Фарғонада бўлажак шифокорлар қасамёд қабул қилди

Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида талабалик қасамёди бўлиб ўтди.

«Талабаликка бағишлов қасамёди» маросими  истиқлол бахш этган эзгу ҳақиқат ва аждодларимиз армонларини рўёбга чиқарадиган бугуннинг аънанасидир. Филиалнинг фаол истеъдодли юқори ва биринчи босқич талабалари иштирокида ташкил этилган тадбирда Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали директори Ғ.Султонов , вилоят ҳокими биринчи ўринбосари А.Ортиқов, вилоят ёзувчилар уюшмаси раиси Э. Сиддиқова, Ўзбекистон халқ артисти М.Абдуқундузов ҳамда филиал директори ўринбосарлари, декани, кафедра мудирлари, бир қатор профессор ўқитувчилар, ота-оналар қатнашдилар.

Тадбир ўтказилган “Кимёгар” маданият саройида филиал кафедралари томонидан кўргазма ташкил этилди. Миллий безаклар, фитобар, қовоқ сайли, инсон саломатлигини сақлашга ва касалликларнинг олдини олиш бўйича буклетлар ва ўқув қўлланмалар кўргазмаси намойиш этилди. Тадбирни Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ортиқов кириш сўзи билан очди ва талабаларни самимий табриклади. Филиал директори Ғ.Султонов эса талабаликка қадам қўйган йигит-қизларни қутлаб, келгуси ишларида муваффақиятлар тилади. Шунингдек, Ўзбекистон врачлар ассоциацияси стипендиати 6-босқич талабаси Ш.Абдулазизова  ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендиати 6-босқич  талабаси Э.Олимов ёш талабаларга рамзий фонендоскоп ва рейтинг дафтарчаларини топширдилар. Тадбирнинг бадиий қисмида филиал талабалари тайёрлаган кўринишлар, қўшиқ ва рақслар барчани хушнуд этди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Уч опа-сингилнинг ўлимида айбдор деб топилган шифокор оқланди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция шикоятини кўриб чиқиб, шифокор Нодир Тўлагановни Олмазор туманида уч опа-сингилнинг ўлими ҳақидаги иш бўйича айбсиз деб топди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Тошкент ...
Лaбoрaнтлaр учун “MYTBSCOPE” интeрфaoл мoбил илoвaси яратилди
“myTBscope” интeрфaoл мoбил илoвaси лaбoрaтoрия мутaxaссислaри, шунингдeк рeaл вaқт дaвoмидa сил қўзғaтувчисини микрoскoпик тeкширув усуллaри бўйичa тaйёрлaйдигaн ўқитувчи вa мурaббийлaр учун мўлжaллaнгaн.
Кореялик офтальмолог-шифокорлар болаларни тиббий кўрикдан ўтказишди
Жанубий Кореянинг “Heart to heart international” халқаро ташкилоти офтальмолог-шифокорлари Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тиббий кўрик ташкил этди.  “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бир неча йилдан буён Кореянинг ...
Қачонгача тиббий персонални турли шанбалик ва пахта теримларига жалб қилиш давом этади?
«Вақтинча кириш мумкин» лойиҳаси доирасида соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов номига муштарийларимиздан кўплаб мурожаатлар ва саволлар келиб тушди.
“Соғлом ҳаёт” тажриба лойиҳаси-амалда
“Соғлом ҳаёт” тажриба лойиҳасини амалга оширишда ахборот-таълим материали – кубарикдан фойдаланишда қуйидаги йўриқнома ҳар бир тиббиёт ходимига қўл келади. Маълумки, кубарик – А5 форматдаги ахборот-таълим материали бўлиб, у 100 дона варақдан ...
Магистратурада янги “Нутрициология” йўналиши очилади
Янги ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси магистратурасида янги “Нутрициология” йўналиши ўз фаолиятини бошлайди.  Фото: mrt-domodedovo.ru Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрда “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом ...
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги: “Ҳар бир ҳолатда тайёр туринг!”
Бурч ва шараф сўзлари – энг қийин дамларимизда зудлик билан ёнимизга етиб келувчи, оғир дамларимизда биз билан елкадош бўла оладиган инсонларга тегишлидир. Бундай инсонлар инсон ҳаётини сақлаб  қолиш учун, ўз ...
Дори воситаларининг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Фото: fsh.uz Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхатига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2522-2, 11.06.2019 й.) Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, ...
Тиббиёт тарихининг нодир саҳифалари
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Қаюм Зоиров номидаги Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш   музейга ташриф буюрсангиз тизимга оид экспонатлар билан бирга, у ердаги тозалик ва озодалик, ходимларининг самимий муносабати, шунингдек, киравериш ...
Ўзбекистон онкологлари анжумани: таҳлил, мулоҳаза
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9-10 ноябр кунлари Фарғона шаҳрида "Хавфли ўсмалар профилактикаси, скрининги ва канцер-регистрнинг долзарб муаммолари" мавзусидаги Ўзбекистон онкологларининг XV-конференциясида бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик. Конференциянинг биринчи куни Республика ...
30 йил давомида тамаки чеккан одамнинг ўпкаси кўрсатилди (видео)
Хитойлик трансплантолог-жарроҳлар 30 йил давомида тамаки чеккан одамнинг ўпкаси қандай кўринишда бўлишини кўрсатишди. Ушбу ўпка видеоси ижтимоий тармоқларда тарқаб, 25 млндан кўпроқ намойиш тўплаган. Фойдаланувчилар видеони “ барча замонларнинг тамакига қарши ...
Соғлиқни сақлаш тизимида янги тайинлов
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти директори лавозимида Динара Маккамбаевна Хаширбаева иш бошлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди. Унга, биринчи навбатда, мазкур институтни ривожлантириш стратегиясини ишлаб ...
Ўзбекистонда Марказий Осиё радиоонкология конгресси бошланди
Фото: Scientific Route Жорий йилнинг 5-7 октябрь кунлари Тошкент вилоятининг “Лайнер” тоғ-курорт мажмуасида “Нур терапиясининг замонавий ютуқлари ва унинг Марказий Осиёдаги истиқболлари” бўйича Марказий Осиё радиоонкология конгресси ...
Мендан донорлик қони талаб қилишяпти. Шу тўғрими?
Аёлим ҳомиладор. Амбулатория рўйхатга қўйилган. Мендан донорлик қони талаб қилишяпти. Шу тўғрими? Нотўғри. “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ қон ва унинг таркибий қисмларини тиббиёт эҳтиёжлари учун топшириш донор ...
Уч дугона, уч моҳирўй…
Фарғона шаҳрида уч эгизак дунёга келди. Бу ҳақда farhaqiqat.uz хабар берди. Фото: farhaqiqat.uz Бирданига уч қизалоқ. Фарғона шаҳар, Ёрмозор МФЙ, Ипак йўли кўчаси  280-уйда истиқомат қилувчи Кумушхон Мелиева қизалоқларини ...