Қонун кучга кирди: Чилим ва электрон сигареталар чекиш таъқиқланади

Шу йилнинг 4 октябрь кунидан бошлаб, “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирди.

Эндиликда, қуйидаги жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекишга йўл қўйилмайди:

– стационар савдо объектларида, шунингдек умумий овқатланиш корхоналарида, бундан чилим ва электрон сигареталар чекиш учун махсус ажратилган хоналар мустасно;

– кинотеатрларда, театрларда, циркларда, концерт, кўрик ва кўргазма залларида ҳамда оммавий дам олиш учун мўлжалланган бошқа ёпиқ иншоотларда;

– клубларда, дискотекаларда, компьютер залларида, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун жиҳозланган хоналарда ёхуд бошқа кўнгилочар (бўш вақт ўтказиладиган) жойларда;

– музейларда, ахборот-кутубхона муассасаларида ва маърузахоналарда;

– маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездларда, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), дарё кемаларида, шаҳарда, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобусларда, таксиларда, йўналишли таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида, шунингдек ҳаво кемаларида;

– ер ости ўтиш жойларида, транспорт бекатларида ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойларида;

– аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг биноларида;

– давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг биноларида;

– соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотларида, таълим муассасаларида, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида;

– иш жойлари бўлган хоналарда;

– кўп квартирали уйларнинг йўлакларида, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончаларида;

– ҳиёбонларда, боғларда, кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида.

Чилим ва электрон сигареталар чекишни реклама қилиш, яъни чилим ва электрон сигареталар чекиш усуллари ва йўллари, шунингдек уларни олиш жойлари тўғрисидаги маълумотларни тарқатишга қаратилган фаолиятга йўл қўйилмайди.

Чилим ва электрон сигареталар чекишни тарғиб қилиш, яъни чилим ва электрон сигареталарни чекишни рағбатлантирувчи, шахсда уларни истеъмол қилишнинг зарарсизлиги ҳақидаги тасаввурни шакллантирувчи ғоялар, қарашлар ва бадиий образларни очиқ ёки яширин шаклда тарқатишга қаратилган ҳаракатлар тақиқланади.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Ўзбекистон безгак касаллигидан холи ҳудуд бўла оладими?
Ўзбекистон безгак касаллигидан холи ҳудуд сертификатини олиш учун ЖССТга мурожаат қилди. Ўзбекистон безгак касаллигидан холи ҳудуд сертификатини олиш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мурожаат қилди. Бу ҳақда Turon24 хабар берди. Худди шу ...
Фарғонада «сохта тадбиркор» фош этилди (видео)
Тўрт ярим тоннадан зиёд тиббиёт спирти. Улар ҳеч қандай ҳужжатларсиз ва лаборатория текширувисиз тайёрланаётган эди. Қутилардаги маҳсулот ёрлиғини ҳам сохталиги тадбиркор томонидан айтилди.  Бу ҳақда "Vodiy24" хабар берди. https://youtu.be/DvuHEAJD69c
Президент билан АҚШда мулоқотда бўлган таниқли доктор Ўзбекистонга келди
Ўтган йил 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашганди. Ўшанда давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ...
Фарғонада беморларга инсулин ўз вақтида берилмоқдами?
Фото: daryo.uz «daryo.uz» таҳририятига Фарғона вилоятининг Риштон туманидан мурожаат келиб тушди.  Унда шундай дейилади: «Ассалому алайкум, «Дарё»! Мен сизларга Риштон туманидан ёзяпман. Риштон туманида қандли диабет билан оғриган беморлар танг ...
Ўзбекистонда папиллома вирусига қарши янги вакцина жорий қилинди
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Ўзбекистонда папиллома вирусига қарши янги вакцинанинг татбиқ этилиши: мақсад ва кутилаётган натижалар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Жаҳон соғлиқни ...
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига, шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларига замонавий хизмат автомашиналари топширилди
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш ...
«Дори-дармон» АК бошқарувига раис вазифасини бажарувчи тайинланди
«Дори-дармон» АК кузатув кенгаши қарорига биноан компания бошқаруви раиси Равшан Азимовнинг ваколатлари ариза берганлиги сабабли муддатидан аввал тугатилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар беради. Фото: Norma Кузатув кенгаши қарори билан ...
Коралл кальций ҳар дардга даво эмас!
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда мамлакатимизга четдан олиб келинаётган коралл кальций биологик фаол қўшимчаси ҳақида ҳар хил шов-шувли маълумотлар тарқатилмоқда. Жумладан, каролл кальций жуда кўп дардларга шифо бўлиши, ҳатто, онкологик касалликларда ...
Бағдодда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Бағдод туманида мустақиллик байрамининг 27 йиллигига бағишланган халқ сайли давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан уюштирилган  тиббий кўрикда ижтимоий патронаж ва рақамли рентген кўчма амбулаторияси аҳоли хизматида бўлди. [caption id="attachment_1758" align="aligncenter" ...
Кимлар давлат бюджетидан имтиёзли тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга?
Давлат бюджетидан имтиёзли тиббий ёрдам оладиган фуқаролар рўйхати 16 позициягача кенгайтирилди.
Оғир шароитдаги аёллар саломатлиги учун 1 миллиард сўмдан зиёд пул ажратилди
Республикамизда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларнинг ҳаёт кечириш сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йилнинг I-чорагида 980 нафар имконияти чекланган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилди, дея хабар бермоқда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот ...
Хушхабар! Энди водийда газ ўчмайди
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятининг минглаб аҳолиси Янги йилни иссиққина уйларда кутиб олдилар. Фото: Корреспондент.net Очиғи, бир неча йилдан бери куз-қиш даврида, айниқса ҳаво совуқ кунларда табиий газ ...
Бугуннинг гапи: Ҳозирги беморлар зўр усулини топиб олишган – портал!
Шифокорларнинг давлатдаги, жамиятдаги ўрни беқиёс, бу шубҳасиз. Лекин сўнгги йилларда бу соҳа бўйича ҳам зиддиятли фикрлар кўп учрамоқда. Тизим ходимлари маошлар камлигидан, моддий техник база сустлигидан, аниқ белгиланмаган ва оғир ...
Ҳасан табибнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди
Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 2019 йил 19 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилинган табиб Х.И.нинг фаолиятини ўрганиш ҳаракатлари олиб борилди. Фото: videonews.guru Фуқаро Х.И. Шаҳрихон шаҳар ...
Марғилонда эр-хотин ис газидан заҳарланди
Марғилонда 14 декабрь куни ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар берди. Марғилон шаҳрида яшовчи О.А. ва унинг турмуш ўртоғи М.А. уйидаги иситиш печидан сизиб чиққан табиий газ ...