Кореялик шифокорлар Фарғонада тиббий кўрик ўтказди

Архив/Фото: М.Қодиров

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Корея давлатининг етакчи кардиолог, тиббий реабилитация врачи, офтальмолог, травматолог-ортопед, стоматолог, радиолог, отириноларинголог ҳамда фармацевт каби мутахассислари томонидан аҳолини беғараз тиббий кўрикдан ўтказиш, операцион усуллар билан даволаш ва бошқа тиббий хизматлар кўрсатилди.

Тиббий кўрик давомида хорижлик шифокорлар томонидан зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Дўстларингизга улашинг: