Президент қарори: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Қарорда Президентнинг 2018 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–5590-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

•    аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий хизматлар кўрсатишни таъминлашда, шу жумладан, давлат томонидан кафолатланган ҳажмларда, Вазирликнинг органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг роли ва масъулиятини оширишга йўналтирилган фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

•    демографик ўзгаришлар ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш истиқболларини прогнозлаш, аҳолининг саломатлиги ва касалланиши ҳолатини комплекс таҳлил қилиш;

•    жамоат соғлиғини сақлаш устуворлигини, касалликларни профилактика қилиш ва олдини олиш, патронаж хизмати ва фуқароларни уйма-уй юриб кўриб чиқиш, аҳолини соғлом турмуш тарзини кечиришга ундаш, уларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, энг аввало, ўз соғлиғи ва атрофидагилар соғлиғини муҳофаза қилишга масъулият руҳида тарбиялашни таъминлаш;

•    соғлом авлодни дунёга келтириш ва тарбиялаш, ҳаёт сифати ва узоқ умр кўриш даражасини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳолининг соғлиғини сақлаш ва санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш;

•    ҳам тиббий ёрдамни хизмат кўрсатилаётган аҳолига яқинлаштириш, ҳам ахборот технологияларини (телетиббиёт), медицина стандартларини, протоколлар ва тавсияларни кенг миқёсда жорий этиш ҳамда етакчи хорижий ва маҳаллий мутахассисларнинг тажрибасини минтақавий тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ходимларига бериш орқали аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитар, шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати, оммабоплиги ва тезкорлигини ошириш;

•    дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини давлат томонидан тартибга солиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, уларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат этилган асбоб-ускуналарни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш;

•    ёлғиз қариялар, пенсионерлар, ногиронлиги бор шахсларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини такомиллаштириш, уларни даволашни, тизимли соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактик тадбирларни кенгайтириш, даволанишнинг замонавий услубларини қамраб олиш ва қўллаш йўли билан тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш;

•    тиббий таълим муассасалари, олий ўқув юртидан кейинги таълим ва соғлиқни сақлаш мутахассисларининг малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш устидан услубий раҳбарликни таъминлаш орқали тиббий кадрлар тайёрлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

•    маҳаллий тажрибани ва энг яхши жаҳон ютуқларини уйғунлаштириш асосида тиббиёт фанини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва прогнозлаштириш, илмий тиббий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, соғлиқни сақлаш амалиётига фан, техника ютуқларини ва илғор тажрибани жорий этиш;

•    соғлиқни сақлаш тизимида ягона ташкилий-услубий раҳбарлик қилишни ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати назорат қилинишини таъминлайдиган, замонавий, халқаро амалиётда синалган соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш усулларини жорий қилиш.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати тасдиқланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда УзА хабар берди. Фото: uza.uz Ушбу ...
Патронаж ҳамшира ва шифокорларига қўшимча ҳақ тўланади
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларининг самарадорлиги учун масъулиятни оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Шошилинч тиббий ёрдам хизмати халқаро стандартларига мувофиқлаштирилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонини имзолади.
Грипп тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинди 
Жорий йил 1 августга қадар муддатда Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш, ...
Одам папилломаси вирусига қарши эмлашнинг биринчи босқичи якунланди
Соғлиқни сақлаш вазирлигида юртимизда одам папилломаси вируси (ОПВ)га қарши эмлаш кампаниясининг биринчи босқичи якунларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Бу ҳақда "УзА" хабар берди. Фото: repost.uz Соғлиқни сақлаш вазирининг ...
Тез тиббий ёрдам бошқармасининг автоматлаштирилган тизими яратилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжатда қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан ...
Сўхда марказий шифохона ва қишлоқ оилавий поликлиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди (видео)
Президентимиз томонидан белгиланган Фармон ва қарорларда, республикамизда соғлиқни сақлаш тизимидаги фуқораларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга кўрсатилаётган тиббий-санитария хизматини кўрсатишни такомиллаштириш, моддий техник базасини мустаҳкамлаш, фуқораларни патронаж хизмати билан тўлиқ қамраб олиш, ...
Нега инсульт ёшариб бормоқда?
Вилоят тадбиркорлар марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган маркази ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигининг профилактикаси, ташхислаш ва даволаш”  мавзусида илмий-анжуман ...
Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ишчи комиссия ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5590-сонли фармони қабул қилинди. Фармонга кўра соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишчи комиссия ташкил ...
Шошилинч тиббий ёрдам тизими такомиллаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 25 январдаги қарори билан 2018 йилда шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланган. Унда, хусусан, тез тиббий ёрдам хизматининг соғлиқни ...
Ўзбекистон фуқаролари 2019 йилдан бошлаб аллергия паспортларини олишлари мумкин
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари халқаро экспертлар билан ҳамкорликда ноёб ҳужжат – молекуляр даражада аллергик таъсирчанлик паспорти, аллергия паспортини жорий этиш бўйича дастурни амалга оширмоқдалар. Бу ҳақида kun.uz хабар ...
Фарғонада Россиялик профессор иштирокида илмий-амалий анжуман
Фото: Психологический центр Просвет/Белокрылов Игорь Владленович Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги “Дўстлик” кафесида психиатр, невролог, терапевт ва умумий амалиёт шифокорлари учун “Психосоматик бузилишларни ...
Гемодиализ хизмати. У қандай ривожланади?
Сурункали буйрак етишмовчилиги аста-секин ривожланадиган касаллик ҳисобланиб, у организмда оғир асоратларни келтириб чиқаради. Хасталикни даволашнинг клиник усуллари –  гемодиализ, перитонеал диализ ёки буйрак кўчириш амалиёти саналади. Агар  беморда бу амалиёт ...
ЯНГИ ҚАРОР: Рўйхатдан ўтказиш тартиби такомиллаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги №213-сонли «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Низом дори ...
Дорихоналар фаолиятидан кўнгил тўладими?
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг сифатли дори-дармон воситаларига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш, шунингдек фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилиш борасида ...