Физиотерапия соғлигимиз учун хавфлими?

Фото: tvojajbolit.ru

Кўпинча шифокорларга касаллигимиз билан мурожаат қилганимизда, улар бизга қўшимча даволаниш, яъни физиотерапия муолажаларини тавсия қиладилар. Ана шу тиббиёт даволаниш усули билан  батафсил танишиш ниятида  биз  ўз  соҳасининг мутахассиси физиотерапия шифокори Дилафруз Наджимовага мурожат қилдик.

-Барчамиз физиотерапия муолажаларини олганмиз. Аммо унинг фойдаси нима, зарари ҳам борми?

Физиотерапия-бу сунъий ва табиий пайдо бўладиган факторларларни одам организмига таъсири ёрдамида даволаниш. Масалан: қуёш нури, ҳаво ванналари, сув ёрдамида даволаниш, минерал сув, иссиқлик ва совуқликни таъсири, электрик ва электромагнит ёрдамидаги таъсир, механик таъсирлар (уқалаш, турли жисмоний машқлар) ва шулар билан бирга  лой  ва  балчиқ ёрдамидаги даволаниш терапиялари.

Физиотерапия соғлигимизга қай тарзда таъсир қилади ва  даволайди?Шифокор сифатида нималарга эътибор қаратасиз?

Физиотерапиянинг  бошқа даволаш усулларидан фойдали тарафлари шундаки, у нафақат бошқа дори воситаларини талаб қилмайди, балки шу билан бирга ўзининг одам организмига фаол таъсири ёрдамида дори  воситаларни  қабул қилиш муҳтожлигини аҳамиятли даражада камайтиради, иммунитетни мустаҳкамлайди ва даволаниш муддатини анчага камайтиради, шамоллаш, оғриқ ва шикастланган жойларни тез битиб кетишига ёрдам беради. Физиотерапия одамнинг ички резервларини уйғотади ва шу орқали таъсир ўтказади, одам организмидаги муҳим биохимик жараёнларни активлаштиради хамда табиий кучларни тузалишга ундайди. Аммо шифокор сифатида шуни таъкидлашим керак, бу даволаниш жараёнини нотўғри ва ножоиз қўллаш ёмон ва салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Физиотерапевт олдига даволанишга боришдан аввал  бемор анализлар  топшириши лозим, яъни даволанмоқчи бўлган инсоннинг терисида шифокор тавсия қилган муолажаларга кучли таъсири йўқлигини таъкидлаши лозим ва бошқа шифокорлар кўригидан ўтиши лозим.

Даволаниш жараёнида эътибор қаратадиган нарсалар борми?

Албатта. Даволаниш жараёнида вокт меъёрига эътибор каратиш керак, акс холда бемор танасига шикаст  етиши мумкин ва унинг терисида куйиш аъломатлари, ачишиш пайдо бўлиши мумкин. Ёш болалар ва янги тўғилган чақалоқлар ҳам физиотерапия муолажаларини олиши мумкин, лекин хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда. Нурланишдан  ҳимоя  қилиниш учун  аниқ бир муддатга риоя қилиш керак- 6 ой, зарур ҳолатларда эса- 3 ой.

Сизнинг поликлиникангизда шу соҳа бўйича беморларга ёрдам кўрсатиш учун етарли шароитлар борми?

Ҳа, албатта. Хар бир оилавий поликлиникаларда даволаниш бепул. Бу ерда беморларга етарли даражада ёрдам кўрсатиш учун барча шароитлар муҳайё.

Манба: ekolog.uz

Дўстларингизга улашинг: