Юртимизда ҳар пайшанба куни соғлом овқатланиш куни деб белгиланган

Фото: Reader’s Digest

Соғлом овқатланиш деганда инсоннинг ҳаёт фаолияти, меъёрий ўсиши ва ривожланишини таъминлайдиган, унинг саломатлигини мустаҳкамлайдиган ҳамда каслликларнинг олдини олишда ёрдам берадиган овқатланиш тушунилади. Соғлом овқатланиш соғлом турмуш тарзини шакиллантиришнинг асосий йўнашларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда дунё миқёсида нотўғри оқатланиш натижасида касалликлар сони ортиб бормоқда.

Кунлик овқатланиш қуввати, одамнинг кунлик сарфлайдиган энергиясига мос келиши соғлом овқатланишнинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Биз кўп ҳолларда сарф қилинадиган энергияга қараганда, овқат орқали кўпроқ энергия қабул қиламиз. Таркибида ёғ, қанд миқдори кўп бўлган ўта каллорияли озиқ-овқат маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қиламиз. Ҳаёт тарзимиздаги бу нуқсонлар семизлик, диабет, қон босимининг кўтарилиши, атереосклериоз, инсульт ва шу каби бир қанча юрак-қон томир касалликларининг келиб  чиқишига сабаб бўлади.

Соғлом овқатланиш қоидаларидан бири, овқатланишда ишлатиладиган маҳсулотларнинг хилма-хил бўлишидир. Бу қоидага риоя этишлик тана аъзолари ва тизимларнинг меъёрдаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, эрта қариш ва турли хил касалликларнинг олдини олиш ҳамда ташқи муҳитнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган озиқ моддалар билан таъминлаш имконини беради. Таркибида у ёки бу зарур озиқ моддани кўплаб миқдорда сақловчи маҳсулот, организмнинг озуқа модда билан таъминловчи манба деб юритилади. Масалан, сут маҳсулотлари, кальцийнинг, гўшт-темирнинг, япроқли кўкат-фолат кислотасининг, сабзавот ва мевалар –С витамини ва фолат кислотасининг манбалари ҳисобланади. Бу маҳсулотларда ҳат учун зарур бўлган бошқа бир қатор озиқ моддалар жуда кам бўлиши ёки умуман бўлмаслиги мумкин. Бу эса овқатланишдаги турли хилликнинг зарурлигини яна бир бор таъкидлайди.

Ҳайвон маҳсулотларидаги оқсиллар, ўсимлик оқсиллари олдида бир қанча афзалликларга эга. Шу билан бир вақтда аминокислоталар таркиби бўйича яхши балансланган рационни, гўштсиз ҳам масалан ўсимлик туридаги маҳсулотларни, сут маҳсулотлари ва тухум билан мужассамлаштириш асосида ҳам тузиш мумкин.

Озиқ моддаларга бўлган эҳтиёж, турли одамларда турличадир: у жинсига, ёшига, жисмоний фаоллика, моддалар алмашинуви ва саломатлик холатларига боғлиқ бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда Республикамиз аҳолиси учун соғлом овқатланиш тамойилларини ишлаб чиқди. Овқатланишда ушбу тамойилларга риоя этиш юқумли бўлмаган сурункали касалликларнинг олдини олишда муҳим ахамият касб этади.

Соғлом овқатланиш тамойиллар қуйидагилардан иборат:

  • Турли-хил озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш;
  • Бур кунда турли хил сабзавот ва мевалар истеъмол қилиш (камида 400 грамм)
  • Нон ва йирик ун маҳсулотларини, ёрма ва картошкани ҳар куни истеъмол қилиш;
  • Истеъмол қилинаётган ёғ миқдорини назорат қилиш, кўпроқ ўсимлик ёғини истеъмол қилиш.
  • Ёғли гўшт ва ундан тайёрланган махсулотларни, дуккаклиларга, имкон даражасига қараб балиққа ёки парранда гўштга алмаштириб туриш:
  • Таркибида ёғи ва тузи кам бўлган сут ва сут махсулотлари (қатиқ, пишлоқ, творог ва бошқа) ларни кўпроқ истеъмол қилиш.
  • Қанд (шакар)ни камроқ истеъмол қилиш: таркибида қанд миқдори юқори бўлган  ширинлик ва ширин ичимликларни истеъмол қилишни чегаралаш:
  • Тузнинг умумий миқдори кунига бир чой қошиқ (5 грамм) дан ошмаслиги ва фақат йодланган тузни истеъмол қилиш:
  • Овқатланаётганда чой ичмаслик, чойни табиий шарбат, ичимлик суви билан алмаштириш ёки чойни асосий овқатланишлар оралиғидаги танаффусда ичиш:
  • Таомни димлаб ёки қайнатиб пишириш таом тайёрлашда сарфланадиган ёғ, туз ва шакар миқдорини камайишига олиб келиши:
  • Янги туғилган чақалоқларни ҳайтининг дастлабки 6 ойлари давомида фақат кўкрак сути билан боқилишини қўллаб-қувватлаш; қўшимча овқатни аста-секинлик билан кўкрак сутидан ажратмаган холда киритиш:
  • Ҳар куни жисмоний машқлар билан шуғулланиш.

Инсоннинг фаол ҳаёт кечириши, унинг соғлом бўлиши узоқ умр кўриши, касалликларга чалинмаслиги албатта, соғлом овқатланишга боғлиқлигини унутмайлик.

Соғлом овқатланиш – узоқ умр гаровидир.

Дўстларингизга улашинг: