Илм-фан: Ёмғирнинг ҳиди нега ёқимли?

Raindrops on an agave leaf

Тасаввур қилинг, узоқ вақт давом этган қуруқ ва иссиқ об-ҳаводан сўнг шариллаб ёмғир ёғиб берди. Нам ердан кўтарилиб чиқиб, димоғингизга урилаётган ёқимли ҳидни ҳис қиляпсизми?

Тахмин қилганингиздек, ёмғирнинг ёқимли ҳиди ортида кимёвий жараёнлар туради.

Бактериялар, ўсимликлар ва, ҳатто, чақмоқ шаррос ёмғирдан сўнг бизни хушнуд қиладиган ёқимли иснинг пайдо бўлишида роль ўйнайди.

Бу ҳиднинг сирини очиш учун олимлар, ҳаттоки, парфюмерлар узоқ вақт изланиш олиб борганлар.

Нам тупроқ

1960 йилларда изланиш олиб борган икки австралиялик тадқиқотчи қуруқ ерга ёғган ёмғирдан сўнг пайдо бўлувчи илиқ ҳовур ва муаттар ис бактериялар томонидан ишлаб чиқарилади, деган хулосага келадилар.

Dry, cracked earth with raindrops

«Бундай митти жонзотлар тупроқда тўлиб ётибди,» изоҳлайди Жон Ин Марказининг бош микробиологи профессор Марк Батнер.

«Ернинг ҳидини сезяпман, деган пайтингиз сиз аслида маълум бактерия тури томонидан ишлаб чиқарилган молекулаларни ҳидлаётган бўласиз,» дейди у Би-би-си билан суҳбатда.

Геосмин деб аталувчи бу молекула Streptomyces бактериялари томонидан ишлаб чиқарилади. Бу бактерия антибиотиклар тайёрлашда ҳам қўлланилади.

Ерга бориб урилган ёмғир томчилари геосминнинг ҳавога ажралиб чиқишига туртки беради. Шу сабабли ёмғирдан сўнг ҳавода унинг миқдори кўпайиб кетади.

«Бу ҳидни кўплаб ҳайвонлар ҳам ҳис этади, аммо одамларнинг унга нисбатан таъсирчанлиги жуда юқоридир,» қўшимча қилади профессор Батнер.

Water droplets on cobweb

Изабел Беар ва РЖ Томас 1960 йилларда бу борада тадқиқот олиб борган австралиялик олимлардир. Ўша вақтларда Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш штатида ёмғирнинг ҳиди «матти ка аттар» номи остида сотила бошлаган эди.

Бугунги кунда геосмин парфюмерия маҳсулотларининг бир қисмига айланиб улгурган.

«Унинг ҳиди ҳақиқатан ўткир,» дейди парфюмер Марина Барсенилла. «Ёмғир сўнг пайдо бўладиган ҳиднинг ўзи. Жуда жўн ҳид.»

«Ҳатто миллиарддан бир нисбатда бошқа суюқликларга аралаштирсангиз ҳам одамлар унинг ҳидини дарров сезадилар,» қўшимча қилади у.

Аммо геосмин ҳиди бизни ўзига тортгани билан аксарият одамлар унинг таъмини ёқтирмайдилар.

Sliced red beets

У заҳарли эмаслигига қарамай, жуда кичик миқдорда минерал сув ёки винода пайдо бўлса, одамлар кўнглини беҳузур қилиши мумкин.

«Бизга нега геосминнинг таъми ёқмаслиги сабаби ҳозирча номаълум,» дейди Даниядаги Аалборг Университети профессори Йеппе Лунд Нилсен.

Ўсимликлар

Профессор Нилсенга кўра, геосминнинг ўсимликлардаги ҳидлар манбайи бўлмиш терпенлар билан ҳам алоқаси мавжуд.

Pine needles with water droplets

Ёмғир ўсимликлардаги ҳидни ташқарига чиқариши мумкин, дея фикр билдиради Қироллик Ботаника Боғида тадқиқот раҳбари бўлиб ишловчи профессор Филип Стивенсон.

«Ёқимли ҳидга эга бўлган кимёвий моддалар кўп ҳолларда ўсимлик баргининг толаларида ишлаб чиқарилади. Ёмғир шу толаларни зарарлаб, ёқимли ҳидга эга моддаларни ташқарига чиқариб юборади.»

«Ёмғир қуриган ўсимликда йиғилиб қолган кимёвий моддаларни ҳам айни шу йўл орқали атрофга тарқатиши мумкин,» қўшимча қилади у.

Об-ҳаво ўта қуруқ келганда ўсимликлардаги метаболизм жараёни сустлашади. Ёмғир ёққанда эса бу жараён тезлашиб, ўсимликлар атрофга муаттар ис тарата бошлайди.

Lightning bolts over a city in a valley at night

Чақмоқ

Момақалдироқ пайти атмосферада содир бўладиган чақмоқ ва бошқа электрлашган ҳодисалар орқали ҳавода озоннинг ўткир ҳиди пайдо бўлади.

Миссисипи Университетидан профессор Марибет Столзенбург буни шундай изоҳлайди: «Чақмоқдан ташқари момақалдироқ ва, айниқса, ёмғир ҳавонинг софлигини оширади. Чанг, аэрозоллар ва бошқа заррачалар ювилиб, ҳаво тозаланади.»

Манба: bbc.com

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Тиббиёт ходимлари қандай хатоларга йўл қўяди?
Баъзида шифокорларнинг йўл қўйган хато ва камчиликлари ҳақида эшитиб қоламиз. Бундай ҳолатларда, одатда, кўпроқ беморлар азият чекишади. Қуйида мана шундай вазиятларга сабабчи бўлган бир неча ҳолатлар ҳақида сўз юритилади.  Шифокорни судга берган бемор Бундан ...
Эркакларни инфарктдан ҳимоя қилиш усули топилди
Гормонал даволаш ёши ўтган эркакларда тестостерон даражасини нормаллаштириш уларнинг юрак хасталикларига камроқ чалинишларига олиб келади.
Хитойдан эксклюзив интервью (видео)
Коронавирус соат сайин дунёга тарқалиб бормоқда. Коронавирус ўзи нима? У ҳақдаги хавотир ва ваҳималар қанчалик асосли? Бу вирус Ўзбекистонга ҳам таҳдид соляптими? Хитойда тадқиқот олиб бораётган ўзбекистонлик олим Бахтиёр Шералиев билан ...
Ниҳоят, саратонга қарши вакцина яратилди
Фото: xabar.uz Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, янги кашфиёт саратон ўсмаларига анъанавий таъсир ўтказувчи усул — кимётерапияга зарурат қолдирмайди. «Rambler»нинг ёзишича, инновацион препарат меланомадан бутунлай қутулишга ёрдам беради ҳамда келгусида ...
Семизликдан қутулиш учун беш маслаҳат
“Дўмпайган қорин ҳомиладор аёлга ярашур”, дейди донолар. Сайтимиз мухлислари орасида семизликдан азият чекиб, ортиқча вазндан халос бўлишни режалаштириб юрганлар учраши мумкин. Қуйида озиш учун маслаҳатларни ҳавола этамиз. Тавсияларимизнинг ўзига хослиги ...
Компьютер ўйинларига берилиш касаллик деб эълон қилинди
Эҳтимол, эшитган бўлсангиз керак, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти  (ЖСТ)  компьютер ўйинига тобеъликни касаллик, деб ҳисобламоқда. Бу гапни эшитиб,  ҳазил иборалар ҳаёлингизга келса керакда: «Бизнинг PUBG/«Танк» ўйини  ишқибози беморимиз қаерда?». Ҳазил ...
Янги тадқиқот: яра ёки жароҳатлар ўз-ўзидан битади
Фото: GETTY CREATIVE Олимларнинг ваъда беришича, яқин келажакда, масалан, куйиш ёки баъзи касалликлар асорати бўлмиш катта яралар, терининг шикастланишини беркитиш учун беморлар пластик жарроҳ тиғи остига ётишга ...
45 ёшдан ошган аҳоли орасида қандли диабет скрининги йўлга қўйилмоқда
Ўзбекистонда мустақиллик йиллари аҳолига тиббий, хусусан, эндокринологик хизмат кўрсатиш соҳасида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Фото: UzA.uz Эндокринология соҳасида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш соғлиқни сақлаш тизимида алоҳида ўрин тутади. ...
Бодринг ва помидор «келишмайди»ми?
Фото: garden.hozvo.ru Бодринг 90 фоиз сувдан ташкил топган, шу боис у ўзида витаминлар сероблиги билан «мақтанолмайди». Аммо унинг фойдалари етарлича. Бодринг ейиш керак, қачонки... ... вазн ташламоқчи бўлсангиз. Бодрингнинг ...
Товус – ўзи жилвакор, сўлаги ва тухуми дардларга кор…
Фото: mirplaneta.ru Товус маълумки, патини кўтарганда, елпиғичга ўхшаб кети ёйилганда ҳар хил рангда жиловланиши билан кишиларни айниқса болакайларни ҳайратга солади. Бу парранда барча ҳудудларда, ҳайвонот боғларида, табиатга ...
Зухрахон Ҳайдарова “Ҳамшира – 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлди
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда биринчи тиббий кўмак беришда ҳамшираларнинг алоҳида ўрни бор. Фарғона шаҳридаги “Кимёгарлар” саройида бўлиб ўтган “Ҳамшира – 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичида ўрта тиббиёт ходимларининг ...
Абадий ёшлик витамини аниқланди
Лозанна Федерал политехника мактабининг биологларишикастланган тўқималарни янгилайдиган, бироқ вақт ўтган сайинўзининг таъсир кучи сусайиб кетувчи илдиз ҳужайралариниёшартириш учун витаминидан фойдаланишди.
Болалар коронавируснинг яширин ташувчиси бўлиши мумкин(ми)?
Хитойлик олимлар Гуанчжоу шаҳридан 745 болани текширишди. Улардан фақат ўнтаси коронавирусни топдилар, уларда касаллик жиддий аломатларсиз ўтди. Фото: Reuters Болалар COVID-19 коронавирусни яшириш ташувчилари бўлиши мумкин, чунки уларда ...
Тадқиқот: Юрак касаллиги бор одамга спиртли ичимлик қандай таъсир қилади?
Сент-Луиседаги Вашингтон университети олимлари 24 йил давомида спиртли ичимликнинг инсон саломатлигига таъсирини ўрганишди. Натижада улар юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчи ва спиртли ичимликларни оз миқдорда истеъмол қилувчилар умуман ичмайдиган ва ...
Никоҳ рак хасталигига қарши энг самарали восита эканлиги маълум бўлди
Рак хасталиги билан оғриган беморларнинг турмуш ўртоғи бўлиши уларнинг омон қолиш имкониятини ошириши қайд этилди. Америкалик олимлар 800 минг кишини текшириб чиқиб шундай қарорга келишган. Тадқиқот натижалари Cancer журналида эълон ...