Тиббий хизмат сифати телетиббиёт ёрдамида оширилади

Ўзбекистонда Ягона тиббий ахборот марказини ташкил этиш ва «Ақлли тиббиёт» тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Уларни яратиш ва ривожлантириш бўйича концепция лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақида norma.uz хабар беради.

Фото: news.rambler.ru

Ҳужжат Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ-5308-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Лойиҳа доирасида мамлакатнинг барча тиббиёт муассасаларини қамраб олувчи Ягона телетиббиёт тизимининг (ЯТТ) яхлит инфратузилмасини яратиш мўлжалланмоқда. Ягона тиббий ахборот маркази унинг фаолият юритишини таъминлаши, шунингдек, «Ақлли тиббиёт» технологияларини жорий этиши керак бўлади.

Бу инновациялар хизматлар кўрсатиш сифатини янги даражага кўтаришга, аҳолига диагностика ва даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш сифатини оширишни таъминлашга ёрдам беради.

Ўзбекистонда телетиббиёт технологияларини ривожлантириш ва жорий этишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • телетиббий консультация/теленасиҳат. Бу ҳолда даволовчи шифокорнинг бошқа тиббиёт муассасасидаги, шу жумладан бошқа шаҳардаги консультант билан бемор борасидаги муҳокамаси таъминланади;
  • телетиббий маъруза/семинар. Маърузачи (муаллим) барча иштирокчиларга бир вақтнинг ўзида мурожаат қилиши мумкин, улар эса, ўз навбатида, – бир-бири билан шахсан мулоқот қилиш имконияти мавжуд бўлмаганда маърузачига мурожаат қилиши мумкин;
  • телемониторинг (телеметрия). Кўпгина мижозларнинг маълумотлари консультатив марказга жўнатилади. Мазкур технология мижоздан махсус қурилмани олиб юришни талаб қилади, у бемор тўғрисидаги холис маълумотларни беришни таъминлайди. Олинган маълумотлар ташхисни аниқлаштириш ва даволашни янада самаралироқ олиб бориш учун зарурдир;
  • телетиббиёт кенгаши/консилиум/симпозиум. Алоқа турли муассасаларда жойлашган учрашув иштирокчиларига бир-бири билан мулоқот қилиш ва долзарб вазифаларни муҳокама қилиш имконини берувчи схема орқали ташкиллаштирилади.

Тиббиёт муассасаларини керакли асбоб-ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш бўйича тадбирлар ва телетиббиёт тизимини босқичма-босқич ишга тушириш 2020 йилга мўлжалланган.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Афсус-надомат чеккандан кўра…
Шивалаб ёғаётган ёмғир шифохона деразасидан кўчага боқиб ўтирган Ноиланинг юрагини баттар эзади. Унинг йўловчиларга ҳаваси келади. Эрталаб севимли ишига, кечқурун оиласи бағрига шошилган одамдан бахтли инсон борми?!
Шифокорга оқ халатни ким беради? Қонунда бор, амалда йўқ меъёрлар
Шифокорларни иш берувчилар оқ халат ва бошқа бир марталик гигиена воситалари билан таъминлаши керак. Аслида шундайми? Фото: vrachi-spb.ru Шифокорларнинг ҳар 6 ойдаги тиббий кўриги харажати ҳам иш берувчи ...
Марғилон тиббиёти: ҳисобот эшитилди, камчиликлар рўйи-рост айтилди…
Мамлакатимизда энг ноёб ва энг катта бойлигимиз бўлган халқ саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини жаҳон андозалари даражасига етказиш юзасидан изчил ислоҳотлар давом этмоқда. Бунда аҳолининг репродуктив саломатлиги ва ...
Қувалик шифокор «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди 
Фото: Муқимжон Қодиров "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ...
Фарғонада тарқалган хабарлар асоссиз эканлиги ойдинлашди
Шу йилнинг 20 март куни ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги 5-оилавий поликлиникада коронавирус инфекциясига чалинган бемор аниқланибди, деган мазмундаги асоссиз ва шов-шувли хабар тарқалди. Гап шундаки, шу куни мазкур поликлиникага 2001 йилда туғилган Фарғона шаҳридаги гўзаллик ...
Президент билан АҚШда мулоқотда бўлган таниқли доктор Ўзбекистонга келди
Ўтган йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашганди. Ўшанда давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ...
“Маънавий қашшоқ бўлманг!” ёки “Фарғона шифокори”ни барча тиббиёт ходимлари ўқийдими?
Доно халқимизда ҳикматлар бисёр. Тоғу-тошлар орасидан шарқираб оқатган сув пишиб етилгандай авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ҳар бир ҳикматда олам-олам мазмун мужассам. Буюкларимиз “Қаторда норинг бўлса, юкинг ерда қолмайди”, деб бежиз айтишмаган. “Фарғона ...
Ёшариб бораётган яна бир касаллик ҳақида
Яқинда Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар марказида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия неврологларининг III-Халқаро форуми ҳақида хабар берган эдик. Фото: likonplus.ru Мутахассисларнинг таъкидлашича, айни кунда бош мия тизими билан боғлиқ ...
Соғлиқни сақлаш вазирлигини қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлигини Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги этиб қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот тизимларини тубдан ...
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сонига доир маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра 32763,7 минг кишини ташкил этди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16583,0 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 16180,7 минг кишини (49,4 %) ташкил этди. ...
Бувайдалик 4 фарзанднинг онаси соғаймоқда
2018 йилнинг 6 феврал куни тўртинчи фарзандини дунёга келтиргач, комага тушиб қолган, 2019 йилнинг январ ойигача беҳуш ётган Мадинахон Йўлдошева ҳақида аввал ҳам хабар берилган эди. Интернет нашрларида бу аёл ҳақида ...
Бешариқда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати юксалмоқда
Туманда 2013 йили барча бўлим ва тиббий хизматларни ўзида мужассамлаштирган тиббиёт мажмуаси қурилиши бошланган эди. Ўтган вақт мобайнида бу борада белгиланган вазифалар ижроси, қурилиш-бунёдкорлик ишлари учун 40 миллиард сўмга яқин ...
Мендан донорлик қони талаб қилишяпти. Шу тўғрими?
Аёлим ҳомиладор. Амбулатория рўйхатга қўйилган. Мендан донорлик қони талаб қилишяпти. Шу тўғрими? Нотўғри. “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ қон ва унинг таркибий қисмларини тиббиёт эҳтиёжлари учун топшириш донор ...
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар қандай қилиб реабилитация марказига жойлаштирилади?
Хабарингиз бор, “Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори (ВМҚ-309, 26.04.2018 й) қабул қилинган эди. Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ ...
Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан қанча киши яшайди?
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан анжуман ўтказилди. Бу ҳақда "ЎзА" хабар берди. БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури – ЮНЭЙДС ташкилотининг Шарқий Европа ва ...