Ўзбекистон ва Беларус соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Валерий Малашко бошчилигидаги делегация билан учрашди. Дўстона руҳда ўтган мулоқотда тиббиёт соҳаcида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш борасида кўплаб имкониятлар мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, тиббиёт соҳасини модернизация қилиш, бу борада инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, тиббий таълим ва кадрлар тайёрлаш ҳамда бошқарув соҳасида ахборот тизимини ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш каби йўналишларда фаол ҳамкорлик йўлга қўйилади. Шунга кўра, тиббиёт таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари ўртасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим соҳасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Бундан ташқари, фармацевтика тармоғини ривожлантириш, санитария-эпидемиология, клиник ва профилактик тиббиёт ҳамда тиббий радиология йўналишида ҳам фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотларни ривожлантириш каби соҳаларда тажриба алмашиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, делегация аъзолари ташриф доирасида юртимизнинг қатор тиббиёт муассасалари фаолияти билан ҳам яқиндан танишмоқдалар.

Хабар қилинганидек, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг юртимизга расмий ташрифи доирасида икки мамлакат ҳукумат ва вазирликлари ўртасида қатор икки томонлама муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Ушбу ҳужжатлар қатори “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Беларусь Республикаси Давлат суд экспертизаси қўмитаси ўртасида идоралараро суд-тиббий фаолият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Беларусь Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида идоралараро соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим” ҳам имзоланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Дўстларингизга улашинг:

Бошқа хабарлар

Болалар Германияда даволанади
Вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида Фарғона ва Наманган вилоятларидан келган 93 нафар бемор болалар тиббий-кўрикдан ўтказилди.“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят ҳудудий филиалининг соғломлаштириш дастури доирасида ташкил этилган кўрикда  ...
Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги қарори билан ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди, деб хабар беради insonvaqonun.uz нашри. Мазкур Низомга мувофиқ ўз логотипига эга бўлган, дорихона ассортиментидаги ижтимоий ...
Даволаш муассасаларида асосий штатда ишлайдиган ҳар бир ходим тўлиқ ставкага ишга олинади
Фото: gazeta.uz Бугунги кунда тиббиётда тез-тез мунозарага сабаб бўлаётган ҳолатлардан бири тўлиқсиз штатда, яъни, ярим ёки 0,25 ставкада ишлаётган ходимлар муаммоларидир. Бу ҳолат, айниқса, ўрта тиббиёт ходимлари ...
Гемодиализ хизмати. У қандай ривожланади?
Сурункали буйрак етишмовчилиги аста-секин ривожланадиган касаллик ҳисобланиб, у организмда оғир асоратларни келтириб чиқаради. Хасталикни даволашнинг клиник усуллари –  гемодиализ, перитонеал диализ ёки буйрак кўчириш амалиёти саналади. Агар  беморда бу амалиёт ...
Шифокорларнинг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда kun.uz сайти хабар берди. Ҳужжат билан белгиланишича, “Тиббий фаолият ...
Алишер Шодмонов: «Адолат – ҳар бир инсон учун»
Бу ҳақда жорий йилнинг 2 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Халқаро ҳамкорлик марказида бўлиб ўтган Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг IX Қурултойида маълум қилинди. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг «Адолат – ҳар бир инсон учун» ...
Тез ёрдам машинасини ўтказиб юборинг, акс ҳолда катта жарима тўлайсиз
Фавқулодда хизмат машиналарининг ўтиб кетишига халақит берганлик учун жарима миқдорини ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради "Дарё". Ўт ўчириш, тез ёрдам ва ички ишлар органлари хизмат машиналари чақирув бўйича кетаётган вақтда, уларнинг ...
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тариф сеткаси тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори ...
Вилоят бўйлаб электрон оилавий поликлиникалар фойдаланишга топширилмоқда
Куни кеча Ёзёвон туманининг Сойбўйи қишлоғида  33-оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди. Фото: Муқимжон ҚОДИРОВ Бу ердаги электрон поликлиникада замонавий лаборатория,  УЗИ, ЭКГ,  терапевт, стоматолог, педиатр, жарроҳ, умумий амалиёт шифокорлари ...
Лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-қоидалари кескин қисқартирилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш борасидаги ишларни таҳлил қилиш ва энг муҳим вазифаларни белгилаб олишга бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда бу борадаги муаммолар танқидий таҳлил қилиниб, ...
Дориларни рецептсиз сотганлик учун жарима солиниши мумкин
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси еттинчи қисмига тегишли тузатишларни киритиш таклиф қилинмоқда, деб хабар бермоқда «Norma.uz». Қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган. Ушбу норма диспозициясига яна иккита ҳуқуқбузарликни киритиш таклиф қилинмоқда: рецепт ...
Фарғонадаги шифохоналарда нега койкалар сони қисқартирилмоқда?
Хабарингиз бор, Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлиси доирасида Сенаторлар Фарғона вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи эшитилган ҳамда турли соҳа юзасидан савол жавоб қилишга киришдилар. Бу ...
Она сути — саломатлик омили
Соғлом авлод пойдеворининг асоси — она ва бола  соғлигидир. Она ва болани боғловчи кучли омил эса муқаддас она сутидир. Машҳур табиб Абу Али ибн Сино она сутини қуёш нури билан ...
Патронаж ишлари талаб даражасидами?
Ҳозирги кунда қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ оилавий поликлиникалари фаолиятини яхшилаш орқали бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг ушбу хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилмоқда. Аммо мазкур соҳада ютуқлар ...
«Облздрав», «райздрав» тизими Ўзбекистонда бутунлай тугатилади
Яқин ойлар давомида Ўзбекистон тиббиёт тизимида катта ўзгаришлар кутилмоқда. Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоят бошқармалари ва туман бўлинмалари тугатилади, деб маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев. Фото: president.uz Президент ...