“Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида акция ташкил этилди

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси ташаббускорлигида яна бир эзгу ва ҳайрли ишга қўл урилди. Келажагимиз ворислари бўлган ёш авлоднинг саломатлиги, соғлом  ва бахтли ҳаётига ўз ҳиссамизни қўшиш тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш мақсадида “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида йирик акция ташкил этилди.

Фото: Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Тадбир асосан вилоят Қон қуйиш маркази ва кўп тармоқли болалар шифохонасининг гемотология бўлимида бўлиб ўтди. Донорлик учун кўнгиллилар сафидан жой олган — Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши ходимлари, туман-шаҳар партия Кенгашлари раислари, партиянинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги  депутатлари, “Аёллар қаноти” туман – шаҳар Кенгашлари етакчилари, ҳамкор ташкилотлар ва ОАВ вакиллари акцияда фаол иштирок этдилар.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси Эгамов Шуҳрат Ўлмасович очиб берар экан, барча иштирокчиларга келажагимиз пойдевори бўлган болажонларимизни ўйлаб амалга ошираётган ҳайрли ишлари ва эзгу мақсадлари учун ташаккур билдирди. Шундан сўнг режалаштирилганидек, вилоят Қон қуйиш марказида кўп тармоқли болалар шифохонасининг гемотолия бўлимида даволанаётган тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болалар учун ёрдам берувчи донорларнинг қон топшириш жараёни бошланди.

Энг қувонарлиси, ушбу акцияда партия фаоллари томонидан жамоат жойларига, ташкилотлар ва кўчаларга, кутиш заллари, бекатлар, ҳаттоки йўловчи машиналарига илинган тарғибот варақаларини кўрган, вилоят ва маҳаллий телевидение, қолаверса, радио тўлқинлари орқали берилган эълонларни эшитган ахолининг кенг қатлами қизғин иштирок этди.

Санжар Мирзаев, вилоят қон қуйиш маркази шифокори:

“Партия билан яқиндан ҳамкорликни бошлаганимизга хали кўп бўлмади. Лекин бугун партия билан вилоятда кенг жамоатчиликнинг эътибори ва эътирофига сазовор бўлган учинчи катта тадбирни ўтказдик. Аввал бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида ўтказилган тадбирлар, бутунжаҳон донорлар куни байрами ва ниҳоят, бугунги ҳайрия акцияси. Партиянинг ташаббускорлиги ва инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган тадбирлари ҳаммада катта қизиқиш ва ҳайрихоҳлик уйғотмоқда.

Фото: Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Шу куни иштирокчи донорлар ҳам савобли ишни амалга оширганларидан мамнун ҳолда, ўзларида юрт келажагига даҳлдорлик туйғусини ҳис этдилар.

Айни дамларда ушбу йирик акция Республикамиз бўйлаб худудий партия Кенгашлари бошчилигида бўлиб ўтмоқда.

Нурбек МИРЗАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши  матбуот котиби

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ижтимоий сўров: Ўзбекистонликлар оилада нечта фарзанд бўлишини хоҳлайди?
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Фуқароларнинг репродуктив қарашлари, репродуктив саломатлик ва репродуктив ҳуқуқ ҳақидаги жамоатчилик фикри” мавзусида сўров ўтказди. Ундан кўзланган асосий мақсад мамлакатимиз фуқароларининг репродуктив қарашлари, “репродуктив саломатлик” ...
Тиббиёт ходим нега коррупцияга қўл урмоқда?
Фарғона вилоятида шу йил бошидан бери 4 нафар тиббиёт ходимлари коррупцияга аралашган. Мухбир ўз мақоласида пора билан боғлиқ айрим ҳолатларни келтириб ўтган. Бу ҳақда vodiy24 хабар берди. Фото: ...
Тиббий ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш тартиби соддалаштирилди
Эндиликда тиббий ва фармацевтика фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни тезлаштирилган тартибда олишга Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериш имконияти яратилди. Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, тиббий ...
Ўзбекистонда папиллома вирусига қарши янги вакцина жорий қилинди
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Ўзбекистонда папиллома вирусига қарши янги вакцинанинг татбиқ этилиши: мақсад ва кутилаётган натижалар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Жаҳон соғлиқни ...
Ўзбекистонда қанча шахс ОИВ инфекциясини юқтиргани маълум бўлди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқаролар соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг Республика ОИТСга қарши кураш маркази директорининг ахборотини эшитишга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди, деб kun.uz хабар берди. Фото: ...
Марғилондаги сил касалликларига қарши курашиш диспансери биноси янги қиёфага кирди
Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами арафасида Фарғона вилоятидаги тиббиёт муассасаларида бир қатор янги бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда. Бу эса соҳа ходимлари учун байрамга муносиб туҳфа бўлмоқда.  Фото: ...
Жавоҳир Солиев: “Барча устозларимга миннатдорчилик билдираман”
Қува тумани тиббиёт бирлашмасининг умумий амалиёт шифокори Жавохир Солиев ўзининг омадли ва зафарли юришларини давом этирмоқда. У фаолиятини Тошкент тиббиёт академиясининг Урология йўналиши бўйича магистратура босқичида давом эттирадиган бўлди. [caption id="attachment_1750" ...
Тошкент Тиббиёт Акушерлик ва Гинекология институтини очиш бўйича таклиф билдирилди
blog.xabar.uz сайтида журналист Рохила Мирзаахмедованинг “Балоғат ёшидаги қизлар орасида касалликларни камайтириш, ёш оналарга қулайлик яратиш ва кекса аёл беморларни даволаш лойиҳаси” эълон қилинди. Унда шундай ёзилган, Ассалому алайкум. Ушбу мақоламни аслида лойиҳа ...
“Муолажа”га муҳтож тиббиёт маскани” номли танқидий мақолага муносабат
Ёзёвон туманидаги 35-қишлоқ оилавий поликлиника келгуси йилда инвестиция дастури доирасида бутунлай янги қиёфага киради.  Бу хақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Шу йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон миллий ...
Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш такомиллаштирилади
Ҳукумат қарори билан “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига қуйидаги тариф сеткаси бўйича ҳақ тўланади: Манба: @huquqiy_axborot
Хитойлик офтальмологлар хайрия акция ўтказишди
Шу кунларда «Гуанмин Юннан» госпиталининг бешта етакчи врач-офтальмологи ва тўққизта волонтёрдан иборат Хитой делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етмоқда. Улар ўзлари билан медикаментлар ва тиббий ашёлар кўринишидаги гуманитар юкни олиб келган. Уч кун ...
Ишга киришнинг нархи 600 долларми?
Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникасининг шифокор-лобаранти Ш.Раҳмонова ҳамда ҳамшира С.Халилова шу ерга ишга кирмоқчи бўлган шахсни чув туширмоқчи бўлди. Аммо уларнинг қилмишларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чек ...
Диабет ойлигида фаол қатнашайлик!
Юртимизда ҳар йили ноябрь ойида қандли диабетга қарши кураш ойлиги ўтказилиш анъанага айланиб қолди.
“Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнирига старт берилди
Хабарингиз бор, кеча пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонларда футбол бўйича “Doctors community cup – Tashkent-2019” халқаро турнирига старт берилди. Фото: UzA Илк маротаба ташкил этилган нуфузли турнирда Россия, ...
Фарғонада аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги таъминланмоқда (видео)
Атроф-муҳит тозалиги ва инсон саломатлиги бир-бирига узвий боғлиқдир. Шу боис соғлом турмуш тарзини яратиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш жуда муҳим ҳисобланади. Санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, ҳудудга юқумли ва карантин инфекцияларининг кириб келиши, ...