Фарғонадаги шифохоналарда нега койкалар сони қисқартирилмоқда?

Хабарингиз бор, Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлиси доирасида Сенаторлар Фарғона вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи эшитилган ҳамда турли соҳа юзасидан савол жавоб қилишга киришдилар. Бу ҳақида «Халқ сўзи онлайн» хабар бермоқда.

Сенатор Энахон Сиддиқова: Фарғоналиклар қачон сифатли ичимлик сувидан барқарор фойдаланиш имкониятига эга бўлади?

Саволга Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари жавоб берди:

— Тўғри, бу борада Фарғонада қилиниши лозим бўлган ишлар жуда ҳам кўп. Соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш учун 2019 йилда 2018 йилдагидан 2 баробар кўп маблағ ажратиляпти. Бу муаммолар бира тўла ечилмайди, босқичма-босқич ҳал этилади.

Сенатор Гавҳар Алимова Фарғона вилоятда шифокор мутахассисларнинг етишмаслиги, тиббий муассасаларнинг моддий техник аҳволи ва уларнинг табиий газ, ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар хусусида сўради. Сенаторнинг таъкидлашича, бугунги кунда вилоятда 243 нафар мутахассис етишмаяпти. 23 турдаги 900 миллиард сўмлик тиббий асбоб ускуналарга эҳтиёж бор. Бундан ташқари, тиббиёт муассасаларининг 70 фоизи ичимлик суви ва табиий газ билан таъминланмаган. Энг ачинарлиси, шифохоналардаги ўринлар (койкалар) қисқартирилаётганидир. Бунинг сабаблари нимада?

Саволга соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Баҳодир Юсупалиев жавоб берди:

— 2018 йилда инвестиция дастурлари доирасида Фарғона вилоятида 29 та тиббиёт объектини таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун 45,7 миллиард маблағ ажратилди. Аммо, бу маблағлар вилоятдаги тўлиқ тиббий масканларни қамраб олишга камлик қилмоқда. Биринчи навбатда энг зарур бўлганлари қамраб олиняпти.

Кадрлар етишмаслиги масаласи бу фақат Фарғонада эмас, бутун мамлакатда кечаётган муаммо. 2017 йилнинг бошида республика миқёсида 11 минг нафар шифокорга эҳтиёж бўлса, ҳозирда олиб борилаётган ишлар натижасида бу рақам 4 мингни ташкил этмоқда.

Койкалар масаласида айтадиган бўлсак, кўпгина моддий техник базаси эскирган тиббиёт муассасалари марказлаштирилиб, уларда замонавий хизматларни йўлга қўйиш устида иш олиб бориляпти. Шунинг учун ҳам ўринлар қисқариши мумкин. Аммо, бу масала аҳоли сони ва талабларига қараб яна қайта кўриб чиқилади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Юртимизда сайёҳлик шифокори лавозими жорий қилиниши мумкин
Ўзбекистонга келаётган хорижий сайёҳлар мамлакат ҳудудида юрган вақтида соғлиғи ёмонлашса, саломатлиги билан боғлиқ кўнгилсиз муаммога юзага келса, қўшимча харажатга тушишидан ҳимоя қилинмаган. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ...
Туғма нуқсонлар билан болалар туғилиши олди олинади
“Ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан болалар туғилишини олдини олиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди. [caption id="attachment_608" ...
Қайси ҳолларда “тез ёрдам” ҳайдовчиси жаримага тортилмаслиги белгилаб қўйилди
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда УзА ...
Дорихоналар фаолиятидан кўнгил тўладими?
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг сифатли дори-дармон воситаларига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш, шунингдек фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилиш борасида ...
Мамлакатимизда Қ​озоғистон тиббиёти кунлари очилди​
Пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Қозоғистон тиббиёти кунлари очилди. Ушбу тадбир мамлакатимизда Қозоғистон йили доирасида ташкил этилмоқди. Унда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, тиббиёт фанлари доктори Елжан Биртанов бошчилигидаги делегация ...
Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартиби янада такомиллашди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил ...
Тиббиётчиларга янги автомашиналар
Бош қомусимиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллик байрами арафасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тез тиббий ёрдам муассасаларига 12 та “Хундай” русумли махсус жиҳозланган реанимацион автомашиналар тантанали равишда топширилди. Қувонарлиси, биргина ...
«Тез тиббий ёрдам» дан аҳоли розими?
Бугун аҳолига халқаро андозаларга жавоб берувчи сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, хусусан, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган бепул тез тиббий ёрдам тизими малакасини ошириш, шунингдек, соҳа фаолиятини такомиллаштириш масаласи жамият тараққиётининг устувор ...
Дори воситаларни арзонлаштириш бўйича янги қарор имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 январь куни "Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Унга кўра, корхонанинг ўзи томонидан тайёрланган ...
Дорихоналар дори воситалари ва тиббий буюмларини тайёрлайди
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 3 апрелдаги 2990-сон буйруғи билан Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди деб хабар ...
Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхати тасдиқланди
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили бир маротаба Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлайди. Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Рецептсиз бериладиган дори ...
“Ҳаж” ва “Умра” зиёратига борувчилар учун тиббий кўрик янада енгиллаштирилди
“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Фото: uza.uz Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларига борадиган ...
Кўзи ожизлар кутубхонасининг филиаллари ташкил этилади
Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда кўзи ожизлар кутубхоналари фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг ...
Грипп тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди 
Жорий йил 1 августга қадар муддатда Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш, ...
2019 йилда тиббиёт ходимларининг даромадлари 26,5 фоизга ошади
Фото: qalampir.uz Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни жорий йилда Давлат бюджетининг кутилаётган ижроси, 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган ...