Буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилиш қандай тартибда рухсат этилади?

Яқин қариндошлар орасида буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби ҳақида вақтинчалик низомга кўра, тирик яқин қариндошлар орасида буйрак ёки жигар бўлагини трансплантация қилишга рухсат этилади.

Фото: 365info.kz

Тирик яқин қариндош донорлар  ота-оналар, туғишган ёки тутинган ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотинлар, фарзандлар (шу жумладан асраб олинганлар), бува ва бувилар, набиралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-оналари, туғишган ёки тутинган ака-ука ва опа-сингиллар бўлиши мумкин.

Трансплантация фақат Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган илмий-амалий жарроҳлик тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда Тошкент шаҳар нефрология шифохонасида амалга оширилади.

«Huquqiy axborot» канали

Дўстларингизга улашинг: