Ўзбекистонда бир йилда деярли 1900 киши ОИТС қурбони бўлди

1 декабрь куни дунё халқлари ОИТСга қарши кураш кунини нишонлайди. Ушбу кунда биз жаҳон бўйлаб бундай қўрқинчли касаллик туфайли вафот этган қарийб 39 миллион кишини ва уларнинг ортида қолган ғамгусор оилаларини ёдга оламиз, дейилади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси эълон қилган мақолада.

Фото: evreimir.com

«Биз ОИВ вируси билан оғриган ўн миллионлаб одамларнинг оғриқларига эътибор қаратамиз, – дейди мақола муаллифи АҚШнинг муваққат ишончли вакили Алан Мельцер. – ОИТС шундай бир қотилки, у на жинс, на ирқ, на миллат ва на чегара билади. Илк бор 1981 йили аниқланганидан буён, у дунёдаги ҳар бир мамлакатни чуқур қайғуга ботириб, йўқотишларга олиб келди. Менинг Ватанимда бу касаллик ярим миллиондан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди. ЮНЭЙДС ҳисоботига кўра, 2017 йилда Ўзбекистонда тахминан 1900 киши шу касаллик туфайли вафот этган. ОИТС жаҳон миқёсидаги офат экан, унга қарши самарали курашиш учун халқаро ҳамкорлик катта аҳамият касб этади».

Мутахассиснинг қайд этишича, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонда бу ҳалокатли касалликка қарши 2001 йилдан буён маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар билан бирга курашиб келмоқда, бунинг натижасида кўплаб кишилар ҳаётини сақлаб қолинган. Қўшма дастурлар туфайли Ўзбекистондаги кўплаб кишилар бу касалликни ўз вақтида аниқлаш, сифатли парвариш, ҳаётий зарур антиретровирус даволаниш ҳамда ўз жамоаларидан ижтимоий кўмак олишга муваффақ бўлган. Биргина 2017 йили Ўзбекистондаги 20 000 дан ортиқ киши Қўшма Штатлар асосий ҳамкор саналган Глобал жамғарма механизми орқали антиретровирус даволаниш имконига эга бўлди.

ЮНЭЙДС маълумотига кўра, 2004 йилдаги энг юқори кўрсаткичдан буён, бутун дунёда ОИТС билан боғлиқ ўлим икки бараварга камайди. 1996 йилдан эса янги ОИВ инфекциялар 47 фоизга қисқарди.

«Ўн беш йил аввал ОИТС ўлимга маҳкумликни англатарди. Ҳозирги кунда эса, замонавий тарихимизда биринчи марта, пандемияни вакцина ва ё даволашсиз назорат қилган ҳолда, қачондир имконсиз деб кўрилган нарсани амалга оширишдай тарихий имконият туғилди. АҚШ ва унинг бутун дунёдаги ҳамкорлари шу мақсадга эришиш учун тинмай меҳнат қилмоқда ҳамда бу ҳалокатли касалликка бутунлай барҳам бериш йўлида қўйилган навбатдаги қадам сифатида Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш кунини нишонлашдан фахрланади», дейди Алан Мельцер.

Манба: xabar.uz

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Эркаклар учун ҳам контрацептивлар пайдо бўлиши мумкин
Ота бўлиб қолишни истамаган эркакларда ҳозиргача танлов кам эди: улар ё вазэктомия қилиши мумкин эди, ё презервативдан фойдаланар эди, ё вақтида "чиқариб олиши" керак эди.  Сақланишнинг учала усули ҳам идеал эмас. ...
Танасидан 11 та игна олиб ташланган Азизбек яна операция қилинади
Ўтган йилнинг январь ойида 11 ойлик Азизбекнинг танасидан 15 дона игна топилиб, ундан 11 донаси олиб ташлангани хабар қилинганди. 9 соатлик мураккаб операция, икки ойлик муолажалардан сўнг гўдак соғломлаштирилиб, уйига жавоб ...
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2019 йил учун «қора рўйхат» тузди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2019 йилдаги энг катта хавфларни эълон қилди. «Қора рўйхат»га 10 та хавф киритилган. Глобал грипп пандемияси — энг асосий хавфлардан бири, биз унинг қачон содир бўлишини ва қанчалик ...
(18+) Жинсий алоқа интенсивлигига касбий фаолият таъсир қиладими?
Фото: elle.ru Бу саволнинг аниқ жавоби йўқ. Лекин сўровномалар ақлий фаолият билан шуғулланадиганлар орасида жинсий алоқанинг кам бўлишини кўрсатган. 1836 йилда Broussais математика билан шуғулланиш жинсий алоқани ...
Жарроҳлар нега яшил ва кўк кийим кияди?
Жарроҳлик бўлимида ишловчи врачлар нега оқ эмас, яшил ёки кўк рангдаги кийим кийишлари ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Маълум бўлишича, операциянинг муваффақиятли чиқиши айнан ана шу арзимас нарсага боғлиқ бўлар экан. Аввалига ...
Нега илон тиббиёт рамзига айланган?
Тиббиёт муассасига борар экансиз, албатта дарвоза тепасига қадаҳни чирмаб турган илон рамзини кўрасиз. Ушбу тимсол  қачон пайдо бўлган? Илоннинг тиббиётга нима алоқаси бор, деган саволни ўзингизга берган бўлсангиз ажаб эмас.
Хитойдан эксклюзив интервью (видео)
Коронавирус соат сайин дунёга тарқалиб бормоқда. Коронавирус ўзи нима? У ҳақдаги хавотир ва ваҳималар қанчалик асосли? Бу вирус Ўзбекистонга ҳам таҳдид соляптими? Хитойда тадқиқот олиб бораётган ўзбекистонлик олим Бахтиёр Шералиев билан ...
Эркакларни инфарктдан ҳимоя қилиш усули топилди
Гормонал даволаш ёши ўтган эркакларда тестостерон даражасини нормаллаштириш уларнинг юрак хасталикларига камроқ чалинишларига олиб келади.
Биламизми?
Аёлларнинг юраги эркакларнинг юрагига нисбатан тезроқ уради. Аёлларнинг иммунитети эркакларникига нисбатан икки баробар кучли бўлади. Аёлларнинг мияси эркакларникига нисбатан “қалинроқ”, унда 30 фоиз тўқималар кўп. Шунинг учун улар бир ...
Дунёда энг кам учрайдиган касаллик
"Мюнхаузен синдроми" дея аталувчи касаллик тури дунёда энг кам учрайдиган касалликлардан ҳисобланади. Мазкур касалликнинг моҳияти шундан иборатки, унга мубтало бўлган кишида бирор аъзоси оғримаса-да, даволанишга иштиёқ ниҳоятда кучли бўлади. Доим ёлғон ...
ОИВга чалинган яна бир бемор даво топди
Британиялик шифокорлар ОИВ билан касалланган беморга суяк илиги кўчириб ўтказганидан сўнг касаллик йўқолганини аниқлади. Шахсини ошкор қилишни истамаётган эркак 2003 йилда ОИВ билан касалланган бўлиб, 2012 йилда унда қон касаллигининг бир ...
Нима учун тиббий кўрик натижалари сир тутилади?
Фуқаролигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ идоралари томонидан никоҳи рўйхатдан ўтказиладиган барча фуқаролар Оила Кодексига мувофиқ белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилади.
45 ёшдан ошган аҳоли орасида қандли диабет скрининги йўлга қўйилмоқда
Ўзбекистонда мустақиллик йиллари аҳолига тиббий, хусусан, эндокринологик хизмат кўрсатиш соҳасида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Фото: UzA.uz Эндокринология соҳасида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш соғлиқни сақлаш тизимида алоҳида ўрин тутади. ...
СТАТИСТИКА: Дунёнинг 1,5 миллиард аҳолиси кашанда
Инсониятнинг замонавий ҳаёт тарзида тамаки чекиш кўпгина сурункали касалликлар, ногиронликни келтириб чиқарувчи, иш қобилиятини пасайтирувчи ва ўлимнинг ёшариб бораётганлигига сабаб бўлувчи хавфли омиллардан ҳисобланади. Фото: pochemu24.ru Жаҳон соғлиқни ...
Олимлар смартфон ва планшетлар руҳий касалликларга олиб келишидан огоҳлантиришди
CHEO тадқиқот институти олимлари болалар ва ўсмирларнинг электрон гаджетлардан фойдаланиши мия фаоллигини камайтириши ва нормал ривожланишга тўсқинлик қилишини аниқлашди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди. Пировард натижада, смартфон ва планшетлар ...