Ўзбекистонда олий тиббий таълим тизими ислоҳ қилинади

Тиббий таълим сифатини янада ошириш, энг яхши халқаро амалиёт даражасидаги олий ва ўрта-махсус, касбий тиббий таълим тизимини шакллантириш, тиббий хизмат даражасини ошириш мақсадида Президент фармони қабул қилинди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. Мазкур ҳужжат тиббий таълим сифатини янада ошириш, босқичма-босқич равишда энг яхши халқаро амалиёт даражасидаги олий ва ўрта-махсус, касбий тиббий таълим тизимини шакллантириш, тиббий хизмат даражасини ошириш мақсадида қабул қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлигига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар тиббий таълими, малака ошириш учун давлат таълим стандартлари ва талабларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш юклатилди.

— тиббий таълим муассасалари, шунингдек ОТМдан кейинги таълим тизими, мутахассислар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг услубий бошқаруви орқали тиббий кадрларни тайёрлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

— олий ва ўрта махсус профессионал тиббий таълим, малака ошириш учун давлат таълим стандартлари ва талабларини ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;

— соғлиқни сақлаш мутахассисларини қайта тайёрлаш, шунингдек олий тоифали илмий-педагогик тиббий кадрларни тайёрлаш;

— ўқиш даврида профиль ва ихтисослашган предметлар, клиник таълим тажрибаси бўйича ўқув машғулотларини кенгайтириш ҳисобига тиббий таълим муассасаларида таҳсил олувчи ўқувчи ва талабаларнинг назарий ҳамда амалий тайёргарлигини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш;

— тиббиётни ривожлантиришнинг замонавий йўналишлари бўйича илмий-тадқиқотларини ўтказиш учун профессор-педагоглар таркиби, бакалавр ва магистратура талабалари ҳамда клиник ординаторларни кенг жалб қилиш шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, вазирлик соғлиқни сақлаш мутахассисларини қайта тайёрлаш, шунингдек, олий малакали илмий-педагогик тиббий кадрларни тайёрлаш, тиббиётни ривожлантиришнинг замонавий йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот ишларига профессор-ўқитувчиларни, бакалавриат ва магистратура талабаларини кенг жалб қилишга ҳам масъул ҳисобланади.

Ҳужжат олий малакали тиббий кадрларни магистратурада тор мутахассисликлар бўйича 2-3 йиллик таълим давомида тайёрлашни, клиник ординатура мутахассисликлари бўйича 2 йиллик таълим давомида малака ошириш ва қайта тайёрлашни кўзда тутади. Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий блоклар бўйича ўқув соатларини жами ўқув вақтининг 7 фоизигача қисқартириш ҳисобига, клиникагача бўлган ва клиник блоклар бўйича ўқув соатларини жами ўқув вақтининг 85 фоизигача етказиш режалаштирилган. Ҳозирда бакалавриатнинг «даволаш иши», «профессионал таълим» (даволаш иши), «ҳарбий-тиббий таълим» (даволаш иши), «педиатрия иши» йўналишлари бўйича таҳсил  олаётган 2-5 курс талабалари учун таълим 6 йиллик асосий тиббий таълимни таъминловчи мослаштирилган ўқув режалари бўйича ўтказилади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Айрим тоифадаги фуқаролар учун хусусий клиникалар бепул хизматлар кўрсатишади
 Ягона давлат порталида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг “Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан солиқ имтиёзларини тақдим этиш натижада бўшатиладиган маблағлар ҳисобига аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматларни кўрсатиш ...
Биласизми: 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини 28 фоизга камайтирар экан  
Бугун эрта тонгдан мамлакатимиз бўйлаб аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида оммавий саломатлик тадбирларининг навбатдагиси “Спорт – соғлом ҳаёт кечиришнинг асоси” шиори остида ҳар бир тиббиёт муассасаси ...
Уч дугона, уч моҳирўй…
Фарғона шаҳрида уч эгизак дунёга келди. Бу ҳақда farhaqiqat.uz хабар берди. Фото: farhaqiqat.uz Бирданига уч қизалоқ. Фарғона шаҳар, Ёрмозор МФЙ, Ипак йўли кўчаси  280-уйда истиқомат қилувчи Кумушхон Мелиева қизалоқларини ...
Бепул реабилитация тиббий воситалари сони кўпайди
Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори билан Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma ёзмоқда. Киритилаётган асосий ўзгартиришлар ва ...
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларимизни қўллаб-қувватлайди
Италия пойтахти Рим шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 68-сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этяпти. Бу ҳақда «Дарё»га Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. Фото: ...
АКТ мутахассисларини мукофотлаш жараёни қандай амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида давлат органлари ҳамда бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари масъул ходимларини мукофотлаш масаласи ...
Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2018 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 17 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига мувофиқ: -мутасадди ташкилотларга жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини азалий анъана ва қадриятларимиз ...
Хусусий тиббиёт муассасалари барча турдаги солиқлардан 5 йилга озод этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. 
Шифокорларнинг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда kun.uz сайти хабар берди. Ҳужжат билан белгиланишича, “Тиббий фаолият ...
Алишер Шодмонов: Бу касалликни беркитиб бўлмайди
“Хабарингиз бор, жуда кўп “фейк”, аҳолини ваҳимага, паникага соладиган маълумотлар кенг тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бунга қарши жуда кучли кураш олиб боряпти”, дейди. Фото: pv.uz Вазир ...
Тез ёрдам шифокорининг бир куни
Ўтган муддат ичида энг кўп танқидга учраган тиббиёт сохаси бу, шубҳасиз тез тиббий ёрдам хизматидир. Хўш, тез тиббий ёрдамнинг камчиликлари нималардан иборат? Чақирувга кеч қолиб бориш, дори-дармонларнинг етишмаслиги, сифатсиз тиббий ...
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи жаримага тортилди, аммо «дўкон ва ошхона қурилмоқда» деган иддао асоссиз
Фото: "ekologuz" канали Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Тез тиббий ёрдам бўлинмасидаги арчалар кесилмоқда" сарлавҳали маълумот юзасидан Бувайда тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабати билдирди. Ушбу мақола юзасидан Бувайда ...
Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали қайта тикланди
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиалига абитуриентлар ўқишга қабул қилинади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Хабарда айтилишича, Президентнинг 2018 йил 4 июндаги қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ...
Қуролли Кучларда тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақида kun.uz хабар бермоқда. Фото: army.ziyonet.uz Ҳужжат ...
Соҳа раҳбарлари ахборот бердилар
Бугун Фарғона вилоятида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун  “2019 йилда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар самараси ҳамда 2020 йилдаги истиқболли вазифалар” юзасидан брифинг ўтказилди. Фото: Муқимжон Қодиров Брифингда 2019 ...