Марғилон тиббиёти: ҳисобот эшитилди, камчиликлар рўйи-рост айтилди…

Мамлакатимизда энг ноёб ва энг катта бойлигимиз бўлган халқ саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини жаҳон андозалари даражасига етказиш юзасидан изчил ислоҳотлар давом этмоқда. Бунда аҳолининг репродуктив саломатлиги ва тиббий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча жойлардаги каби шаҳар тиббиёт бирлашмаси даволаш профилактика муассасаларида ҳам жорий йилда даволаш муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, патронаж хизматини янада яхшилаш, электрон поликлиникалар ташкил этиш борасида қатор ўзгаришлар, янгиланишлар жараёни амалга оширилди.

Жумладан, ўтган ўн ойда аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ва
мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилди. Хусусан, энг аввало шаҳарда туғруқ ёшидаги аёллар ва болаларнинг электрон базаси яратилди. МФЙ, ўқув юртларида репродуктив саломатлик ҳамда репродуктив ҳуқуқ масалалари юзасидан тарғибош ишлари кучайтирилди. Репродуктив саломатликни муҳофаза қилишнинг ўн икки тамойили бўйича амалий машғулотлар семинар-тренинг тадбирларини мунтазам ўтказиш йўлга қўйилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида шаҳар бўйича демографик кўрсаткичлар, туғишга мойил аёлларни контроцептив воситалар билан таъминлаш қамрови, хомиладор аёлларни ёши бўйича ҳисобга олиш тартиби, вояга етмаган болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича кўзланган мақсадлар ҳамда чақалоқлар ва 1 ёшгача бўлган болалар ўлимини камайтиришга эришилди.

Бироқ, шунга қарамай шаҳарда оналар ва болалар ўлимини олдини олиш, вояга етмаган болалар
репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича етарли даражада иш олиб борилмаяпти. Айрим хомиладор аёлларга оилада етарлича эътибор қаратилмагани, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмагани, вақтида даволаш чоралари кўрилмагани оқибатида ҳамон салбий ҳолатлар юзага келмоқда. Хомиладорлик уй картасидан фойдаланмай, хомиладорлик даврида юзага келган хавфли ҳолатларни билмаслик оқибатида шаҳар туғруқ комплексига оғир ҳолатда қабул қилинаётган беморлар ҳамон учраб турибди. Мисол учун бунинг оқибатида ўтган 10 ойда “Тут таги”, “Янги боғ”, “Ўрда таги”, “Гулистон”, “Янги ҳаёт” маҳаллаларида болалар ўлими қайд этилганини айтиб ўтиш кифоя.

Шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, ҳокимлик бўлим ва бошқармалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, МФЙ ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтказилган ҳокимлик соати йиғилишида жорий йилнинг ўтган ойида шаҳарда репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, тиббий хизмат кўрсатишнинг аҳволи ҳақида шаҳар тиббиёт бирлашмасининг ҳисоботи тингланди. Муҳокама этилган масала юзасидан тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Каромат Хатамованинг ҳисоботида юқоридаги фактлар тўлиқ қайд этиб ўтилди. Ҳисобот маърузаси юзасидан музокараларда шаҳар туғруқ комплекси бош врачи Муаззам Эрматова, 2-Оилавий поликлиника бош врачи Адҳам Бобораҳимов, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Эргашевалар ва бир қатор жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Музокаралар жараёнида мамлакатимизда тиббий кўрикдан ўтиши бепул ташкил этилаётганига қарамай аҳоли имкониятидан фойдаланиб, саломатлигини мустаҳкамлаш ўрнига, тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмаётгани оқибатида айрим репродуктив касалликлар ўз вақтида аниқланиб даволанмаётгани, бундай ҳолат эса оғир оқибатларга олиб келаётгани таҳлил қилинди. Ҳар бир оғир оқибатли ҳолат юзасидан МФЙ ва ҳудудий оилавий поликлиника раҳбарлари билан алоҳида савол-жавоблар ўтказилди. Шаҳарда айниқса, МФЙ, ўқув юртларида репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш, аҳоли айниқса, хотин-қизлар тиббий маданиятини юксалтириш, оналар ва болалар касалликларини олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирларни янада кучайтириш юзасидан қатор вазифалар белгилаб олинди.

Бир сўз билан айтганда, ҳокимлик соати йиғилишида тиббиёт бирлашмаси жамоасининг ҳисоботи тўлиқ эшитилиб, натижалар қайд этилди, камчиликлар эса рўйи-рост айтилди. Галдаги вазифалар белгилаб олинди. Эндиги масала бу вазифаларни бажариш учун астойдил ҳаракат қилишга, бу борада шифокорлар масъулиятини янада кучайтириб, аҳоли тиббий маданиятини юксалтириш борасида барча билан ҳамкорликда ҳаракат қилишга боғлиқлиги алоҳида таъкидланди. Шунинг учун маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллар, хотин-қизлар қўмитаси, халқ таълими муассасалари раҳбарлари фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, аёллар, ўқувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказишни уюшқоқлик билан ташкил этишда амалий ёрдам беришлари зарурлиги уқтирилди.

М.МИРЗАЖОНОВ,

журналист

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Шифокорларга тажовуз қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Фото: MSN.com 2019 йил 29 январь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ...
Бағдодда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Бағдод туманида мустақиллик байрамининг 27 йиллигига бағишланган халқ сайли давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан уюштирилган  тиббий кўрикда ижтимоий патронаж ва рақамли рентген кўчма амбулаторияси аҳоли хизматида бўлди. [caption id="attachment_1758" align="aligncenter" ...
Яхшиликка ёмонлик(ми)?
Сўнгги пайтларда тез ёрдамга чақирилган тиббиёт ходимларини ҳеч қандай сабабсиз ноҳақ ҳақоратлаш, уларга қўл кўтариш, тазйиқ ўтказиш каби салбий ҳолатлар тез-тез содир бўлмоқда. Шундай бўлишига қарамай кўпгина шифокорлар андишага бориб бу ...
Дунё миқёсида диализ хизматлари учун ўртача 75 доллар сарфланар экан. Бизда-чи?
Қандли диабет, турли хил заҳарланишлар инсонларда буйрак етишмовчилиги касаллигини келтириб чиқаради. Айни вақтда дунёда бундай беморлар сони ортиб бормоқда. Ўз -ўзидан сунъий буйрак аппаратларини қўллаш ва қонни тозалаб берадиган турли ...
«Ҳасан табиб»ларни ким яратяпти? Ўзимиз эмасми?!
Фото: videonews.guru Шундай қилиб, Шаҳрихон туманидаги «Наврўз» маҳалласида яшовчи «Ҳасан табиб» фаолиятига чек қўйилди. У ўттиз йил мобайнида беморларни хандон писта, тоза асал ва нўхат билан «даволаб» келган. ...
Юртимизда “Тиббиёт посбонлари” фаолияти тажриба тариқасида йўлга қўйилди
Қарийб бир ойдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи жойларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ...
«Фарғона шаҳри куни»да шифокорлар тантанали қасамёд қабул қилдилар
«Уйқудаги гўзал» деб ном олган кўркам Фарғона шаҳрининг юзага келганига аслида 142 йил бўлди. Шу муносабати билан бугун эрта тонгдан «Фарғона шаҳри куни» янги қиёфада юз очган шаҳарнинг байрами сифатида вилоят марказида ...
Энг улуғ ва шарафли касб эгаларига эҳтиром
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда шифокорлар байрами ...
Соғлиқни сақлаш вазири мажбурий меҳнатга чек қўйиш учун чоралар кўришга ваъда берди
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бош вазир Абдулла Ариповдан мажбурий меҳнат масаласида маҳаллий ҳокимликларни ҳимоя қилгани учун жиддий огоҳлантириш олди. Аввал хабар қилинганидек, 17 апрель куни ҳукумат раҳбари президент топшириғи бўйича ...
Шифокорлардан ташкил топган “Фарғона” терма жамоаси тақдирландилар
Фото: Муқимжон Қодиров Хабарингиз бор, шу йилнинг 10-15 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида шифокорлар ўртасида футбол мусобақаси  ўткзилганди. Унда қатнашган фарғоналик шифокорлар фахрли учинчи ўринни қўлга киритганлиги хабар ...
Бир гуруҳ фаоллар “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фукаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашининг қарорига кўра, 49 нафар фаол фуқаро “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди. Фото: ...
Президент инновацион клиникани кўздан кечирди
Давлатимиз раҳбари Мирзо Улуғбек туманидаги DMC хусусий клиникасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Фото: Президент матбуот хизмати Мазкур шифо масканида офтальмология, нейрожарроҳлик, пластик жарроҳлик, кардиология, ...
Фарғонада таксичилар шифокорларни бепул манзилига етказмоқда
Ҳозирда аксарият юртдошларимиз ишхонага ёки бирор манзилга етиб олиш учун такси хизматидан фойдаланмоқда. Хўш, бугунги кунларда уларда хизмат кўрсатиш қандай? Таксичилар хизмат ҳақини ошириб юбормадими? "Реал такси" бренди остида иш фаолиятини ...
Шифокорларнинг ўзи ўтадиган тиббий кўрик пулликми?
Парламент қуйи палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Тиббиёт ходимларининг даврий тиббий кўригини ташкил этиш масалалари: муаммо ва ечимлар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш ...
2018 йилда тиббиёт соҳасига кўпроқ маблағ ажратилади
Президент раислиги остида ўтган йиғилишда 2018 йил биринчи ярмида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича режалар белгилаб олинди.