Фарғонада онкология хизматига бағишланган конференция ўз ишини бошлади

Бугун Фарғона вилояти ишбилармонлари палатаси залида “Хавфли ўсмалар профилактикаси, скрининги ва канцер-регистрнинг долзарб муаммолари” мавзусида Ўзбекистон онкологларининг XV-конференцияси очилди.

Фото: fsh.uz

Уни кириш сўзи билан очган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Мирзағолиб Тилляшайхов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаровлар йиғилганларни қутлаб, мустақиллик йилларида бошқа жавҳаларда бўлгани каби, соғлиқни сақлаш, онкология соҳалар ҳам туб ўзгаришлар қилингани, аҳолига ихтисослаштирилган онкологик ёрдам кўрсатишнинг сифати, кўлами, яхлит тизим яратилгани ва бутун аҳоли қатламини қамраб олиш борасида ибратли ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида батафсил таништирди.

Конференциянинг биринчи куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори профессор Мирзағолиб Тилляшайхов “Ўзбекистон онкология хизматининг ҳолати ва Давлат дастурининг бажарилиши”га доир маъруза қилди.

Конференцияда Россия, Буюк Британия, Чехия, Қозоғистон, Белоруссия, Туркия, Ҳиндистон ва Қирғизистон давлатларидан вакиллар иштирок этмоқдалар.

Дастур давомида хорижий давлатлардан келган етакчи мутахассисларнинг маърузалари ҳамда куннинг иккинчи ярмида ўзларининг долзарб маърузалари билан юртимизнинг етакчи онколог-мутахассислари чиқиш қилиши кўзда тутилган.

Конференция ҳақида янгиликларни сайтимизда кузатиб боринг.

Дўстларингизга улашинг: