Талабаларни ҳайратга солган профессор

Фото: pravmir.ru

Профессор талабаларига психология дарсини ўтаркан, бир касалнинг касаллик тарихини айтиб берди:

“Касал на гапиради, на айтганингизни англайди. Баъзан соатлаб тушунарсиз сўзлар айтади. Вақт ва макон ҳақида тушунчаси йўқ. Фақатгина ўз исмини эшитганда қўзғалади. Сўнгги 6 ой унинг ёнида эдим. У на тузалишга ҳаракат қилади ва на парваришга кўмаклашади. Уни бошқалар ҳаракатлантиради, кийдиради. Тиши йўқ, овқатни эзиб берилади. Уст-бошини ҳамиша булғайди. Юролмайди уйқуси нотинч. Тун ўртасида туриб, ҳаммани уйқудан қўяди. Баъзан бесабаб қувонади, бироқ ора-сира инжиқлик қилади, бироқ унга эътибор бермагунча дод-фарёд қилади”.

Профессор талабалардан шундай касалга қарашни ким зиммасига олиши мумкинлигини сўради. Талабалар бундан бош тортдилар. Профессор буни катта завқ билан бажаришини ва уларни ҳам шаксиз шундай қилишлари кераклигини таъкидлаганда талабалар ҳайратга тушдилар. У таърифлаган касалнинг расмини кўрсатди. Расмдаги докторнинг онаси эди.

Дўстларингизга улашинг: