Фарғона шаҳрида замонавий поликлиника ишга тушди

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этишга оид давлат дастурлари, инвестиция лойиҳалари доирасида барча шифо муассасалари босқичма-босқич модернизация ва реконструкция этилиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар, мебеллар билан жиҳозланмоқда.

Фото: fsh.uz

Конституция куни арафасида шаҳардаги 5-оилавий поликлиника биноси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

“Саломатлик-3” лойиҳаси асосида рўйхатхона ва шифокорлар хоналари замонавий компьютер тизимлари билан таъминланиб, локал-ҳисоблаш тармоқларига уланди.

Фото: fsh.uz

-Оилавий поликлиника қарийб эллик уч минг аҳолига хизмат кўрсатади. Яна бир қулайлик, бемор шифокор қабулига олдиндан навбат олмай келган бўлса, шу ернинг ўзида электрон тарзда навбатда туради. Бунинг учун ҳар бир ташриф буюрувчи махсус ўрнатилган қурилма орқали ўз тартиб рақамини олиб, мониторда навбати қачон келишини кузатиб боради, , – дейди  5-оилавий поликлиника бош шифокори Феруза Мадалиева – Шунингдек, шифо масканимизда кундузги станционар бўлимлар ташкил этилиб, аёллар, эркаклар ва болалар учун алоҳида даволаш хоналари ҳамда ижтимоий дорихона ташкил этилди.

Фото: fsh.uz

«Электрон поликлиника» дастури беморларни ягона электрон рўйхатга олиш ва интернет тармоғи орқали шифокор қабулига ёзилишда кўмаклашади. Ҳозирда поликлиника ҳудудида яшовчи фуқароларнинг ягона тиббий картаси яратилмоқда.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

«Коронавирус» юртимизга кириб келгани ростми? Вазирлик муносабат билдирди
Фото: Kun.uz Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кериб келганлиги ҳақидаги, асосланмаган хабарлар тарқалмоқда. Ушба хабарлар мутлақо ёлғон бўлиб, айни пайтга қадар юртимизда коронавирус касаллиги умуман қайд этилмади. ...
Энг яхши дори бу …
Дорихоналардаги нарх кўзингизни "ўйнатиб" турган бир пайтда мақолага танланган сарлавҳадан ажабланаётгандирсиз. Бинобарин, гап қаёққа кетаётганини англашингиз билан ундан дарров юз ўгирманг. Матнни охиригача сабр билан ўқисангиз, анчадан буён қидираётган дорингизни ...
«Одамлар ўз саломатлигининг қадрига етмайди» 
Ўзбекистонда одамлар ўз саломатликларининг қадрига етмайди, чунки даволаш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, дейди - Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдухаким Хожибоев. Бу ҳақда "Газета.уз" хабар берди. Ўзбекистон аҳолиси даволаниш бюджет маблағлари ...
Шифокорларга тажовуз қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Фото: MSN.com 2019 йил 29 январь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ...
Одилжон Умаров: “Олижаноб касб эгалари бўлган ҳамшираларимиз қаршисида ҳамиша таъзимдаман”
Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг фаоллар залида 12 май – Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган байрам тадбирида фидойи касб эгаларига яна бир бор эҳтиром кўрсатилди. Унда Фарғона вилоят ...
“Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида акция ташкил этилди
Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси ташаббускорлигида яна бир эзгу ва ҳайрли ишга қўл урилди. Келажагимиз ворислари бўлган ёш авлоднинг саломатлиги, соғлом  ва бахтли ҳаётига ўз ҳиссамизни қўшиш тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож ...
Бутунжаҳон саломатлик куни қандай нишонланмоқда?
Ҳар йили 7 апрель куни сайёрамизнинг барча мамлакатлари “Бутунжаҳон саломатлик куни”ни кенг нишонлайди. Маълумки, 1948 йил 7 апрель куни БМТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ихтисослашган агентлиги сифатида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Швейцариянинг ...
Ҳиндистонлик  шифокорлар Фарғонада
Фарғона шаҳридаги "Юлдашев номли МДМ" даволаш-диагностика марказида Хиндистоннинг етакчи профессорлари-онколог Чопра Ракеш  ва терапевт Санжай  Сехраватлар саратон касаллиги ва уни даволаш йўллари мавзусида маъруза ўқидилар. Тадбирда шифокорлар, турли ташкилотлар вакиллари  ва оммавий ...
Қўқон шаҳар ҳокими экомарафонда кўчат экмоқда (фото)
Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов Европа иттифоқи молиявий кўмагида “UzWaterАware” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган экомарафонда таниқли театр актёрлари билан бирга кўчат экмоқда. – Бугунги экомарафон давомида икки мингдан ортиқ кўчат экилиши режалаштирилган. ...
Кардиожарроҳлик бўйича ҳайрия тадбири ўтказилмоқда
Фарғонада Саудия Арабистони подшоҳлиги шифокорлари билан ҳамкорликда эҳтиёжманд аҳолига кардиожарроҳлик ёрдами кўрсатиш бўйича ҳайрия тадбири ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги консуллигининг амалий кўмаги ва мазкур мамлакатда ташкил этилган “Самир Саид ...
Фарғонада ёш-у, қарига эҳтиром кўрсатилди (фото)
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали касаба уюшмаси ташкилоти томонидан тадбир ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” шиори остида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона ...
Нуқсонли болаларни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал
Соғлом фарзанд дунёга келишида ҳар бир аёл саломатлиги муҳим ўрин тутади. "Соғлом она - соғлом бола" тамойили асосида мамлакатимизда ибратли ишлар амалга оширилаётгани нуқсонли болалар туғилишининг олдини олмоқда. Мухбиримиз Фарғона ...
Энг улуғ ва шарафли касб эгаларига эҳтиром
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда шифокорлар байрами ...
Марғилондаги сил касалликларига қарши курашиш диспансери биноси янги қиёфага кирди
Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами арафасида Фарғона вилоятидаги тиббиёт муассасаларида бир қатор янги бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда. Бу эса соҳа ходимлари учун байрамга муносиб туҳфа бўлмоқда.  Фото: ...
Умра зиёратчилари тиббий кўриги туман тиббиёт бирлашмаларида ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитаси маълумотига кўра, Умрага борувчи зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш яшаш манзилидаги туман тиббиёт бирлашмаларида ташкил этилади. Бу ҳақда KUN.UZ сайти хабар берди [caption id="attachment_2976" align="aligncenter" ...