Марғилон шаҳрида яшовчи О.А. ва унинг турмуш ўртоғи М.А. уйидаги иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ исидан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.

«Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ахборотида.