Бутундунё қўл ювиш куни

Фото: natal.by

Ёшликдан “Овқатга ўтиришдан аввал қўлларингизни ювинг” сўзлари шиор каби мияларимизга ўрнашиб қолган. Бугунги кунга келиб “қўлларни ювиш” глобал миқёсда оммалашган.

БМТ болалар фонди 15 октябрь кунини Бутундунё қўлларни ювиш куни деб эълон қилган бўлиб, ушбу сана илк бор 2008 йили БМТ Бош ассамблеяси “Санитария йили” тантанаси остида нишонланган.

Қўлларни ювиш ёки ювмаслик ҳар бир кишининг шахсий истагидир. Лекин БМТ мутахассислари ҳамда Бутундунё соғлиқни сақлаш ташкилотининг фикрига кўра  ювилмаган қўллар жаҳон миқёсида кўриладиган бўлса, фожиали натижаларни олиб келар экан.

Ювилмаган қўллар инсон организмига холера, вирусли пневмония, гепатит, грипп ва ОРВИ каби хатарли касалликларни олиб киради. “Ифлос қўллар” Осий ҳамда Африкада болалар ўртасида юқори ўлим даражасига сабабдир. ЮНИСЕФ маълумотларига кўра ҳар йили “ифлос қўллар ҳасталиги” дея номланувчи диареянинг ўзидан минглаб болалар дунёдан кўз юмар экан. Шундай экан, тоза қўллар минглаб инсон жонини сақлаб қолади.

Бу кун БМТ таъсислигида бутун дунё бўйича (алоҳида эътибор Африка, Осиё ҳамда Жанубий Америка давлатларига қаратилади) ушбу оддий, бироқ жуда муҳим гигиеник муолажага қатор касалликларни ечими калити ўрнида кенг кўламдаги акциялар ташкил қилинади.

Жуда кўп давлатларда ОАВ ёрдамида тозаликка чақирилиш билан бирга мактаб ўқувчиларига маълумотлар ёзилган китобчалар ва гигиеник воситалари тарқатилади.

Манба: fikr.uz

Дўстларингизга улашинг: