357 нафар бўлажак стоматолог қасамёд қилди

Фото: minzdrav.uz

Унда қайд этилганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 4 июндаги “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, юртимиздаги қатор тиббиёт олий ўқув юртлари қатори Тошкент давлат стоматология институтига ҳам стоматология ва болалар стоматологияси йўналишларида давлат грантлари асосида бакалавриат йўналиши бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида 65 та мақсадли қабул қвоталари ажратилди. Тест синовлари натижасида 2018/2019 ўқув йилида 1-курсга 357 нафар талаба қабул қилинди. Институтда айни пайтда 1700 нафардан зиёд талаба таҳсил олади.

Эътиборли жиҳати, институтда талаба-ёшларнинг пухта билим олиши учун барча шароит яратилган. Тошкент шаҳридаги 4 стоматология поликлиникаси ва клиник шифохоналар ҳамда 20 дан зиёд йирик хусусий стоматология поликлиникасида клиник базалар ташкил этилиб, ўқув жараёни олиб борилмоқда. Шу билан бирга замонавий симуляцион марказ ташкил қилиниб, замонавий симуляторлар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, институтда 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб факультетларнинг барча курсларида айрим мутахассислик фанларини инглиз тилида ўқитиш йўлга қўйилган. Институт томонидан сўнгги уч йил мобайнида хорижий мамлакатларнинг элликка яқин нуфузли олий таълим муассасалари ва компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумлар имзолангани ҳам диққатга сазовор.

Яқинда яна бир хушхабар тарқалди. Юртимиздаги қатор олий ўқув юртлари сафида Тошкент давлат стоматология институтига ҳам 2018/2019 ўқув йили учун хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қўшимча қабул квоталари тасдиқланди ва тўлов-контракт асосида яна 60 ўрин ажратилди. Яъни, Италиянинг Турин университети билан “биотиббий мухандислик” ва Москва Давлат тиббиёт стоматология университети билан “стоматология” факультетлари ташкил этилди.

Тадбирда институтнинг 1-курс талабалари талабалик қасамёдини қабул қилди.

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатларининг асосий сабаблари маълум қилинди
Фото: ТСН Ўзбекистоннинг Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков овқатдан заҳарланиш ҳолларига сабаб бўлувчи омилларни маълум қилди: озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш технологиясига амал қилинмаслиги; технологик жараёнларда қўлланиладиган ускуналарнинг эскирганлиги; ...
Янги йилдан Соғлиқни сақлаш тизимида кескин ўзгариш бўлиши кутилмоқда
Cоғлиқни сақлаш вазирлигида навбатдан ташқари видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалар, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари раҳбарлари ва республика даволаш муассасалари бош шифокорлари ҳамда тиббиёт олий ...
Алишер Шодмонов янги йилни бемор болалар ҳолидан хабар олишдан бошлади
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бугун, 2020 йил 3 январь куни туғма юрак нуқсони ҳамда онкологик касалликлар туфайли даволанаётган бемор болалар ҳолидан хабар олди. Биринчи манзил пойтахтимиздаги Академик В.Воҳидов номли ...
Гриппга қарши бепул эмланадиган тоифа тасдиқланди
Фото: Газета.Ру «Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган аҳоли ўртасида гриппнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия ...
Онани “боланг ўлик туғилди“ деб алдаб, бола сотиб юборилган
Фото: "UzA" Тиббиёт соҳасида йўл қўйилаётган айрим ҳолатлар инсонийлик мезонларига мутлақо тўғри келмайди. Кўзи ёриётган аёлларни икки йўл орасидаги кишига қиёсланади. Лекин айрим шифокорлар шу ожиз аҳволдаги ...
“Электрон соғлиқни сақлаш” тизими нега оқсамоқда?
Фото: sof.uz Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари ҳамда Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмиталари йиғилиш ўтказди.  Унда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг 2019-2025 ...
Гиёҳвандлик касалликми, нуқсонми ёҳуд инсонни тубанлик сари етакловчи иллатми?
Ҳа, бу касаллик, нуқсон ҳамда бедаво иллатдир. Наркомания шахсни буткул ўзига тобе қилиб, унинг руҳиятидан бошлаб, то жисмининг ҳамма тизимларини издан чиқишига сабаб бўлувчи омилдир. Шуниси ачинарлики, айнан ўспиринларни мазкур разолат ...
Октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланади
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда ...
Футболчи-шифокорларимиз республикада учинчи
Фото: Fit.uz Жорий йилнинг 10-15 октябрь кунлари Самарқанда шаҳрида шифокорлар жамоалари ўртасида футбол бўйича Республика турнири ўтказилди. Унда вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган  шифокорларимиз фахрли учинчи ўринни қўлга киритдилар. Эслатиб ...
Меҳнат мигрантлари-касаллик сабабчисими?
Ўтказилган эпидемиологик таҳлиллар натижасида кейинги вақтда  вилоятимиз аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси эпидемик жараёнида  ўзгаришлар рўй бераётганлигини кўрсатмоқда. Олиб борилган профилактик ишлар аҳолининг хавфли гуруҳларига мансуб қатлами, гиёҳвандлар ўртасида  касалланишнинг камайишига ...
Фарғонада Корея тиббий шифохонаси очилади ҳамда тиббиёт жиҳозлари ва дори-дармон ишлаб чиқарилади
Куни кеча Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган 30 мамлакатдан 195 нафар инвесторлар иштирок этган Халқаро инвестиция Форумида Фарғона вилояти учун аҳамиятли янги ҳамкорлик алоқалари пайдо бўлди. Форумдан сўнг вилоят ҳокими, Олий ...
Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати янгиланди
Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди. Янги рўйхатдан 192та монопрепарат (аввалгиси - 188та), шунингдек, 1032та комплекс препарат позицияси (аввалгиси - 1085та) жой ...
Қўқонлик шифокорлар турнир ғолиби
Фото: Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 27 йиллик байрами, шунингдек, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида ...
Соғлиқни сақлаш вазири депутатлар олдида ҳисобот берди
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар Соғлиқни сақлаш вазирининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги фаолият тўғрисидаги ахборотини эшитдилар. Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати 2018 йил 19 ...
Ўзбекистонда Янги йил байрами кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 31 декабрь, 1—2 январда бўлиб ўтадиган байрам кунларида ҳам тиббиёт муассасалари узлуксиз, туну кун ишлашини маълум қилди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалидан видеорепортаж https://youtu.be/_cQmOZE7s4k