш;
  • соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
  • аҳоли саломатлиги ҳолатини мониторинг қилишнинг ягона тизимини яратиш, замонавий ахборот ва инновацион технологияларини жорий этиш билан бирга умрни узайтириш ва саломатликни мустаҳкамлашга оид аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тавсияларни татбиқ этишда кўмаклашиш;
  • умумэътироф этилган халқаро услублар асосида доимий популяция текширувлари ва юқумли бўлмаган касалликларнинг хавф омиллари бўйича сўровлар ўтказиш;
  • нотўғри овқатланиш билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ва тарқалиши даражасини камайтириш, кенг кўламда тушунтириш ишларини ташкил қилиш ва аҳолининг соғлом турмуш тарзи гарови сифатида тўғри овқатланиш тарғиботини кучайтириш;
  • сифатнинг замонавий халқаро стандартларига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш;
  • таълим муассасалари билан биргаликда юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари юзасидан кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва узлуксиз касбий ривожланиши бўйича тадбирларни ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш. ​

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Яйпанда 2 киши овқатдан заҳарланди
Ўзбекистон туманида икки киши овқатдан заҳарланиб, шифохонага тушди.  Фото: 24tv.ua Жорий йилнинг 3-4 март кунлари Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳарчасида яшовчи А.Деҳқонов туман марказий шифохонаси жонлантириш бўлимига, С.Деҳқонова Қўқон ...
Юртимизда она сути билан боқиш ҳафталиги ўтказилмоқда
Бутун дунё бўйлаб, 1−7 август кунлари Жаҳон кўкрак сути билан боқиш ҳафталиги ўтказилмоқда.
Бугун Халқаро қулоқ ва эшитиш саломатлигини ҳимоя қилиш куни
Бутунжахон соғликни сақлаш ташкилоти 3 март кунини махсус кун - Қулоқ ва эшитиш саломатлигини ҳимоя қилиш куни деб таъсис этилди ва ҳар йили 3 март куни Халқаро қулоқ ва эшитиш саломатлигини ҳимоя қилиш куни ...
Факт рақамларда: энг кўп ўлимга сабаб бўлаётган касалликлар
Статистик маълумотларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонда 154,7 минг кишининг ўлими қайд этилган. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 3,7 фоизга кам демакдир.  Фото: Service-Med Вафот этганларнинг 60,3 фоизи қон ...
Болалардаги ғилайлик касали даволанмоқда
Кўзлар мураккаб тузилишга эга аъзо ҳисобланади. Шу ўринда бир муҳим маълумотни айтиб ўтмоқчимиз: Атрофдаги оламни кўзлар орқали кўрамиз. Яъни кўзлар биз учун дурбиндек гап. Дурбин бош миянинг "қўли"да бўлиб, айнан ...
Тиббиёт тарихининг нодир саҳифалари
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Қаюм Зоиров номидаги Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш   музейга ташриф буюрсангиз тизимга оид экспонатлар билан бирга, у ердаги тозалик ва озодалик, ходимларининг самимий муносабати, шунингдек, киравериш ...
Россиялик профессорлар фарғоналик бўлажак шифокорлар билан учрашди
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига Россия Федерацияси Калининград шаҳридаги Педагогика ва жаҳон тиллари олий мактаби профессори  Фарид Юзликаев ҳамда Халқаро бизнес мактаби профессори Павел Яшенко ташриф буюрдилар. Улар томонидан ҳафта давомида ...
Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари
Мутахассисларнинг фикрича, йигит-қизларнинг турмуш қуриш ёши оила мустаҳкамлигига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан биридир.
Қувада “Соғлом турмуш тарзи тарғиботи” тадбири ўтказилди
Фото: TTA Fargʻona filiali Қува туманида аҳоли гавжум бўлган жойларда аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи тарғиботи» тадбири ташкил этилди. Тадбирда Тошкент Тиббиёт ...
Мини-футбол мусобақаси
Тошлоқ тумани Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 2018-йил 14-апрел куни Қувасой шаҳридаги “Ахмад-ал Фарғоний” дам олиш уйида   бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича “Хотира турнири” бўлиб ўтди. Мусобақада Тошлоқ тумани Тиббиёт бирлашмасининг 7 та жамоадан иборат ...
Марказий Осиёда энг узоқ яшайдиган халқ
Марказий Осиё мамлакатларида умр кўриш давомийлиги бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда қайд этилди. Бу ҳақидаги маълумотлар Халқаро алоқалар бўйича Қозоғистон кенгаши томонидан тақдим этилган "Марказий Осиёда 2018 йилдаги энг муҳим воқеалар" таҳлилий ...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролардан тиббиёт муассасалари ҳудудларидаги махсус жойларда кутишларини, санитария қоидаларига риоя этишларини сўрайди
Ижтимоий тармоқларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалидаги ҳолат акс этган фотоматериал Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан атрофлича ўрганилиб, қуйидагиларни маълум қилади. Фото: minzdrav.uz Республика шошилинч тиббий ...
Фарғонада Корея тиббий шифохонаси очилади ҳамда тиббиёт жиҳозлари ва дори-дармон ишлаб чиқарилади
Куни кеча Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган 30 мамлакатдан 195 нафар инвесторлар иштирок этган Халқаро инвестиция Форумида Фарғона вилояти учун аҳамиятли янги ҳамкорлик алоқалари пайдо бўлди. Форумдан сўнг вилоят ҳокими, Олий ...
“Ҳамшира-2018” кўрик танлови шаҳар, туманлар бўйлаб давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қўшма қарорига асосан Риштон тумани тиббиёт бирлашмасида “Ҳамшира-2018” кўрик танлови ташкил этилди. Кўрик танловда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли терапия, ...
Тест синовлари муддати 1 августдан 15 августгача икки сменада ўтказилади
Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарор билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги ...