Россиялик профессорлар фарғоналик бўлажак шифокорлар билан учрашди

Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалига Россия Федерацияси Калининград шаҳридаги Педагогика ва жаҳон тиллари олий мактаби профессори  Фарид Юзликаев ҳамда Халқаро бизнес мактаби профессори Павел Яшенко ташриф буюрдилар.

Улар томонидан ҳафта давомида талабаларга  таълим сифатини таъминлашда хорижий тажрибаларни таълим жараёнига тадбиқ этиш каби маърузалар ва тренинглар ўтказилиши режалаштирилган.

Учрашувда сўнгги икки йил давомида давлатлар ўртасида ўзаро ишончли ва манфаатли ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани, сиёсий, савдо-иқтисодий соҳалар билан бирга маданий-гуманитар ва илмий-техник соҳаларда ҳам алоқалар кенгайиб бораётгани эътироф этилди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш йўлидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, жумладан, замонавий йўналишлар, илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Дўстларингизга улашинг: