Бугун Халқаро анестезия куни

Фото: mirkosmosa.ru

Анестезия—нерв ҳужайраларини сезувчанлигини йўқотиш, беҳуш қилишдир. Ушбу анестезияни қўллаш усули 1846 йил 16 октябрда Америкалик тиш шифокор Томас Мортон операция давомида  биринчи маротаба мижозига наркозни қўллади. Ана ўшанда биринчи маротаба наркоз(беҳуш қилиш) ҳолати ошкора равишда намойиш этилди.  Шунинг учун 16 октябр куни бутун жахон анестезия куни  (World Anaesthesia Day) деб юритилади.

Жарроҳлик жараёнида, тишларни даволашда ва бошқа жароҳатларда тиббиёт сохасида танани ёки маълум бир тана қисмини оғриқсизлантириш мақсадида сунъий беҳуш ҳолига келтирилади. Албатта азалдан асаб ҳужайраларини сезувчанлигини камайтиришнинг турли усуллар мавжуд эди. Масалан: қадимий хинд қабилалари сезувчанлигини пасайтириш учун турли ўсимликлардан шарбатлардан фойдаланишган, ҳамда Юнонистон табиблари ва файласуф Диоскорид рим қўшини билан биргаликдаги саёхатида император Нерон иккиси тиббий тажрибалар ўтказиб турли дориларни тайёрлашга муваффақ бўлди. Ушбу ихтиролар натижасида аскарларнинг жарохатларини тузатишда қўлланилар эди.  Ҳозирги кунда ушбу асаб хужайраларини таъсирчанлигини пасайтириш холатини қисқа қилиб айтганда “Бехуш қилиш” деб юритилади.

Бошқа тезкор хабарларни Телеграм каналимизда кузатиб боринг: @fargonashifokori

Дўстларингизга улашинг