Ис гази нима? У қандай пайдо бўлади ва қандай қилиб организмни заҳарлайди?

Об-ҳавонинг  кескин совиб кетиши туфайли  фуқаролар ўз уйларини турли йўллар билан иситишга  ҳаракат қилишади. Минг афсуски, оддий ҳавфсизлик  қоидаларига риоя қилмаслик аянчли ҳолатларга олиб келиши мумкин.  Турли ёнғинлар, ис газидан заҳарланишлар бунга мисол бўла олади.

Фото: 112.msk.ru

Қачон аниқланган?

Олов ёнганида ундан чиқаётган тутуннинг заҳарлилиги қадимдан маълум бўлсада, биринчи маротаба ис гази яъни углерод монооксидини 1776 йилда француз химиги Жозеф де Лассон томонидан ажратиб олинган. Кейинчалик бошқа бир француз физиолог ва врачи Клод Бернард томонидан бу газни турли ҳайвонларда  текширувлар олиб бориб,  ис гази  гемоглобинни кислород ташиш функциясини блоклаб қўйишини исботлаган.

Организмга таъсири

Ис гази организмга ингаляцион яъни нафас йўллари орқали тушади.

Қонга сўрилган ис гази кислород ташувчи гемоглобин  билан бирикиб, карбоксигемоглобин ҳосил қилади ва организмни гипоксияга олиб келади. Ҳавода қанча ис гази концентрацияси кўп бўлса, қонда шунча кўп карбоксигемоглобин ҳосил бўлади ва шунча бемор аҳволи оғир бўлади. Ис газидан заҳарланиш болалар ва ҳомиладор аёлларда ва чекувчиларда айниқса оғир ўтади. Оғирлик даражасига қараб ис газидан заҳарланиш 3 даражага бўлинади. Енгил, ўрта ва оғир даражалар.

Ис газидан енгил даражада заҳарланганда беморда бош оғриғи,  қулоқларда шовқин, бош айланиш, кўнгил айниши, кузатилади.  Қонда карбоксигемоглобин миқдори 20% гача бўлади.

Ўрта оғир заҳарланганда юқоридаги симптомларга қўшимча равишда кўп маротаба қусиш, ҳушни қисқа муддатга йўқотиши, ҳаракат координациясининг бузилиши қўшилади. Нафас олиш  ва  юрак уриши тезлашиб, қон босми ошади. Қонда карбоксигемоглобин миқдори 60-70% гача бўлади.

Бемор оғир даражада ис газидан заҳарланганда кома ҳолатига тушади.  Тутқаноқлар  бўлиб, нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги кучаяди. Қонда карбоксигемоглобин миқдори 70% дан юқори бўлади.  Ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса ўлим билан тугайди.

Биринчи ёрдам

Ис газидан заҳарланишга шубҳа қилиганда биринчи навбатда хонага тоза ҳаво киришини таъминлаш керак. Бунинг учун қутқарувчи хонани эшиклари ва деразаларини очиши, агарда деразаларга пленка қопланган бўлса, уни олиши керак. Деразаларни очиш имкони бўлмаса, ойналари синдирилади. Беморни сиқиб турган кийимлари ечилиб, тоза ҳаво келиши таъминланиши керак.  Тез ёрдам машинаси келгунга қадар бемор тоза ҳавога олиб чиқилади.

Марказимизда оғир заҳарланган беморларга шошилинч ёрдам учун барча шароитлар бўлсада ҳар доим ҳам беморларни соғлиғини тўлиқ тиклаш имконияти йўқ. Заҳарлангандан сўнг турли асоратлар: энцефалопатия, плексит, астеновегетатив синдром ва  сурункали касалликларни қўзғалишига олиб келиши мумкин.

Ҳар қандай касалликни даволашдан кўра олдини олган маъқул. Шундай экан уйларда ва ишлаб чиқаришда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш турли кўнгилсиз ҳодисаларни келиб чиқишини олдини олган бўлади.

Азизбек МАҲМУДОВ,

РШТЁИМФФ токсиколгия бўлими мудири

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Инсоннинг бош ва бўйин соҳасида мураккаб аъзони тиклаш амалиёти қандай якун топди?
Сўнгги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасида қатор янгиликлар рўй беряпти. Тиббиёт ходимларининг изланишлари сабаб бугунги кунда инсон саломатлигини сақлаш ва даволашда ўзига хос ютуқларга эришилмоқда. Журналист Шуҳрат Исломов ана шундай изланувчан ...
Аллергиядан қаерда даволаниш мумкин?
Республика ихтисослаштирилган аллергология маркази магистранти Жасур Давлатов билан суҳбат уюштирилди.  — Бугунги кунда ҳатто туманлардаги кўп тармоқли поликлиникаларда аллерголог штати бор. Кўп жойларда менимча номутахассислар ишламоқда. Бу борада, яъни кадрлар билан таъминот ...
Бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда нега кўпаймоқда?
Фото: Cosmopolitan Бачадон бўйни саратони дунёда аёллар орасида энг кенг тарқалган онкологик касалликлардан бири. Ёш аёлларнинг бу хасталикдан ўлиши бўйича Ўзбекистон дунёда тўртинчи ўринга чиқиб олган. Ҳар йили ...
Қандли диабетнинг жарроҳлик асоратлари
Ҳозирги кунларда қандли диабет хасталигининг жарроҳлик асоратлари кўпайиб бормоқда. Бу сурункали эндокринологик хасталик бўлиб, ошқозон ости безидан инсулин миқдорининг кам ажралиб чиқиши ёки умуман ажралмаслиги сабабли келиб чиқадиган хасталикдир. Қандли диебет ...
Акромегалия ва гигантизм қандай касаллик?
Акромегалия (лотинча acrоss-катта, megalоs-қўл ва оёқ) ва гигантизм (лотинчада -улкан ёки катта) -бу гипофиз бези функциясининг ошиб кетиши натижасида юзага чиқадиган эндокрин касалликлар бўлиб, ўсиш гормонининг организмда кескин ошиб кетиши ...
Ёз мавсумида ўткир юқумли ичак касалликлари билан қандай курашилади?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунё бўйича ҳар йили юқумли ичак касалликларига чалинаётганларнинг  70 фоизини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этади. Ёзнинг иссиқ кунлари бошланиши билан  аҳоли орасида ўткир ...
Қандли диабет ҳақида ҳамма билиш шарт бўлган фактлар
Диабетга чалинган кишиларнинг тўғри овқатланиши, даволаниши ва ҳаёт тарзини қандай юритиши ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд. Қуйида сизларга уларнинг баъзилари тўғрисида профессор Абдуқодир САТТОРОВнинг батафсил маълумотларини тақдим этамиз. Диабетга чалинган кишилар ширинликни умуман ...
Нима сабабдан 40 ёшдан кейин кўриш ўткирлиги пасаяди?
Фото: "АиФ" 40 ёшдан кейин кўриш ўткирлиги қандай ўзгаради? Ёш ўтган сари кўпчилик инсонларнинг кўрув тизимида жиддий ўзгаришлар бўлади. Яъни инсон узоқ масофадаги буюмларни кўриши сақлансада, яқин масофадаги ...
Оғиздан нега ноҳуш ҳид келади?
-Доктор, оғзимдан ёқимсиз ҳид келади, нима қилишни билмайман. Очиғи, стоматолог эканлигимдан хабар топган кишилар қайси даврада бўлишимиздан қатъи назар, шу каби муаммосини айтишади. Мен ҳам уларга кенгроқ тушунча беришга ҳаракат қиламан. Тиш ...
Папиллома вируси сабабли юзага келадиган касалликлар
Сўнгги йилларда папиллома вируси сабабли юзага келадиган касалликлар “трендда” деса ҳам бўлади. Бу вирус ўта чидамли ва ўлмайдиган эмас, бироқ белгиларсиз кечиши билан ҳавфли. Фото: Science Debate Аслида ...
Поллиноз асорати оғир дард
Фасллар келинчаги баҳорни ким севмайди дейсиз. Борлиқ яшил рангга бурканади. Айниқса, дарахтлар, ям-яшил ўсимликлар, ранг-баранг гуллар – бутун оламга ўз чиройини кўз-кўз қилади ва бизни сеҳрлаб қўяди. Тўйиб-тўйиб кўклам тафтини, ...
Қизамиқни чақалоққа юқиши қанчалик хавфли?
Фото: budzdorovoy.ru Қизамиқ вирусли касаллик бўлиб, ўта юқори юқувчанликка эга. У ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Вирус тошмалар пайдо бўлишидан икки кун аввалдан бошлаб, тошмалар мавжуд даврнинг илк ...
Фарғонада  сийдик – тош касаллигини  замонавий даволаш усуллари
Сийдик - тош касаллигини замонавий даволаш урологиянинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирги вақтда традицион жарроҳлик амалиёти асосан шошилинч ҳолларда ва бошқа усуллар натижасиз бўлгандагина ўтказиляпти.
Сиз ҳар куни тўғри овқатланяпман деб ўйлаяпсизми?
Cиз ҳар куни эрталабки нонуштада нималар истеъмол қиласиз? Ширин чой, сариёғ ва қовурилган тухум дастурхонингиздан ўрин олган, шундайми? Тушликда-чи? Албатта қуюқ таомлардан тановул қиласиз. Кечки нонуштада ҳам оила даврасида ёғлиққина ...
Шифокорлар қандай хатоликларга йўл қўймоқда?
2015 йил 21 апрелда Ўзбекистон Республикасининг Миллий Аккредация тизими менеждмент сифат тизимига ўтиши муносабати билан Фарғона вилояти суд-тиббий экспертиза бюросининг синов лаборатория мажмуаси О’z DSt ISО/IEC 17025:2007 стандартига мувофиқлиги ва ...