«Ўз касбининг моҳир эгалари» аниқланмоқда

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуслари билан ҳар йили бир маротаба “Ўз касбининг моҳир эгаларини” ни тақдирлаш тадбири ўтказилади.

Айни пайтда ушбу тадбирларнинг саралаш босқичлари барча шаҳар ва туманларда юқори савияда ўтказилмоқда.

“Ўз касбининг моҳир эгалари” ни аниқлаш жараёнида ходимнинг муайян бир соҳада кўп йиллар меҳнат қилиб келаётган тажрибали мутахассси бўлиши,  ўзига юклатилган вазифани сидқидилдан бажариши, соҳани ривожлантириш мақсадида олиб бораётган изланувчанлиги, ёшларга ўз касбининг сир-асрорларини ўргатиб, кўплаб шогирдлар тайёрлаши, меҳнат жамоасида обрў эътибори каби кўплаб ҳислатлар инобатга олинади.

Тадбир иштирокчилари ўзлари томонидан тайёрланган слайдлар ҳамда чиқишлар орқали амалга ошириб келаётган фаолиятларини намойиш этадилар.

Айни пайтда вилоятнинг барча туман кенгашлари томонидан “Ўз касбининг моҳир эгалари” аниқланмоқда.

Дўстларингизга улашинг: